Тошкент молия институти
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Кооператив кичик
гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш 144 «Бумеранг» методи кооператив ўқитиш методи бўлиб, кичик гуруҳлар билан дарс ўтишга ўхшаш бўлади. Бунда дарс жараёнида талабаларга ўрганилиши лозим бўлган матн билан ишлаш топширилади. Бунда дастлаб умумий мавзу матни кичик гуруҳларнинг сонига кўра бўлиниб, кичик гуруҳнинг барча аъзоларига бир хил матн тарқатилади. Агар гуруҳни 5 та кичик гуруҳга бўлган бўлсак, у ҳолда 5та кичик гуруҳ умумий мавзу бўйича 5 хил матнга, ҳар бир ўқувчиталаба ўз кичик гуруҳига тушган матнга эга бўлади. Талабалар фаолияти юқорида кооператив кичик гуруҳларга бўлиниб ишлашни кўриб чиққанимиздек, ташкил қилинади. Кичик гуруҳ фаолиятининг яна бир тури «Зигзаг» усули деб ҳам юритилади. Бунда юқоридагидек дастлаб, кичик гуруҳнинг барча аъзоларига бир хил матн бериб эмас, балки гуруҳга ажратилган матнни мавзуни ўрганиш учун кичик гуруҳлар фаолиятини ташкил қилишнинг иккинчи босқичида, ҳар бир гуруҳ аъзолари ўртасида ҳам тақсимлаш орқали амалга оширилади. Масалан, бир талабага матннинг биринчи ёки ва иккинчи бети, иккинчисига 34бети ва ҳоказо тарқатилади. Кичик гуруҳ аъзолари ўзларига теккан матн бўйича эксперт гуруҳи ҳисобланади. 1. Эксперт кичик гуруҳлари материални ўрганадилар, тақдимот тайёрлайдилар. Эксперт гуруҳлари бу кичик гуруҳларда бир хил топшириқ олган талабалар бўлиб, яъни ўрганилиши керак бўлган китоб бетлари биринчи гуруҳдаги талаба билан иккинчи, учинчи, тўртинчи кичик гуруҳдан шундай топшириқ олганлар, яъни худди шу бетлар тушган талабалар учрашиб биргаликда ўқиб, муҳокама қиладилар. Айтайлик, гуруҳ 25 талабадан иборат бўлсин. Уларни 5 та кичик гуруҳларга бўламиз. Бу кичик гуруҳдаги А номерли талабага 15бетни ўрганиш топширилган бўлсин, худди шу топшириқ 2кичик гуруҳдаги А номерли, 3кичик гуруҳдаги А номерли талаба, 4кичик гуруҳдаги А номерли талаба, 5кичик гуруҳдаги А номерли талабада ҳам бор. Демак 5 та талаба 15бетни ўқиб, фикр алмашадилар. Шериклар экспертлар ўз материалларини ўқиб, ўрганишади. Уни диққатни тортадиган қилиб тақдим этиш учун саволлар тайёрлашади. 2. Талабалар ўз кооператив гуруҳларига қайтишади. Ўрганилган 5 бет материални навбат билан, ўзаро бирбирларига ўргатишади. Мақсад: ҳар бир киши бутун мавзуни тўлалигича ўзлаштириши керак. 3. Ҳар бир гуруҳ индивидуал ва гуруҳ ҳисоботини тайёрлайди. Гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси билимини синаш йўлларини ўқитувчи белгилайди. Айтайлик, ўқитувчи ҳар бир гуруҳ аъзоларига қатор саволлар бериб, оғзаки жавобларига кўра ёки ёзган назорат ишига қараб, тайёрлаган тақдимоти бўйича ва бошқа усуллар, жумладан, кичик гуруҳлар ва талабаларни ўзларини ва бошқаларни баҳолаши орқали амалга ошириш мумкин. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling