Тошкент молия институти


§. Кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишни ташкил этиш ва унинг асосий фазалари


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

2§. Кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишни ташкил этиш ва унинг асосий фазалари 
Кичик гуруҳларда талабалар ўртасида фикр алмашув, таҳлил қилиш имконияти кенг. 
Ҳар бир талабанинг фикри ўртоқлари томонидан таҳлил қилинади. Бунда ҳар бир талаба, 
албатта ўз фикрини асослашга, ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Мунозара жараёнида ҳар 
бир талаба ўз хатосини тушунади ёки ҳақлигини синаб кўради, ҳамкорликда муаммони 
ечишга ўрганади. 
Гуруҳни жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб ишлаш мақсадга мувофиқ, қачонки:
* ахборот билан алмашув;
* ғоя ва фикрларни йиғиш ва ўртоқлашиш;
* қийин ечиладиган муаммо ва вариантларни таҳлил қилиш;
* мураккаб масалани ечиш ва хулоса чиқариш зарур бўлганда.
Гуруҳда ишлаш индивидуал ишлашга қараганда яхши натижа беради. Сабаби: 
ахборот диапазони кенг, чунки ҳар бир талаба маълум ахборотга эга; 
• ҳамкорлик натижасида пассив талабаларнинг ҳам фаоллиги ортиши мумкин.
• кўпгина таклиф, фикрлар ўзаро танқид натижасида сараланади. 
Гуруҳ билан ишлашнинг мақсади талабаларнинг билимини оширишдир. 
Услубни қўллаш натижасида талабалар томонидан:
биргаликда ишлаш шаклланади; 
нутқ сўзлаш ва ўз фикрини асослаб беришга, ҳимояланишга ўрганади; 
мустақил фикрлаш ва муаммоларни ечишга иштиёқ шаклланади;
ўрганишга, ишлашга кўникма ҳосил бўлади. 
Кичик гуруҳларга бўлиб ўтилган дарсда ўқитувчи ягона ахборот берувчи, тақриз 
қилувчи, баҳоловчи шахс сифатида марказда турмайди. У мавзуни ўргатувчидан дарсни 
тайёрловчи ва ташкил этувчига айланади. 
Кичик гуруҳларда берилган топшириқ бўйича мавзуни интенсив ўрганишга тўғри 
келади. Қўшимча адабиётлар билан ишлаш, уларни чуқур ўзлаштиришга ҳаракат қилиш 
натижасида олинган билимни узоқ муддат ёдда қолишига эришилади. 


143
Жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишнинг муваффақиятли бўлиши кўп 
жиҳатдан унга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга боғлиқ.
Кичик гуруҳларда ишлаш фақат қўйилган топшириқни эмас, балки унинг 
натижасини муҳокама қилишни ҳам ўз ичига олади. Бунда доскадан, техник воситалардан 
фойдаланиш мумкин. 
Кичик гуруҳда ишлашнинг аҳамиятли жиҳати кичик гуруҳ, охироқибат умуман 
бутун гуруҳнинг ишини унумли бўлишини таъминлашдир. Бунинг учун ўқитувчи 
аввалдан ҳамма дарс жараёнини режалаштириши керак.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling