Тошкент молия институти
§. Саволларга асосланган дарс ўтиш методи ва унинг усуллари
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
3§. Саволларга асосланган дарс ўтиш методи ва унинг усуллари Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, саволларсиз дарс ўтиб бўлмайди. Шу билан бирга устувор даражада савол ва жавобларга асосланган дарс ўтиш усуллари ҳам талайгина. Улардан бири саволжавоб методидир. Уни турли усуллар асосида ўтказиш мумкин. Қисқача саволжавоб (блиц сўровжавоб) усули. Бу усулда ўқитувчи қандай мақсад қўйишига қараб, қисқа саволлар тайёрлайди. Талабалардан ҳам қисқа, лўнда жавоб беришни талаб қилади. Уни турлича ўтказиш мумкин 1. Берилган саволга, хоҳловчилар жавоб бериши ёки барча ўқувчи, талабалардан навбати билан сўраб чиқиш мумкин. 2. Конкурсмусобақа тарзида жавоб бериш. Бунда гуруҳ икки команда(жамоа)га бўлинади. Мавзу бўйича ҳар бир команда навбати билан савол ва иккинчи команда унга жавоб бериши лозим. Жамоалар берилган савол ва унинг жавобига қараб баҳоланади. Баҳолашни осонлаштириш учун тўғри савол ҳам, тўғри жавоб ҳам 1 балл билан баҳоланади. Энг кўп балл йиққан команда 1ўрин олади ва команда аъзоларининг қатнашишига кўра гуруҳ журналида тегишлича балл акс эттирилади. 1команда иштирокчилари 2команда аъзоларига савол беради. Қўйилган савол талабга жавоб берса, 1 баллни қўлга киритади. Саволга жавоб берган 2 команда аъзолари эса жавобнинг тўғринотўғрилигига қараб, тегишли балл билан баҳоланади . Жавобнинг қониқарли, тўғри ёки нотўғрилигини биринчи команда тасдиқлайди. Агар рақиб команданинг жавоби қониқарсиз деб топилса, савол берган команданинг ўзи тўғри жавобни айтиши ёки уни тўлдириши лозим. Саволлар тегишли фаннинг ўрганилган бўлимларига доир қоида ёки формулалар кўринишида ҳам бўлиши мумкин. Бу мусобақа ўйин шартларининг бажарилишини ўқитувчи назорат қилади ва баҳолайди. Ўқувчилар бериш учун савол тополмай қолган ёки командалар тенг балл тўплаган ҳолларда ўқитувчи ўзи олдиндан тайёрлаб қўйган қизиқарли (мантиқий) саволлардан уларнинг эътиборига ҳавола қилади. Юқори балл тўплаган команда ғолиб ҳисобланада ва рағбатлантирилади. Дарсни шакллантиришнинг бу усули ўйинбаҳс тарзида бўлгани учун ўқувчилар унга қизиқиш билан ёндашади. Дарс давомида командалар 2030 тадан савол бериш имконига эга. Демак, ўқувчилар 4060 га яқин тушунча, формула ва бошқаларни такрорлашга уринади. Бундан ташқари, ўқувчи кейинги машғулотларга янада қизиқарлироқ ва жиддийроқ савол топиб келишга ҳаракат қилади. Бу эса ўқувчи, талабаларнинг ўз устида жиддий ишлашига олиб келади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling