Тошкент молия институти


тарихи тарзида тасаввур этиш мумкин


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

тарихи тарзида тасаввур этиш мумкин. Ҳозирги замон цивилизацияси даражасига
эҳтиёжлар ва ишлаб чиқаришнинг бирбирига таъсири асосида эришилган. 


76
Жамиятнинг ижтимоийиқтисодий тараққиёти эҳтиёжларнинг юксалиб бориши 
қонунида ўз ифодасини топади. Бу қонун ишлаб чиқариш ва маданиятнинг 
ривожланиши билан инсон эҳтиёжларининг юксалиб боришини, унинг миқдоран 
ўсиб, таркибан янгиланиб боришини ифодалайди. 
Бу қонун ишлаб чиқариш билан эҳтиёжлар ўртасида боғланишлар мавжудлигини ва 
бундай муносабат барқарор, доимо бўлишини кўрсатади. Эҳтиёжлар чексизлиги кўпроқ, 
ижтимоий – маънавий заруратларга тааллуқлидир. 
Адам Смит «овқатга интилиш ҳар бир одамда киши ошқозонини кичик сиғими 
билан чекланади, лекин қулайликларга ҳамда уйжой, кийимкечак, уй шароити ва 
анжомларни безашга интилиш афтидан чексиз ёки муайян чегараларга эга бўлмаса керак» 
деб таъкидлаган. Комфорт (қулайлик) умуман тугамайдиган чексиз нарса, деган Гегель. 
Эҳтиёжлар ўзгаришини ўрганишда статистика истеъмол товарларини асосан уч 
гуруҳга бўлади:
а) озиқ овқат маҳсулотлари;
б) ноозиқ овқат товарлари; 
в) узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар.
Эҳтиёжлар қондирилиши истеъмолда ўз ифодасини топади. Истеъмолнинг таркиби 
ва миқдори, унинг ўзгариши жамият тараққиётига, яратилган ЯИМ ва ишлаб чиқариш 
билан мослашишига боғлиқ.
3. Ресурслар чекланганлиги ва эҳтиёжларни қондириш иқтисодиётнинг бош 
муаммоси 
 
Иқтисодиёт назарияси асосини икки: эҳтиёжларнинг чексизлиги ва уларни 
қондириш учун зарур товарларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун керакли 
ресурсларнинг чекланганлиги муаммолари қамраб олади. Ер юзида аҳоли бугунга келиб 6 
миллиард кишидан ошди. Ердаги табиий бойликлар, экин майдонлари, ўрмонлар, қазилма 
бойликлар, чучук сув ва ўсимлик, ҳайвонот дунёси миқдори чекланган. Улар камайиб 
бораяпти. Сарф этилган ер ости бойликларини умуман қайта тиклаб бўлмайди.
Маълумки, эҳтиёжларни қондиришнинг ягона йўлиишлаб чиқаришдир. Бунинг учун 
эса турлитуман ресурслар керак. Ресурслар деганда турли эҳтиёжларни қондирадиган 
товарлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун ишлатиладиган табиат томонидан ёки 
одамлар томонидан яратилган неъматларни ва меҳнатга лаёқатли кишиларни тушунамиз. 
Бу ресурслар моддий ва меҳнат ресурсларига бўлинади. 
1. Моддий ресурслар табиий ва меҳнат билан яратилган ресурсларга бўлинади. 
Табиий ресурсларга ер, фойдали қазилмалар сингари бойликлар киритилса, меҳнат билан 
яратилган ресурсларга капитал киради. У биноиншоот, асбобускуна, машина, 
механизмлар, ҳар хил қурилма, хом ашё, материаллари кабиларни ўз ичига олади. 
2. Меҳнатга лаёқатли, маълум малака ва маҳоратга эга кишилар меҳнат ресурслари 
ҳисобланади.
Кейинги пайтда кўпгина иқтисодчилар бозор иқтисодиёти шароитида молиявий ва 
ахборот ресурсларини алоҳида ажратиб кўрсатишмоқда.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling