Тошкент молия институти


Асосий таянч тушунчалар ва атамалар


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Асосий таянч тушунчалар ва атамалар: 
 
Технология, педагогик технология, таълим технологияси, тарбия технологияси
таълим жараёни, дарс ўтиш методларига ёндашув, анъанавий кўргазмали ёндашув, 
технологик ёндашув, тадқиқийижодий ёндашув, интегратив ёндашув, модул технологияси
 
Такрорлаш ва мунозара учун саволлар: 
 
1. Педагогик технологияни ўрганиш объекти сифатида эътироф этилиши 
босқичлари(даврлари)ни кўрсата оласизми?
2. Педагогик технология деганда нимани тушунасиз, унга берилган қандай 
таърифларни биласиз?
3. Педагогик технологияга берилган таърифларнинг қандай умумий томонлари ва 
фарқлари бор?
4. Таълим технологияси билан методларининг фарқи борми? Методлар таълим 
технологиясида қандай ўрин тутади?
5. Ўқитишнинг анъанавий методлари билан ноанъанавий методларининг қандай 
фарқи бор? Уларнинг афзалликлари ва камчиликларини кўрсата оласизми?
6. Ўқитишга (таълимга) уч хил ёндашувнинг қиёсий характеристикасига кўра қандай 
хулоса чиқариш мумкин?


53
IV боб. ИҚТИСОДИЙ ФАНЛАРНИ ЎРГАНИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН 
МЕТОДЛАР ВА УЛАРНИ ТАНЛАШ МЕЗОНЛАРИ
1§. Иқтисодий фанлардан дарс ўтишда турли методларни қўллаш зарурияти 
Ҳозирги пайтда, аввал таъкидлаб ўтганимиздек, тайёр билимни ўзлаштириш 
асосий мақсад бўлмай, энг асосийси, талабаларнинг интеллектуал қобилиятларини 
ривожлантириш, мустақил танлаш ва қарор қабул қилиш кўникмасини ҳосил 
қилиш объектив заруриятга айланди. Бу мақсадни амалга ошириш эса кўп жиҳатдан 
дарс ўтиш методларини танлашга боғлиқ. 
Ҳар қандай фанни ўрганишда турли методлар қўлланилади. Бунинг сабаби
биринчидан, дарс ўтишда турли услубларни қўллаш уни қизиқарли бўлишига, 
талабаларни диққатини ўтилаётган дарсни ўзлаштиришга қаратилади. Бир хил методда 
дарс ўтилавериши талабаларни зериктиради. Психологлар тадқиқотларига кўра ҳар қандай 
моҳир ўқитувчи ҳам бир хил методни қўллаб дарс берар экан, айтайлик, маъруза ўқир 
экан, талабалар дастлаб 20 минут, сўнгра дарсни тугашидан олдин 20 минут маърузани 
диққат билан эшитар, колган пайтда хаёлга берилиб кетар экан. 
Иккинчидан, талабаларнинг дарсни ўзлаштириш, билимни қабул қилиш 
қобилиятлари ҳар хил бўлиб, турли услубларни қўллашгина ўтилаётган мавзуни талабалар 
томонидан нисбатан тўлиқ ўзлаштиришга олиб келади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 
билимни ўзлаштириш жараёнида мавзуни тезроқ англашга бир хил талабаларга бир услуб 
ёрдам берса, иккинчиларига бошқа услуб ёрдам беради.
Учинчидан, 
дарс 
ўтиш 
методлари 
талабаларни 
фикрлаш 
доирасини 
шакллантиришга ёрдам беради. 
Шунинг учун ҳам, барча педагоглар талабаларга билим беришнинг энг самарали 
йўли, дарс ўтишга турли методларни қўллаш зарур деган фикр тарафдори бўлиб, айнан 
қайси метод қайси категориядаги талабалар учун қўлланилиши маъқуллиги бўйича эса 
ягона қолип йўқ, Жаҳон педагогикаси тажрибаси шуни кўрсатадики, таҳлилий фикр 
юритадиган талабалардангина муваффақият билан ишловчи бизнесменлар, сиёсий 
лидерлар(сардорлар), фан арбоблари етишиб чиқади.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling