Тошкент молия институти
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
Билимларни қўллаш
Ўқувчиталабалар олган билимларини амалда қўллай олиши керак. Шунинг учун бу билимлар қўлланилган ва амалий вазиятда синалган бўлиши зарур. Бундай амалий вазиятлар ўқитувчи томонидан яратилиши лозим. Натижаларни мустаҳкамлаш тамойили Ўқишдаги муваффақиятлар тан олиниши ва баҳоланиши керак. Бу ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида доимий алоқа бўлишини талаб қилади. Натижалар эса махсус «Баҳолаш варақалари» да қайд қилиниши керак. Дидактик тамойиллар ўқитувчи фаолиятининг йўлйўриғи сифатида ҳизмат қилади, алоҳида олганда эса тушунарлилик принципини қўллаб қувватлайди. Ўқитишнинг асосий қоидалари: • тушунарлидан – тушунарсизга; • яқиндан узоққа; • осондан қийинга; • аниқдан мавҳумга; • умумийдан ҳусусийга, умумлаштирилгандан яккага; • хусусийдан умумийга. Ўқиш ва ўқитиш дидактик хаттиҳаракатлар билан боғлиқ. Дидактик хаттиҳаракатларга ўқитувчининг дарсга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва баҳолаш фаолияти киради. Бу фаолият қуйидаги саволларда ўз ифодасини топади: 1. Кимлар ўқитади? 17 2. Кимларни ўқитиш керак? 3. Ўқитиш орқали қандай мақсадларга эришиш мумкин? 4. Мақсадга эришиш учун нимани, қандай ўқитиш керак? 5. Назарий ва амалий дарсларда қайси методларни қўллаб, дарс ўтиш керак? 6. Назарий ва амалий дарсларни қандай шароитда ўтказиш керак? 7. Ўқишни қандай ташкил қилиш керак? 8. Кўзланган мақсадга эришишни текшириш учун натижалар қандай баҳоланади? Дарс беришнинг шакллари, услублари турлитуман. Мақсад, ўтилаётган дарс ҳар бир талабанинг онгига етиб борсин. Бу ерда ҳал қилувчи ролни дидактик саккизбурчак ва ўқув жараёнининг мазмуни ўйнайди. Схемадан кўриниб турибдики, ўқув жараёнини қандай ўтиши қўйилган мақсад билан уни амалга ошириш бирлигидан иборат. Ўқитувчи, дарс берувчи сифатида ҳар сафар қандай қилиб, қайси усул билан дарс ўтсам қўйилган мақсадга эришаман деб ўз олдига савол қўйиб, ўйлаб кўрса, дарс ўтишнинг айнан мавзуга мос келадиган услубини топиши мумкин. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling