Тошкент молия институти


§. Саволлар ва уларни дарс жараёнида тўғри қўя билишнинг зарурати


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

2§. Саволлар ва уларни дарс жараёнида тўғри қўя билишнинг зарурати 
Маълумки, саволларсиз дарс ўтиб бўлмайди. Саволлар асосида дарс ўтиш бу энг 
кўҳна ва шу билан бирга ҳеч қачон эскирмайдиган методдир. Таълим жараёнини қандай 
методлар асосида ташкил қилишимиздан қатъий назар, албатта саволлардан 
фойдаланамиз.
Аниқ йўналтирилган саволлар асосидаги суҳбат ўқитувчининг кўрсатмалари бўйича 
олиб борилади. Суҳбатнинг муваффақияти кўп жиҳатдан саволларни тўғри қўйишга 
боғлиқ. Илгариги мавзуда кўриб ўтилган саволлар алоҳида ёки тизим шаклида қўйилиши 
мумкин. Саволлар оддий ёки мураккаб бўлиши мумкин. 
Саволлар қўйилиши тарзи, мазмуни, мақсади ва бошқа жиҳатлари билан 
фарқланади. Уларни шартли равишда қуйидагича тавсифлаш мумкин. 
1. Ахборот характеридаги саволлар. Қўйилган муаммо бўйича далилларни
саналарни аниқлашга қаратилади. Бу гуруҳга кирадиган саволлар икки хил бўлади: улар 
очиқ ва ёпиқ саволлардир. Очиқ саволлар турли сўроқ гаплар орқали ифодаланиб, 
турлитуман жавоб берилиши кўзда тутилади. Масалан: Сиз даромадларга белгиланган 
прогрессив солиқ ставкаларига қандай қарайсиз? Ёпиқ саволларбу саволларга жавоб «ҳа», 
«йўқ», «эҳтимол тўғри» тарзида олиниши мумкин бўлган саволлар бўлиб, одатда улар 
феълга «ми» қўшимчаси қўшилиб ҳосил этилади. Масалан: Талаб эгри чизиғини 
силжишига моданинг ўзгариши таъсир киладими? Ёки ялпи ички маҳсулот ҳисоблаганда 
трансферт тўловларини қўшамизми? 
2. Муқобил саволлар икки вариантда бўлиб, улардан нисбатан ишончлироғи 
танланиши керак. Берилган саволни тушуниш қийин бўлса, уни бошқача тушунарлироқ 
вариантда берилади.
3. Тасдиқловчи ёки мустаҳкамловчи саволлар вазиятни аниқлаш мақсадида 
берилади. Масалан: а) талаба билдирилган фикрларни тушундими, ёки тушунарли баён 
қилиндими? Айтилган фикрларга ҳамма тушундими? Ёки мен айтганларим тушунарлими?
тарзида қўйилиши мумкин. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling