133
Гуруҳни жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтганда
аввал саволга жавоб
ўйланиши ва муҳокама қилиниши керак. Сўнгра аудиторияда муҳокама қилиш
бошланади. Ўқитувчи билдирилган фикрни асослаш ёки мустаҳкамлаш учун қўшимча
саволлар беради: «Нима сабабдан?», «Сиз шу фикрга қўшиласизми?», «Мисол
келтирингчи?», «Ўртоғингиз билдирган фикр тўғрими?», «Ўзингизнинг хулосангизни
айтингчи?» тарздаги саволлар билан кичик гуруҳларни бир бирларига мурожаат қилишга
йўналтирилади.
Ўз фикрини баён қилаётган талабага: «айтингчи, сиз ёки гуруҳингиз
берилган
саволга ана шундай жавоб беришига нима сабабдан қарор қилдингиз?» деб мурожаат
қилиб,
жавобни эшитгач, аудиторияга «бошқалар ҳам шу фикрдами, уни нотўғри деб
ҳисобловчилар, марҳамат ўз фикрингизни билдиринг» деб, талабалар фикрини аниқлаш
мумкин.
Агар тўғри жавоб ягона бўлмаса, ўқитувчи «қани, ўйлаб кўрингларчи, яна қандай
муқобил жавоблар бўлиши мумкин?» деган саволни ташлаши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: