Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Қўшимча машқ
Номукаммал рақобат шароитида нарх қандай шаклланишини синаб кўриш учун шу 
ўйинни «Рақобат ва бозор нархларининг шаклланиши» мавзусини ўтганда кўриш мумкин. 
Бунда сотувчилар чекланган бўлади. Биринчи раундда сотувчиларга алоҳида карточкалар 
берилиб, бирбирлари билан келишишларига йўл қўймай, бозорга чиқарилади. Иккинчи 
раундда эса уларни келишиб олишларига имкон бериб, бозор бошланади Раунд тугагач
уларнинг олган фойдаси қандай ўзгарганини муҳокама қилинади: 
1) Эркин бозорга нисбатан, сотувчилар кам, лекин бирбирлари билан келиша 
олмайдиган шароитда. 
2) Сотувчилар ўзаро келишишлари мумкин бўлган шароитда. 
Ўйин талабалар сони 20 тадан кам бўлмаган гуруҳларда нисбатан яхши ўтади. 


157
4§. Асарларни ўрганишда ўйин методини қўллаш (Ўзбекистон Президентининг 
асарлари мисолида)
 
Асарлар ёки илмий мақолани муҳокама қилишда моделлаштирувчи ўйин методини 
қўллаш яхши натижа беради. Ўйинни конкурс шаклида ўтказиш мумкин. Бунинг учун 
гуруҳ талабалари икки команда ва ҳайъат аъзоларига(2 ёки 4 талаба) бўлинади. Ҳайъат 
аъзоларига ўқитувчи бошчилик қилади. Барча талабаларга асарни, мақолани чуқур 
ўрганиш ва конспект қилиш топширилади. Танлов тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва 
натижасини муҳокама қилиш асосида ташкил қилинади. Уни қандай ўтказишни 
Президентимиз асарлари мисолида кўриб чиқамиз. Конкурс учун 2 асарни оламиз. Улар:
1. Ўзбекистон: иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида.
2. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хафвсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва 
тараққиёт кафолатлари.
Танловни олиб бориш учун ҳар икки жамоадан биттадан бошловчи тавсия қилинади. 
Конкурсда ҳар бир жамоа учун 4 тадан топшириқ берилади. Булар: 
саволга жавоб; тест вариантларини ечиш; аввалдан тайёрланган уй вазифаси, 
талабалар томонидан тайёрланган асар билан боғлиқ кичик саҳналаштирилган эпизод, 
4топшириқ талабалар томонидан тест тузиш ва унга жавоб бериш бўлсин. 
1 топшириқ, ҳар бир жамоага 3 тадан савол берилади. Саволлар бир хилда 
конвертларга жойланади. Ҳар бир командадан бир талаба чиқиб, конвертни олиб, саволни 
ўқийди ва жавоб беради. Жавоб бера олмаса, команда ёрдамга келади. Команда ҳам жавоб 
бера олмаса рақиб жамоа жавоб бериши мумкин. Ҳар бир тўғри жавоб 1 балл 
ҳисобланади. Уни ўқитувчи белгилайди.  
1. Савол: Биринчи босқич – тоталитар тизимдан замонавий бозор муносабатларига 
ўтиш босқичида иккита ҳал қилувчи вазифани бирданига ҳал қилишга тўғри келди. 
Ана шу ҳал қилувчи вазифанинг биринчисини айтинг. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling