Тошкент молия институти


Намойиш қилинувчи материал


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Намойиш қилинувчи материал.
Картошкага талаб ва таклиф. 
 
Дарс ўтказиш. 
Моделлаштирувчи ўйинни ўтказиш учун гуруҳ талабалари иккига бўлинади. 
Гуруҳнинг ярми сотувчи ролини, ярми харидор ролини бажаради. Харидорларнинг қўлига 
аввалдан тайёрланган карточкани бериб, ўйин қоидаси тушунтирилади. Талабалардан 
бирини ёрдамчи сифатида карточкаларни тарқатиш ва иккинчисини олдисотдини назорат 
қилувчи, ҳисобга олувчи қилиб белгилаш мумкин. 
1. Харидор ва сотувчининг карточкалари алоҳида сақланиб, ҳар бир раундда 
аралаштирилиши лозим. Ҳар бир талаба карточкани олгач, шартнома тузиш учун шерик 
қидиради. Битим тузаётганда карточкада белгиланган нархга аҳамият бериш керак.
2. Аудиторияда маълум бир жойни бозор қилиш. 
3. Ўйинда ким сотувчи ёки харидор бўлса, охиригача бўлади.
4. Талабаларга «Шартномани рўйхатдан ўтказиш варағи» тарқатилади. Ҳар бир 
талаба шартнома тузгач, албатта ўзининг ведомостини тўлдириши керак. Ким билан 
битим тузган бўлса, исмини ёзиши, карточкадаги нархни ҳамда тузган шартнома бўйича 
нархни ёзиб қўйиши керак. Бу олган фойдаси ёки зарарини ҳисоблаш, ғолибни аниқлашга 
ёрдам беради. Талабаларга, улар шартнома тузаётганда ҳисоблаш осон бўлиши учун 
охири 5 ёки 0 билан тугайдиган рақам билан нархга келишганлари маъқуллигини эслатиш 
лозим.
5. Талабаларнинг шахсий ҳисоб варақларини тўғри тўлдиришаётганини аниқлаш 
учун синов раундидан кейин, бу варақаларни кўздан кечириш керак. Синов раундидаги 
шартнома умумий ҳисобкитобга киритилмайди. 
6. Бозорда олдисотди 5 дақиқадан (ёки 2,3 раунд 10 дақиқадан) уч раундда 
ўтказилиши, биринчи синов раунди бўлиши, иккинчи ва учинчиси ҳақиқий ҳисобга 
олинишини эълон қилиниши керак.
7. Намойиш қилинувчи ва тарқатилувчи материалдан фойдаланиб, шартномаларни 
ҳисобкитоб қилиш. 


156
8. Ҳар бир раунддан сўнг, талабалар ўз натижаларини ҳисоблаб чиқиши учун вақт 
ажратиш.
9. Талабаларни иложи борича кўпроқ шартнома тузишга рағбатлантириш керак. 
Улар ўз карточкаларини шартнома тузгандан сўнггина топширишлари мумкин. Шунинг 
учун улар зарар кўрсалар ҳам шартнома тузишлари керак. Ҳар бир талаба ўз фойдасини 
кўпайтириш ёки зарарини камайтиришга ҳаракат қилиши керак. 
Биринчи раундда нархлар бирбиридан катта фарқ қилиши мумкин.
Бозордаги мувозанат нархини қандай аниқлаш мумкин? Бунинг учун талаб ва таклиф 
шкаласи маълумотлари асосида белгиланган нуқталарни бирлаштириш натижасида ҳосил 
қилинган талаб ва таклиф эгри чизиқлари ёрдамида жавоб берамиз. Улар сотувчи ёки 
харидорнинг хаттиҳаракатини изоҳлайди. Ана шу эгри чизиқлар кесишган нуқта (фокал 
нуқта) мувозанат нуқтаси бўлади. Ана шу нуқтага мос нарх эса мувозанат нархи дейилади. 
Талабалар ўзлари чизган график билан ўқитувчи чизган графикни солиштиришлари 
мумкин. Графикни муҳокама қилиш жараёнида ўқитувчи талабаларга «Пировард бозор 
нархини ким ўрнатади, сотувчими ёки харидор?» деб мурожаат қилиши мумкин. (Албатта, 
бозордаги нархни сотувчи ва харидор биргаликда ўрнатади). 
Қандай қилиб сотувчи ва харидор ўртасидаги рақобат нархга таъсир кўрсатади? 
10. Белгиланган вақт тугагач ўйинни тўхтатиш ҳамда талабаларни картошка 
бозоридаги умумий шартномалар билан таништириш керак. Ҳар бир қатнашувчи ўзидан 
бошқаларни шартномалари қандай тузилгани билан танишишади. 
11. Иккинчи раундда талаба ўзи белгилаган нархни баланд овозда эълон қилишига 
рухсат бериши мумкин. Бу ҳам ахборот оқимини тезлаштиради. 
Ўйин тугагач, уни муҳокама қилиш бошланади. Ўйиннинг муҳокамасида кўп фойда 
ёки зарар кўрган талабалар аниқланиб, уларнинг натижагалари изоҳланади. 
Шартномаларни ҳисобга олиш варағи орқали картошка бозорида нархлар мувозанат 
нархи томон ўзгариб борганини кўрсатиш керак. 
Бунинг учун талабаларга: ҳар бир раундда картошканинг нархи қандай бўлган, энг 
кўп миқдорда неча сўмдан сотилган? 
Нархлардаги фарқ қайси раундда энг кўп? 
Нима сабабдан охирги раундда нархлар нисбатан бирбирига яқин, деб мурожаат 
килиш мумкин. 
Биринчи ва иккинчи саволга олинган маълумотлар асосида жавоб берсак, учинчи 
саволга бозордаги рақобат кураши, харидор ва сотувчиларнинг кўпроқ ахборотга эга 
бўлиши сабабларини кўрсатиш мумкин. 
Сотувчи ва харидорлар гуруҳидан бирортаси мустақил равишда нархни назорат 
қилиш имконига эга эмас. Бунга рақобат йўл қўймайди. Харидорлар харидорлар билан 
сотувчилар сотувчилар билан рақобат қилишига талабаларнинг диққатини қаратиш керак. 
Чизилган график асосида сотувчи ёки харидор ютуғини ажратиб кўрсатиш мақсадга 
мувофиқ бўлади. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling