Тошкент молия институти


қилинувчи кўргазмали материал ва тарқатма материалларда акс этган ҳужжатлар


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet262/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

қилинувчи кўргазмали материал ва тарқатма материалларда акс этган ҳужжатлар, 
ҳисобкитоб шакллари ва уларни шахсан ҳар бир ўқувчиталаба ўзи тўлдирмай, ўзи 
синаб кўрмай, «Бухгалтерия ҳисоби» фанини ўрганиб бўлмайди!
 


 308
№____ТАЛАБНОМА 
«___» _____________200__й. 
Бўлим _________________________________________________________ 
(номи) 
_________________________________________________________________ 
(мансабдор шахснинг исми шарифи) 
Ким 
орқали_______________________________________________________ 
Т/р 
Маҳсулот
номи 
Ўлчов 
бирлиги 
Сўралган 
миқдор 
Чиқарилган 
миқдор. 
Нархи Сумма 
Қабул қилди 
Топширди 
Рухсат берди: 
Директор
Бош ҳисобчи 
Ҳисобчи 
 
Демак, ҳар бир дарс учун зарур кўргазмали ва тарқатма материал тайёрлаш керак.
3§. Бухгалтерия ҳисоби фанининг амалиёт билан боғлиқлиги 
 
Бухгалтерия ҳисоби фани амалиёт билан бевосита боғлиқдир. Назария билан 
амалиёт бирлиги бошқа ҳеч бир иктисодий фанларда бунчалик бир бутун тарзда 
ифодаланмайди. Бозор иқтисодиётига ўтиш ва миллий ҳисоб тизимини жаҳон 
тажрибалари асосида ислоҳ қилиш билан биргаликда, мамлакатимизга ҳисоб сиёсати 
тушунчаси кириб келди. Ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисобини юритиш методлари, яъни 
хўжалик фаолияти учун танланган алоҳида усуллар мажмуидир. Ўзбекистон 
Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти №1 «Ҳисоб сиёсати ва 
молиявий ҳисоб»да ҳисоб сиёсатига қуйидагича таъриф берилган: "Хўжалик юритувчи 
субъект раҳбари томонидан қўлланиладиган бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни 
тузиш бўйича қоида ва усуллар йиғиндиси тушунилади". 
Ҳисоб сиёсати қамрови жиҳатидан: а) умумдавлат миқёсида; 
б) хўжалик юритувчи субъектлар миқёсида олиб борилади. 
Умумдавлат ҳисоб сиёсати хўжалик субъектлари томонидан бажарилиши мажбур 
бўлган меъёрий ҳужжатлар мажмуини ишлаб чиқиш ва ўрнатишни кўзда тутади. Бу қонун 
чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият орқали давлатга тегишли қонун ва бошқа норматив 
ҳужжатларда кўзда тутилган ягона бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва юритишнинг 
методологик асослари, ҳисоботни ошкор этиш қоидалари ва бухгалтерия ахборотининг 
ҳаққонийлигини тасдиқловчи фаолиятни амалга оширилишини билдиради. Бундан келиб 
чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банки) бухгалтерия ҳисобида хўжалик операциялари ва жараёнлари, актив ва 
мажбуриятларини баҳолаш асослари, ҳисоб аппаратининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини 
ёритишга ягона ёндашишни тартибга солади. 


 309
Ҳисоб сиёсати бу қабул қилинган ҳуқуқий нормалар асосида қўйилган мақсадларга 
эришишнинг шакл ва усулларини акс эттирувчи ҳужжатлар мажмуаси ва уларга амал 
қилишдир. 
Турли мулкка асосланган корхоналарнинг ҳисоб сиёсати: 
• 
мулк шакли ва корхона тури; 
• 
корхона фаолияти йўналиши; 
• 
хўжалик юритувчи субъектнинг бошқариш тизими; 
• 
ҳисоб юритишнинг ташкилий шакли; 
• 
ҳисоб юритиш технологияси ва бошқаларда ифодаланади. 
Хўжалик фаолияти юритаётган хўжалик субъекти учун ҳисоб сиёсатини ишлаб 
чиқишда ушбу субъектнинг мақсади ва олдига қўйган вазифаларига эътибор берилиши 
керак. 
Масалан, қўшма корхоналар чет эл инвестицияларидан самарали фойдаланиб, 
бозорни зарур маҳсулотлар билан тўлдириши, кичик ва ўрта бизнес эса аҳолини иш 
ўринлари билан иложи борича кўпроқ таъминлаш, мавжуд моддий, молиявий 
ресурслардан фойдаланиб, тадбиркорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. 
Хўжалик юритувчи субъектлар ўз олдига қўйган мақсадлари ва уни амалга ошириш 
вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоботни давлат томонидан ўрнатилган бухгалтерия 
ҳисоби қоидалари асосида ўзлари ишлаб чиқадилар ва юритадилар. Демак, хўжалик 
юритувчи субъектларнинг ҳисоб сиёсати давлатнинг бухгалтерия ҳисобига доир меъёрий 
ҳужжатлардан келиб чиқиб шакллантирилади, ҳуқуқий тартибга солинади. 
Ички ҳисоб сиёсати ички меъёрий тартибга солиш ҳужжати сифатида корхона 
фаолиятини ўзига хос хусусиятлари ва давлат томонидан қабул килинган меъёрий 
ҳужжатлар талаблари ўртасидаги боғликликни таъмин этади. 
Корхонанинг "Ҳисоб сиёсати тўғрисида"ги буйруқда таҳлил жиҳатлари ўз аксини 
топиши лозим:
• бухгалтерия ҳисоби таҳлили; 
• ҳисоб ахборотларини қайта ишлаш технологияси ва ҳужжат айланмасини ташкил 
этиш тартиби; 
• бухгалтерия ҳисоби счётларининг ишчи режаси; 
• мажбуриятлар ва мулкни инвентаризация қилишни ташкил этиш ва ўтказиш. 
Хўжалик субъекти томонидан қабул қилинадиган ҳисоб сиёсатининг бош мақсади ва 
вазифаси ўз фаолиятининг мақсадидан келиб чиқиб, барча фаолият бўйича объектив ва 
ҳаққоний ахборотни шакллантириш, шу ахборот асосида ўз фаолиятини самарали 
тартибга солиб туришдир. Корхонада ҳисоб жараёни белгиланган қоидалар асосида 
амалга оширилади. 
Бухгалтерия ҳисоби ҳамма корхоналар учун умумий бўлган меъёрий ҳужжатлар 
билан тартибга солинади. Аммо ҳар бир хўжалик субъектлари фақат ўзига хос бўлган, 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling