Тошкент молия институти
Асосий таянч тушунчалар ва атамалар
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Такрорлаш ва мунозара учун саволлар
- III боб. ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ ВА ДАРС ЎТИШ МЕТОДИКАСИ 1§. Педагогик технология ва унга турли жиҳатдан ёндашиш
- Лойиҳада акс эттирилган хом ашё ва унга
Асосий таянч тушунчалар ва атамалар Таълим тизимини ислоҳ қилиш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, узлуксиз таълим, академик лицей, касбҳунар коллежи, олий таълим, Миллий дастурнинг мақсади, Миллий дастурни амалга ошириш босқичлари, дарс ўтиш хусусиятлари. Такрорлаш ва мунозара учун саволлар 1.Таълим тизимини ислоҳ қилиш заруриятининг сабабларини айтиб бера оласизми? 2. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида кўрсатилган таълим тизимидаги асосий камчиликлар ҳақида қандай фикрдасиз? 3. Узлуксиз таълим тизими деганда нимани тушунасиз? 4. Академик лицей ва касбҳунар коллежларини ташкил қилишдан мақсад нима? Уларнинг таълим тизимидаги ўрни ҳақида нималар дея оласиз? 5. Кадрлар тайёрлаш ва дарс бериш мазмунини ўзгартиришга нима сабаб бўлди? 6. Академик лицей ва касбҳунар коллежларида дарс ўтишнинг қандай хусусиятлари бор? Олий таълим ва умумий ўрта таълимдан қайси жиҳатлари билан фарқланади? 38 III боб. ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ ВА ДАРС ЎТИШ МЕТОДИКАСИ 1§. Педагогик технология ва унга турли жиҳатдан ёндашиш Ҳозир мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий рақобат фан, техника ва технология сохасидаги рақобатга айланди. Демак, рақобат интеллектуал моҳият касб этиб, таълим соҳасидаги рақобатга айланмоқда десак хато бўлмайди. Бироқ республикамизда таълим тизимини ислоҳ қилиш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлашни таъминлашга доир ўтказилаётган ислоҳотлар аввалги таълим тизимининг ижобий томонларидан тамомила воз кечиш дегани эмас. Барча соҳада, жумладан, таълим тизимида ҳам аввалги эришилган илмий потенциалга таяниш, маънавий меросни амалиётга татбиқ этиш, ижобий жиҳатлардан фойдаланиш зарур. Асосий мақсад замонавий талаб даражасида ёшларимизни тарбиялаш, ижодий фикрлай оладиган малакали мутахассислар тайёрлашдир. Бу эса, ўз навбатида таълим жараёнига бошқача назар билан қарашни талаб этади. Мамлакатимизда таълим тизимида қатор камчиликлар мавжуд бўлиб, у ўз навбатида замон талабларига мос рақобатбардош кадрлар тайёрлашга тўсқинлик қила бошлади. Уларни Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг камчиликлар ва муаммолар қисмида кўрсатиб ўтилган. Ушбу дастурий ҳужжатда мамлакатимизда узлуксиз таълим–тарбия тизимини ташкил қилиш муаммолари ҳал қилинмагани, амалдаги таълим тизими замонавий тараққий топган демократик давлатлар талабларига жавоб бера олмаслиги, мутахассислар тайёрлаш, таълимтарбия тизими жамиятда бўлаётган ислоҳот, янгилаш жараёнлари, бозор талаблари билан боғланмагани, мавжуд умумтаълим ва касбҳунар дастурлари ўртасида узвийлик, ворисийликнинг йўқлиги сабабли, таянч ва ўрта мактаб битирувчиларида касбга йўналтирилганлик ва меҳнат фаолияти кўникмалари шакллантирилмагани, ўқув жараёни билим даражаси ўртача бўлган ўқувчиларга мўлжалланган бўлиб. таълимнинг иқтидорли ёшлар билан якка тартибдаги ўқув дастурлари бўйича ишлаш каби механизмларидан яхши фойдаланилмагани таъкидланган. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида «Мактабларда ва бошқа ўқув юртларида таълим жараёнининг ўзидаги ва ўқитиш методидаги ҳар хил камчиликлар оқибатида билим беришда юзага келган нодемократик ҳамда жамият учун зарарли муҳит шунга олиб келадики, ўқувчиларда мустақил фикрлаш ривожланмай қоляпти, оқилона ҳаётий ечимлар қабул қилиш учун етарли тайёргарлик йўқ,» дейилади. 1 Ана шу камчиликларни ҳисобга олган ҳолда Миллий дастурни амалга оширишнинг биринчи босқичидаёқ педагог ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни малакасини оширишни замон талабларига жавоб берадиган даражада ташкил этиш масаласи қўйилган. Иккинчи босқичда эса таълим муассасаларини моддий техника ва ахборот олиш базасини мустаҳкамлашни давом эттириш билан бирга ўқувтарбия жараёнини юқори сифатли ўқув адабиётлари ва илғор педагогик технологиялар билан таъминланиши амалга оширилиши ва кейинги босқичда ҳам давом эттирилиши кўзда тутилган эди. Маълумки, собиқ Иттифоқда 1917 йил таълим тизими тубдан ислоҳ қилиниб, болаларнинг миллати, жинси, ижтимоий ва моддий аҳволидан қатъи назар текин билим олиш имкони яратилиб, 1936 йилга келиб ёппасига саводхонлик тикланган эди. Шунинг учун ҳам фантехникада, айниқса, атом, космик тадқиқот соҳаларида катта ютуқларга эришилди. Ернинг биринчи сунъий йўлдоши учирилди, космосга биринчи инсон парвоз қилди. АҚШ, Япония ва бошқа мамлакатлар бунинг сирини ўрганишига киришиб, охироқибат ўз мамлакатларида таълим тизимини ислоҳ қилишга киришдилар. Собиқ Иттифоқда кейинчалик таълим тизимидаги маъмурий авторитар бошқарув, қаттиқ 1 Олий таълим. Меъёрий ҳужжатлар тўплами. Шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти. Тошкент, 2001, 22-бет. 39 партиявий диктатура ва бошқа қатор камчиликлар таълим тизимини ҳам турғунликка олиб келди ва пешқадамлик бой берилди. Фан техника тараққиёти таълим тизимида ҳам туб ўзгаришларни заруриятга айлантирди. Натижада, педагогикада ҳам янги оқим таълим технологияси, ўқитишнинг интерактив методлари ишлаб чиқилиб, дарс жараёнида фойдаланишга катта аҳамият берила бошланди. Мамлакатимизда бир томондан, қатор сабабларга кўра таълим соҳасида йўқотилган илгариги мавқеини тиклаш, иккинчи томондан, ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олиш учун таълим самарадорлигини ошириш, бунинг учун эса зарур чора–тадбирлар белгилаш зарур эди. Мамлакатимиз мустақилликка эришиши билан ана шу заруриятга алоҳида диққат қаратила бошланди. Айнан ана шу зарурият туфайли Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ишлаб чиқилди ва уни амалда қўллаш таклифи киритилди. Таълим жараёнини жаҳон тажрибалари асосида ташкил қилиш, ўқувчиталабаларни мустақил фикрлашга ўргатишга аҳамият берила бошланди. Республикамизда ҳам таълим жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этишга эътибор бериш бошланди. “Технология” – юнонча techne ва logos сўзларидан олинган бўлиб, маҳорат, санъат ва сўз, таълимот маъносини англатади. Одатда, технология ишлаб чиқаришга нисбатан қўлланилган. Технология деганда маҳсулот ишлаб чиқариш учун хом ашё, материаллар, ярим фабрикатларга ишлов бериш ёки қайта ишлаш йўллари, усуллари тушунилган. Фантехника тараққиёти туфайли технология ҳам такомиллашиб борган. Патент, лицензиялар сотиладиган ва сотиб олинадиган бўлгач, технология деганда тайёр маҳсулот олиш учун хом ашё, материалларга ишлов бериш усуллари, бажарадиган ишларнинг кетмакетлиги ва қандай тарзда бажарилиши ҳақидаги ҳужжат ҳам тушуниладиган бўлади. Масалан, саноатда ишлаб чиқариладиган маҳсулот, айтайлик, детални лойиҳалаганда қандай материалдан тайёрланади, шакли қандай бўлади, бунинг учун стандарт белгилари, чизмалар ва улардаги ўлчамларни аниқлаш ва бошқа талаблар акс эттирилади. Тараққиёт “Технология”ни фан сифатида ҳам ўрганишни объектив зарур қилиб қўйди. У фан сифатида физик, химик, механик ва бошқа қонуниятларни аниқлаш орқали маҳсулот ишлаб чиқаришнинг самарали усулларини ўрганиш, янгиликларни топиш ва тажрибада синашни ўрганади. Лойиҳада акс эттирилган хом ашё ва унга Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling