41
• эслаб қолиш даражаси ҳаммада тенг бўлмагани сабабли гуруҳда ўзлаштириш
паст бўлиши мумкин.
• Мустақил ўрганиш ва ечимлар қабул қилиш учун шароитлар яратилмайди
XX асрнинг бошларида яшаган немис педагоги Рудольф анъанавий дарс ҳақида
шундай деган экан: фақат эшитиш ва кўриш методи билан таълим олган ўқувчилар жуда
пассив зотларга айланадилар. Улар ҳаётий ҳақиқат олдида ожиз бўладилар. Бу
фикр
ҳозирги кун учун янада долзарбдир.
Технологик ёндашув таълим жараёнини ўзаро узвий боғлик босқичларга ажратиш,
қўйилган мақсадга эришиш учун белгиланадиган амалларни бажариш ва маьлум
кетмакетликда амалга оширишни лойиҳалаштирилган иш ва
амалларни бир хил талаб
асосида бажаришни назарда тутади. Ўқув материали таълим мақсадига мос тузилади.
Учинчи, тадқиқийижодий ёндашувда ўқувчи, талабаларнинг муаммоларни ечиш
қобилиятини ривожлантириш, уларни янги билимларни мустақил ўзлаштириши, ташаббус
кўрсатишига кўпроқ эътибор берилади. Шахсий
ташаббуслари фаоллаштирилиб,
қўллабқувватланади ва ривожлантирилади. Ижодий фикрлашга ундалади. Таълим
ҳамкорликка асосланади.
Ҳар икки ёндашувда ҳам умумий жиҳат: таълим жараёни марказида ўқувчи туради.
Ўқувчи, талабаларнинг мустақил
билим олишга, ўқишга, мустақил фикр юритиш,
таққослаш, хулоса чиқаришга ўргатилади. Дарсда фаол қатнашишларига
кенг имкон
берувчи, уларни ўйлашга ундовчи, ҳамкорликда ишлашга ўргатувчи методлар
қўлланилади. Бу методларни қисқача ноанъанавий методлар деб ҳам юритилади. Бу
методлар ҳам ўзига хос афзаллик ва камчиликларга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: