Тошкент молия институти


Иқтисодий фанлардан маъруза ўқиш ўқитувчи олдига қуйидаги вазифаларни


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Иқтисодий фанлардан маъруза ўқиш ўқитувчи олдига қуйидаги вазифаларни 
қўяди: 
• талабаларга иқтисодиёт фанларининг назарий бойлигини очиб бериш;
• дунёдаги машҳур иқтисодчилар, Ўзбекистон республикаси Президенти ва таниқли 
иқтисодчи олимларнинг ишларини чуқурроқ ўрганишга ёрдам бериш; 
Маъруза ва унга 
қўйиладиган асосий 
талаблар 


66
• бир фандан олган билимларини бошқа фанларни ўрганишда ижодий қўллашларига 
ёрдам бериш; 
• талабаларга бозор иқтисодиёти шароитида мураккаб ижтимоийиқтисодий 
муаммоларни ечиш учун тўғри йўл топиш борасида ўзига ишонч руҳини тарбиялаш. 
Маъруза талабаларда фанни ўрганишга қизиқиш, иштиёқ уйғотиши керак. 
Маърузани шундай тузиш керакки, талабада фанни чуқур ўрганиш учун мустақил 
равишда адабиётлар топиш, уларни устида ишлаш, тушунишга хоҳишистак туғилсин. 
Шунинг учун зарур материаллар, китоблар, журнал ва бошқа манбаларни танлаш 
принципиал аҳамиятга эга. 
Маърузанинг ижтимоийиқтисодий йўналиши унинг илмийлиги билан боғлиқ. 
Маърузачи реал ҳаётнинг объектив таҳлилига, иқтисодий тараққиётнинг асосий 
қонуниятларига, иқтисодий ҳодисалар ва хўжалик ҳаётининг омиллари ўртасидаги ички 
боғланишларни аниқлашга, таҳлил қилишга асосланиши керак. 
Тажриба шуни кўрсатадики, талабага ишончли далиллар, чуқур таҳлил кўпроқ 
таъсир қилади. Ҳар қандай фан, жумладан, иқтисодий фанлар ҳам ишончли далиллар, 
маълумотлар, назарий ва амалий хулосаларга таянади.
Психологларнинг 
кузатишларича 
билиш, 
ўрганиш 
жараёни 
фикрлар 
қарамақаршилиги асосига қурилса, самарали бўлади. Илмий мунозара талабалар учун 
ижодий муҳит яратади. Иқтисодчипедагоглар учун мўлжалланган маърузада мунозарали 
саволларни қўйиш, турли нуқтаи назарларни баён қилиш мақсадга мувофиқ. 
Маърузачининг ўзи маълум бир нуқтаи назарни қўллабқувватлар экан, талабаларга ҳам 
ана шу қараш тўғрилигини тушунтириши, аудиторияни ишонтириши керак. 
Маърузанинг илмийлиги материални баён қилишнинг изчиллиги, саволларни аниқ, 
тушунарли қўйилишини кўзда тутади. Илмийиқтисодий жараёнлар, иқтисодий ҳаётни 
таҳлил қилишда тарихийлик ва мантиқийликка амал қилишни талаб этади. 
Маърузага тайёрланиш жараёнида ўқитувчи мавзу бўйича саволларни қандай баён 
қилишни, қандай услублар қўллашини кўз ўнгига келтириши керак. Ана шундагина мавзу 
бўйича адабиётларни, зарур маълумотларни тўғри танлаши мумкин. Ўқитувчи, зарур 
далиллар, маълумотларга эга бўлсада, уларни ишонарли, асосланган ҳолда баён қилмаса 
фандаги долзарб саволларга жавоб беришдан четлаб ўтиши ёки четга чиқиши мумкин. Бу 
ҳол талабаларда маърузадан қониқмасликка, унинг ишончлилиги ва тарбиявий 
аҳамиятини туширишга олиб келади. 
Назария билан амалиётнинг ўзаро боғланиши ниҳоятда мураккаб жараён. У 
турлитуман: ички, ташқи, билвосита ва бевосита, муҳим ва унча муҳим бўлмаган омиллар 
билан аниқланади. Шунинг учун ҳам маърузага тайёрланиш пайтида ана шу жараёнларни 
чуқур таҳлил қилишни билиш, у ёки бу ҳодисани ривожланишининг асосий 
тенденцияларини аниқлаш керак. Мавзудан четдаги турлитуман мисоллар билан 
чекланиш ярамайди. 
Назарияни асослаш учун хўжалик ҳаётидаги турлитуман ҳодисаларни ижобий ёки салбий 
мисол сифатида келтириш унчалик қийин эмас. Лекин реал воқеликни нотўғри кўрсатиш, фақат 
юзаки ташқи алоқаларни таькидлаш билан чекланиш ярамайди. Улар масаланинг моҳиятини 
ифодаламайди ва очиб бермайди.
Иқтисодий фанлар бўйича ўқилади 
ган маърузада фактлар, реал маълу
мотларнинг ўз ўрни бор. Чунки улар иқтисодий 
жараён, муаммоларни моҳиятини очишга ёрдам беради. Лекин улардан маҳорат билан 
фойдаланишгина кутилган натижани беради. Бунинг учун қонуний боғланишлар, 
тенденцияларни кўрсата оладиган рақамларни қўллаш керак. 
Рақамлар, маълумотлар ўрганилаётган предметнинг мазмунини тасаввур этиш учун 
асос бўлиб хизмат қилади. Албатта рақамлардан ўз фикрини тасдиқлаш учун фойдаланиш, 
мумкин. Лекин назарий қоидалар иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар моҳиятига тушунишда 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling