Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

ташкилий шарт шароитлари ҳам муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ўқитувчи ҳар бир 
мавзуга ажратилган вақтдан келиб чиқиб, мақсадга эришиш учун ўрганилиши зарур 
бўлган асосий саволларга кўпроқ вақт ажратиши, шунга мувофиқ дарс ўтиш методини 
танлаш ва уни ўтказишни режалаштириши зарур. 
Дарс ўтиш методини танлашга таъсир этадиган яна бир омил дарснинг шакли ва 
таркибидир. Албатта, назарий дарсда танланган методни амалий, дарсда ҳам қўллаш 
кутилган натижани бермайди. Ўқитиш методини танлашда гуруҳдаги талабалар сони 
ҳам катта роль ўйнайди. Кичик гуруҳларда муваффақият билан қўлланилган методлар 
катта гуруҳларда кутилган натижани бермаслиги мумкин, ёки умуман қўллаш қийин 
бўлади. 
Дарс жараёнида қўлланиладиган методни танлашда ўқитувчи билан талабалар 
ўртасида ўқув жараёнида шаклланадиган муносабатларда ўзаро ҳамкорликка диққат 
қаратилса, бошқаларида авторитарлик устун. Дарс ўтиш методини танлашда энг муҳим 
омил бу ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги даражасидир. Чунки қайси методни қўллаш, 
қандай қилиб дарс ўтиш, дарснинг мазмуни талабалар онгига етказиш ўқитувчига, унинг 
билими, салоҳияти, касбий кўникмаси, маҳоратига боғлиқ. 
Юзаки қараганда дарс ўтиш методини танлаш мураккаб эмас. Уларни қандай қўллаш 
учун ўқитувчида тажриба бор. Улардан бирортасини танласа бўлди, дея фикр юритамиз. 
Лекин кўриб ўтганимиздек, дарс жараёнини ташкил этишга кўплаб омиллар таъсир 
қилади. 
Бундан ташқари реал жараёнга кутилмаган ҳолатлар, сабаблар таъсир қилиши 
мумкинки, уни аввалдан кўриб, ҳисобга олиб бўлмайди. Дарс ўтишда самарали 
методларни қўллаш деганда, мавжуд турлитуман методларни орасидан қабул 
қилинган мезонлар бўйича мавжуд шароитда энг юқори натижага эришиладиган 
методларни қўллаш тушунилади. Улар ҳар бир фан, мавзу, савол, гуруҳ учун 
турлитуман бўлиши мумкин. 
Дарс ўтиш методларини танлашда янги мавзуни, материални ўрганилиши, уни 
мустаҳкамлаш, мавзуни умумлаштириш ва дарс жараёни босқичлари ҳам катта роль 
ўйнайди. 


62

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling