199
2. Нефть маҳсулотларининг қайта ишлашдан олинган маҳсулотнинг
ҳақиқатда сотилиш қиймати ва белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ суммасини ҳисоблаймиз.:
1600 х 20 % = 320,0 минг сўм
2-масала. Кўмир қазиб олувчи корхона ҳисобот даврида 1900
тонна
кўмир қазиб олган ва унинг 45 фоизини 8400 минг сўмга реализация қилган.
Корхонанинг тўлаши лозим бўлган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
суммасини ҳисобланг?
3-масала. Корхона ҳисобот даврида 2500 тонна темир рудасини қазиб
олиб, унинг бир қисмини 1300 минг сўмга ҚҚС билан реализация қилган.
Корхонанинг тўлаши лозим бўлган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
суммасини ҳисобланг?
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Ер қаъридан фойдаланганда солиққа тортишнинг зарурлиги нимада?
2. Бонуслар нима?
3. Ренталс нима?
4. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушуми асосан қайси ер
ости қазилма бойликлари ҳиссасига тўғри келади?
5. Республикамизда энг йирик солиқ тўловчилар жумласига қайси
корхоналар киради?
6. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумининг асосий қисми
республикамизнинг қайси худудлари ҳиссасига тўғри келади?
7. Ер қаъридан фойдаланганда солиққа тортиш объекти ва базаси қандай
аниқланади?
8. Қайси мезонлар асосида солиқ ставкалари табақалаштирилади?
9. Ҳозирги вақтда ер ости қазилма
бойликларнинг нечта турига
нисбатан солиқ ставкалари белгиланган?
10. Солиқ кодексида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан
имтиёзлар кўзда тутилганми?
11. Кенг
тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб
олиш билан
шуғулланувчи жисмоний шахслар қандай тартибда солиқ
мажбуриятларини амалга оширадилар?
Do'stlaringiz bilan baham: