Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга доир масалалар 1-масала.
Солиқни ҳисоблаб чиқа-
риш ва бюджетга тўлаш тартиби 203 бўлган ҳолларда мол-мулк солиғи ундириш улар йўқ қилинган ёки бутунлай вайрон бўлган ойдан эътиборан тўхтатилади. Мол-мулкка мулк ҳуқуқи тақвимий йил давомида бир мулкдордан бошқасига ўтганда солиқни биринчи мулкдор ўша йилнинг 1 январидан бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини йўқотган ойнинг бошигача тўлайди, янги мулкдор эса - мулк ҳуқуқини қўлга киритган ойдан эътиборан тўлайди. Тақвимий йил давомида имтиёзга эга бўлиш ҳуқуқи пайдо бўлган тақдирда мол-мулк солиғи ана шундай ҳуқуқ вужудга келган ойдан эътиборан қайта ҳисоблаб чиқилади. Мол-мулк солиғини тўлаш ҳақидаги тўлов хабарномалари тўловчиларга давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади. Ҳисобланган йиллик солиқ миқдори тенг улушларда икки муддатда - 15 июнь ва 15 декабрдан кечиктирмай маҳаллий бюджетга тўланади. Агар солиқ тўловчи томонидан ортиқча суммалар тўланган бўлса, солиқ ва йиғимлар бўйича қарзлар мавжуд бўлмаса, ушбу суммалар унинг ёзма аризасига кўра ўттиз кун ичида солиқ тўловчига қайтарилади ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига қайд этилади. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўловчилари ҳисоби давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳар бир йилнинг 1 январидаги ҳолат бўйича шаҳар ва туманлар бўйича, техник инвентаризациялаш ҳудудий кадастр бюросида мавжуд бўлган иморатлар эгалари тўғрисидаги маълумотларга биноан ўтказилади. Мавзуга доир масалалар 1-масала. Фуқаро Сафаров Шерзод Тошент шаҳар Юнусобод тумани Ц- 2, 24-уйдан харид қилган 4 хонали квартирасининг техник инвентаризациялаш бюроси томонидан нархланган баҳоси 1850 минг сўмни ташкил этади. Мол-мулк солиғи суммасини ҳисобланг? 2-масала. Фуқаро Сафаров Шохрух 2008 йил сентябр ойида Тошент шаҳар Чилонзор туманидан 4,0 сотих майдонга эга бўлган тураржой сотиб олди. Сотиб олинган тураржойнинг техник инвентаризациялаш бюроси ходимлари томонидан нархланган қиймати 2450 минг сўмни ташкил этади. Мол-мулк солиғи суммасини ҳисобланг ва фуқаро Сафаров Шохрух 2008 йил учун қанча миқдорда солиқ тўлаши лозим бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling