Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Мажбурий ажратмани 
тўловчилар


261 
Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банки Тошкент шаҳри Бош бошқармасининг ҳисоб-китоб-касса 
марказида очиладиган махсус ҳисоб рақамида жамланади. 
Мактаб таълимини ривожлантиришга 
мажбурий ажратмаларга тортиш объекти 
бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
а) ялпи даромад - улгуржи ва чакана 
савдо қилувчи дорихона муассасалари учун; 
б) комиссион тақдирлаш суммаси – воситачилик хизматини кўрсатувчи 
дилерлар ва даллоллик корхоналар учун; 
в) қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда, ўз кучлари билан амалга 
оширган ишлар ҳажми - қурилиш, қурилиш-монтаж, қурилиш-таъмирлаш,
лойиҳа қилиш, изланиш ва ва илмий-текшириш ташкилотлари учун
г) даромад – тижорат банклари, кредит уюшмалари, суғурта 
ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув шохобчалари), ким ошди 
савдолари, казинолар, нусха олиш ҳисобига даромад оладиган корхоналар, 
видео- ва аудио манбаларни ижарага берувчилардан, пуллик ютуқлар 
ўтказадиган ўйин автоматларини эксплуатация қилувчилар, лотереялар ва 
таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ҳамда оммавий концерт-
томоша тадбирларини ўтказувчи ташкилотлар учун;
д) лизингга берувчининг даромади (маржа) – лизинг компаниялари учун; 
е) товар айланмаси ҳажми – савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, 
тайёрлов, таъминлов-савдо ташкилотлари учун; 
ж) маҳсулотнинг (ишлар, хизматлар) реализацияси ҳажмидан, бунда 
иссиқлик таъминловчи корхоналари–иссиқлик энергияси, сув, газ билан 
таъминловчи табиий газларнинг сотиб олиш нархи чегириб ташланганда – 
коммунал хўжалигининг иссиқлик, сув ва газ таъминоти корхоналари учун; 
з) қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чегириб ташланганда, 
реализация қилинган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ҳажми – 
иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги корхоналар учун. 
 
Мактаб таълимини ривожлантиришга 
мажбурий ажратмалар ставкаси Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
томонидан белгиланади. 
Мактаб таълимини ривожлантиришга 
мажбурий ажратмалар тўлашдан нотижорат ташкилотлар озод этилади, 
уларнинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромади ва тушумлари 
бундан мустасно.

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling