Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Мавзуга оид масала 
Масала: Чакана савдо билан шуғулланувчи корхона асосий 
фаолиятидан ташқари ишлаб чиқариш фаолияти билан ҳам шуғулланади. 
2008 йил 1 чорак учун товарларни сотишдан тушган тушум - 12000 минг 
сўм, корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотини сотиш натижасида тушган 
тушуми -6600 минг сўм. Юк автомобили сотиб олинган -11000 минг сўм. 
Республика йўл жамғармасига тўланиши лозим бўлган суммани аниқланг? 
 
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 
1. Республика йўл жамғармаси қачон ва нима мақсадда ташкил топган? 


260 
2. Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг тўловчи-
лари кимлар? 
3. Хўжалик юритувчи субъект бир нечта фаолият тури билан 
шуғулланса, жамғармага ажратма қандай тартибда амалга 
оширилади?
4. Ажратма юридик шахсларнинг қайси даромадларидан олинади? 
5. Хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудига кирганда ундириладиган тўлов қандай 
тартибда амалга оширилади? 
6. Ставкалар қандай тартибда ва қайси мезонларга асосан белгиланади? 
7. Тижорат банклари даромадларидан жамғармага неча фоиз тўловларни 
амалга оширади? 
8. Республика йўл жамғармасига тушумларни тушушини назорат қилиш 
қайси давлат органи зиммасига юклатилган? 
9. Мажбурий ажратмаларни тўловчилар ҳисоб-китобларни қайси 
ташкилотга тақдим этадилар?
10. Мажбурий ажратмаларни тўлашдан кимлар озод этилади? 
 
6.4. Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаси 
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг 2004 йил 21 майдаги Фармонига муво-
фиқ мактаб таълимини 2004-2009 йиллар 
давомида ривожлантириш мақсадида бюджетдан ташқари мактаб таълими 
Жамғармаси ташкил этилди.
Мактаб таълимини ривожлантириш мажбурий тўлови мактаб таълимини 
ривожлантириш 2004-2009 йиллар Давлат умуммиллий дастурига киритилди 
ва улар давлат солиқлари ва йиғимларига тенглаштирилган.
Қонунчиликка асосан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи 
мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик шахслар мактаб таълимини 
ривожлантиришга мажбурий ажратмалар тўловчилари бўлиб ҳисобланади. 
Солиқ солишнинг алоҳида тартибига эга бўлган юридик шахслар
шунингдек кўрсатилган ажратмалар тўловчилари бўлиб ҳисобланади. 
Юридик шахслар деб ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив 
бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари 
юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил 
баланс ва ҳисоб рақамига эга бўлган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 
барча турлари ҳисобланади.
Мактаб таълимини ривожлантириш учун келиб тушадиган маблағлар 
бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг Ўзбекистон 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling