Тошкент молия институти
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
Мажбурий ажратмаларга
тортиш объекти Мажбурий ажратма став- каси ва имтиёзлар, уни ҳисоблаш ҳамда тўлаш тартиби 262 Жамғармага тўланиши лозим бўлган мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар суммаси белгиланган мажбурий ажратмаларга тортиш объекти ва ставкасидан келиб чиққан ҳолда тўловчилар томонидан аниқланади. Мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоблари (17-илова) тўловчилар томонидан давлат солиқ хизматининг органларига белгиланган тартибда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай, ўсиб борувчи якун билан ҳар ойда тақдим этилади. Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар ҳар ойда ҳисоб-китоблар тақдим қилиш муддатидан кечиктирмай тўланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кеч иктирмай, Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-кунидаги ҳолат бўйича ҳисобланган ва тушган мажбурий ажратмалар суммалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича мазкур ажратмалар бўйича қарздорлик тўғрисидаги тезкор ҳисоботни тақдим этади. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси мажбурий ажратмалар тўловларидан тушган маблағларга тегишли бўлган қўшимча маълумотларни Давлат солиқ қўмитасидан сўраш ҳуқуқига эга. Мактаб таълимига мажбурий ажратмалар тўловчилари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур тўловнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва ўз вақтида тўланиши учун жавоб берадилар. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси мажбурий ажратмаларнинг келиб тушган суммаларнинг мақсадли ишлатилиши учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради. Мажбурий ажратмаларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назорат давлат солиқ хизматининг органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда, давлат солиқ хизматининг органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий санкциялар қўллаш ҳуқуқига эга. Download 2.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling