Тошкент молия институти


Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

 
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 
1. Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаси қачон ва нима 
мақсадда ташкил топган? 
2. Мактаб 
таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий 
ажратмаларнинг тўловчилари кимлар? 
3. Корхона бир нечта фаолият тури билан шуғулланса, у ҳолда 
жамғармага ажратма қандай тартибда амалга оширилади?
4. Ажратма корхоналарнинг қайси даромадлари ҳисобига шаклланади? 


263 
5. Мажбурий ажратмалар ставкалари қандай тартибда ва қайси мезонлар 
асосида ўрнатилади? 
6. Лизинг 
хизмати кўрсатадиган корхоналар учун жамғармага 
тўловларни амалга ошириш объекти бўлиб нима ҳисобланади? 
7. Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига тушумларни 
тушушини назорат қилиш қайси давлат органи зиммасига 
юклатилган? 
8. Мажбурий ажратмаларни тўловчилар ҳисоб-китобларни қайси 
ташкилотга тақдим этадилар?
9. Мажбурий ажратмаларни тўлашдан кимлар озод этилади? 
10. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси қандай хуқуқларга эга? 
VI боб бўйича тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати: 
1.4., 1.12., 1.13., 2.2., 2.8., 3.5., 3.27, 3.37., 4.12., 6.9., 6.10., 6.14., 6.15. 
 


264 
VII. БОБ. СОЛИҚҚА ОИД ҚОНУНБУЗИЛИШЛАРГА БАРҲАМ 
БЕРИШ ВА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ 
ДАРОМАДЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ ОМИЛИ 
 
7.1. Солиққа оид қонунбузилишларга солиқ тизими орқали 
таъсир этишнинг асосий йўналишлари 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида ҳар бир 
фуқаронинг қонун томондан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни 
тўлаш мажбурияти кўрсатилган.
51
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқларни ўз вақтида 
тўламаслик, солиқ базасини яшириш, ҳисобга олинмаган операцияларни 
амалга ошириш ва сохта битимлар тузиш йўли билан солиқ тўлашдан бўйин 
товлаш солиққа оид қонунбузилишларнинг асосий шакллари ҳисобланади. 
Солиққа оид қонунбузилишлар давлат бюджетининг даромадлари 
ҳажмига бевосита таъсир қилади, чунки давлат бюджети даромадларининг 
асосий қисми солиқ тушумларидан иборатдир. Бундан ташқари, солиққа оид 
қонунбузилишлар иқтисодий тараққиётга ҳам кучли тарзда салбий таъсир 
кўрсатади. Ушбу таъсир давлат томонидан солиқ ставкаларининг 
оширилишида, янги солиқ турларининг жорий этилишида ва бюджет 
харажатларини 
молиялаштириш 
мақсадларига 
банк 
тизимининг 
кредитларини кенг кўламда жалб қилиниши орқали инфляциянинг ва бюджет 
харажатларининг ошишида намоён бўлади. 
Солиқ 
илмининг 
таниқли 
намоёндалари 
Г.Стайн, 
М.Бернст, 
А.Лафферлар солиқлар солиқ тўловчиларнинг хўжалик фаолиятига жиддий 
зарар етказмасликлари, уларнинг ишлаб-чиқаришдан манфаатдорликларини 
пасайтирмасликлари лозим, деган хулосага келишган. Уларнинг фикрига 
кўра, юқори солиқлар ишлаб чиқарувчилар ва ишчиларнинг солиқ тўлашдан 
кейин қоладиган маблағлар ҳисобидан оладиган ижтимоий тўловлар 
суммасини сезиларли даражада қисқаришига олиб келади. А.Лаффер ва 
уларнинг тарафдорлари чегаравий (мукаммал) солиқ ставкаларининг 
муҳимлигини эътироф этганлар, чунки бу ставкалар қўшимча жамғарма ва 
инвестициялаш хусусида қарорлар қабул қилишга бевосита таъсир 
кўрсатади.
52
Солиққа тортишнинг прогрессив ставкалари ва давлат бюджети 
даромадларининг миқдори ўртасидаги миқдорий боғлиқликни таҳлил қилар 
51
Ўзбекистон Республикаси конституцияси: ХIX чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XI 
сессиясида 1992 йил 8 декбрда қабул қилинган. –Т.: Ўзбекистон, 1998. -18 б.
52
Макконелл К.Р., Бю С.Л. Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В 2Т. Пер. с анг. II-го изд. Т1. –
М.: Республика, 1993. – С. 356. 


265 
экан А.Лаффер, солиқларнинг камайиши тадбиркорларнинг инвестицион 
фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, деган хулосага келди. 
А.Лаффернинг фикрига кўра, агар муваффақиятли ишлаётган бозор 
юқори ва прогрессив солиқлар шаклидаги тобора кучайиб бораётган 
дискриминацияга дуч келса, у ҳолда хўжалик субъектларининг иқтисодий 
фаоллиги пасаяди. Солиқ ставкаларининг ўсиши ўзларининг маълум 
даражасигача солиқ тушумларининг ўсишини рағбатлантиради, кейин эса бу 
ўсиш секинлашади ва пировард натижада, давлат бюджети даромадларини 
кескин тарзда камайиши юз беради. 
Ҳозирги вақтда мавжуд бўлган солиқ тизимларини шартли равишда 
иккига бўлиш мумкин. 
1) Америкача солиқ тизими. 
2) Шведча солиқ тизими. 
Солиқ тизимининг Америка модели тадбиркорларга солиқ тазъйиқининг 
минимал даражасига асосланади. Аммо бунда тадбиркорларнинг ихтиёрида 
ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш учун 
зарур бўлган сезиларли даражадаги маблағлар қолади. Швецияда солиқлар 
даражаси Европадаги бошқа давлатлардаги солиқларга нисбатан сезиларли 
даражада юқори, аммо Швецияда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тизимининг 
дунёдаги энг барқарор тури мавжуддир. Айни вақтда, шуни эътироф этиш 
лозимки, Швецияда кейинги вақтларда солиқ юкининг оғирлиги туфайли
салбий иқтисодий ҳолатларнинг юзага келаётганлиги бир қатор иқтисодчи-
олимлар томонидан эътироф этилмоқда.
53
Швецияда ишлаб чиқарувчилар 
солиқ юкининг оғирлиги ҳисобидан ижтимоий дастурларни молиялаштириш 
ва миллий иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш масаласи 
муваффақиятли тарзда ҳал этилмоқда, аммо ишлаб чиқарувчиларнинг 
меҳнатдан манфаатдорлигининг пасаяётганлиги, капиталнинг мамлакатдан 
чиқиб кетиш жараёнлари кучаяётганлиги сезилмоқда. 
Ҳозирги вақтда хўжалик субъектларининг иқтисодий фаолияти кўпроқ 
байналминал характерга эга бўлиб, бу ҳолат товарлар, меҳнат ресурсларини, 
молиявий ва реал инвестицияларни доимий равишда бир давлатдан иккинчи 
давлатга ўтишини таъминламоқда. Бу тенденцияни келгусида янада 
кучайтиришни тасдиқловчи зарурий далиллар мавжуд. Иқтисодий 
фаолиятнинг байналминаллашуви турли солиқ тизимларига эга бўлган 
мамлакатлар ўртасида амалга ошмоқда. Шунга мувофиқ, бу мамлакатлар 
амалга ошираётган солиқ сиёсатининг хусусиятларидан келиб чиққан солиқ 
юкининг даражаси бўйича ҳам бир-биридан кескин фарқ қилади. Солиққа 
тортишнинг паст даражасига эга бўлган ҳар қандай давлат инвестицияларни 
53
Нечаев А. Налоговая система подталкивает бизнес к уходу в теневой сектор. //Финансовые известия. –
1995. -№56. –С. 4. 


266 
жойлаштириш учун нисбатан жозибадор ҳисобланади. Шу муносабат билан 
айрим хорижлик иқтисодчи-олимлар капиталларни жаҳон миқёсида 
самарасиз тақсимлаш тенденциясининг кучаяётганлигидан ташвишга 
тушмоқдалар. Уларнинг фикрига кўра, капиталларни жаҳон миқёсида 
тақсимлашнинг асосий мезони бўлиб, инвестицияларнинг солиққа 
тортишгача бўлган даромадлилик миқдори эмас, балки у ёки бу мамлакатда 
солиқ юкининг даражаси ҳисобланмоқда.
54
Шундай қилиб, солиқ ставкасининг маълум даражага етиши ишлаб 
чиқаришни кенгайтиришга бўлган рағбатни сўндиради, солиққа тортиш 
базасига кирувчи даромадларнинг маълум қисмини хуфёна иқтисодиётга 
ўтиб кетишига сабаб бўлади. 
А.Лаффер назариясини танқидий жиҳатдан ўрганиш натижалари шуни 
кўрсатадики, унда солиқ стандартининг қабул қилиниши билан уни амалга 
ошириш ўрасидаги фарқ ҳисобга олинмаган. 
А.Лаффер назариясининг иккинчи камчилиги шундан иборатки, 
солиқларнинг камайиши таклифга қараганда талабга кўп таъсир кўрсатади, 
бу эса дастлаб йирик бюджет дефицитини юзага келтиради, кейин эса 
инфляциянинг кучайишига олиб келади. 
А.Лаффер назариясининг учинчи камчилиги шундан иборатки, эгри 
чизиқнинг айнан қайси нуқтасида солиқларни камайтириш тўғрисидаги 
қарор қабул қилинган пайтда иқтисодиёт нормал ҳолатга тушишини билиб 
бўлмайди . 
Умуман олганда солиққа оид қонунбузилишлар ва солиқ тизими 
ўртасида иккиёқлама алоқадорлик мавжуддир. Бир томондан солиқ юкининг 
оғир эканлиги, солиққа оид қонунбузилишларнинг кучайиши учун замин 
яратса, иккинчи томондан, солиқ тўловчиларнинг ноҳалол, нопок эканлиги 
ҳамда уларда моддий бойликга ружу қўйиш кайфиятининг кучайиши солиққа 
оид қонунбузилишларни юзага келтириш орқали солиқ тизими ҳолатининг 
ёмонлашувига олиб келади. 
Хуфиёна иқтисодиёт ва солиққа оид қонунбузилишларни ўрганишга 
бағишланган илмий изланишларнинг натижалари шуни кўрсатадики, солиққа 
оид қонунбузилишлар хуфиёна иқтисодиётнинг ядросини, яъни ўзагини 
ташкил қилади. Қонунда кўзда тутилган солиқ мажбуриятларини 
бажаришдан онгли равишда бўйин товлаш солиқ қонунбузилишларининг 
моҳиятини ташкил қилади.
55
54
Tanzi V. Taxation in an Integrationg World. – Washington.: The Brooklngs Institut, 1995. – c 134; Farmer P., 
Lyal R. EC Tax Law.-Oxford.: Clarendon Press, 1994. –С. 297. 
55
Макаров Д.Г. Уголовный кодекс в борьбе с теневой экономикой. Проблемы и перспективў. //Налоговый 
вестник. –2000. №1. -С. 120. 


267 
М.П.Гуровнинг фикрига кўра, солиққа оид жиноятлар иқтисодий 
жиноятчиликнинг таркибий қисми ҳисобланади ва хуфиёна иқтисодиётнинг 
янада ривожланиши учун моддий замин яратади.
56
Солиқ қонунчилигини бузиш ҳолларининг кўпайиши нафақат солиқ юки 
даражасининг ошишига, балки солиқ юкининг солиқ тўловчилар ўртасида 
нотенг тақсимланишига ҳам боғлиқдир. 
Классик иқтисодчи олимлардан бири, солиққа тортиш назариясининг 
асосчиси А.Смит 1776 йилда ўзининг «Халқлар бойлигининг табиати ва 
сабаблари тўғрисидаги тадқиқотлар» номли китобида солиққа тортишнинг 
қуйидаги тамойилини шакллантирди: аниқлик, қулайлик, тежамкорлик
адолат тамойиллари. Солиққа тортишнинг адолат тамойилига мувофиқ, 
давлатнинг ҳар бир фуқароси давлат харажатларини молиялашда ўзининг 
даромадлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қатнашиши шарт. 
Иқтисодий нуқтаи-назардан олиб қараганда, адолат тамойили давлатнинг 
солиқлари ва харажатлари солиқ юкини баъзи одамлар зиммасига юклаш ва 
ундан бошқа одамларнинг фойдаланишини таъминлаш йўли билан 
даромадларни тақсимлашга таъсир кўрсатади.
Хорижий иқтисодий адабиётларда мазкур тамойилларнинг икки жиҳати 
мавжуд: горизонтал ва вертикал. Горизонтал адолатлилик тамойилига кўра 
солиқ тўловчилар тенг мавқега эгадирлар ва шу сабабли бир хил миқдорда 
солиқ тўлашлари керак. Ушбу тамойил асосида «ундириладиган солиқлар 
суммаси 
тўловчиларнинг 
даромадлари 
миқдорига 
тўғридан-тўғри 
йўналтирилганлиги ҳақида»ги ғоя ётади. Вертикал адолатлилик тамойилига 
кўра эса, солиқ тўловчилар ўзаро нотенг мавқега эгадирлар, шунинг учун 
улар бир хилда солиқ тўламасликлари лозим. Бошқача қилиб айтганда, ушбу 
тамойилга кўра, «давлатдан ким кўп маблағ ёки неъматлар олаётган бўлса, 
ўша кўпроқ солиқ тўлаши керак». 
В.Петти ўзининг «Солиқлар ва йиғимлар тўғрисида трактат» номли 
асарида таъкидлайдики, «аҳолининг солиқларни тўлашни хоҳламаслиги 
солиқларнинг нотенг ундирилиши ва тақсимланишидадир». 
Таниқли рус иқтисодчи-олимларидан бир А.И.Тургенев солиққа 
тортишнинг асосий қоидаларидан бири сифатида солиқларни тенг 
тақсимлашни таклиф қилади. Унинг фикрига кўра, солиқ тўловчилар 
ўртасида солиқларни тенг тақсимлаш солиқ тўловчиларнинг даромадларига 
мос келиши керак. Бутун бошли «халқ синфларини» солиқ тўлашдан озод 
этиш мумкин эмас.
Шуни таъкидлаш жоизки, республика миқёсида ва маҳаллий миқёсда 
қўлланиладиган кўплаб солиқ имтиёзлари солиқ юкини мураккаблаштиради. 
56
Гуров М.П. Теневая экономика: сущность, структура и особенности проявления в условиях перехода к 
рыночной экономике в России: Автореферат канд. экон. наук. –СПБ., 1998. –С. 14. 


268 
Бундай имтиёзлардан жисмоний ва юридик шахсларнинг маълум тоифалари 
фойдаланиладилар. Натижада ундирилмаган солиқ суммалари солиқ 
имтиёзларидан фойдаланмайдиган юридик ва жисмоний шахслар зиммасига 
юклатилади. Бунинг психологик жиҳати шундаки, корхоналарнинг 
раҳбарлари нима учун бошқалар тўламайдиган солиқни биз тўлашимиз керак 
деган хулосага келадилар. Бу хулоса амалиётда солиқ тўловчилар томонидан 
қонунчиликни бузган ҳолда солиқ тўловларини минималлаштиришга 
уринишни юзага келтиради. 
Ривожланаётган давлатларнинг солиқ тизимига хос бўлган муҳим 
хусусиятлардан бири шундаки, уларда хўжалик субъектларининг солиқ 
тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари давлат бюджети харажатларини 
молиялаштириш муаммосини юзага келтирувчи омил даражасига 
кўтарилган. Масалан, Россиялик иқтисодчи В.Зябриковнинг фикрига кўра, 
«Россия Федерациясида солиқлар бўйича ундирилмаган сумма таҳминан 
солиқ тўловлари миқдорига тўғри келади, бу эса Россия солиқ тизимини 
бошқариб бўлмайдиган ҳолатга яқинлаштиради».
57
Бошқа иқтисодчи-
олимларнинг фикрига кўра, даромадларни яшириш ва солиққа тортишнинг 
бошқа объектларини нотўғри кўрсатиш натижасида мамлакат йиғма 
бюджетига ҳар йиллик солиқ тушумларининг 30 фоиздан 50 фоизгача бўлган 
қисми тушмаяпти.
58
Ўзбекистон 
Республикасида 
вақтида 
ундирилмаган 
солиқ 
тушумларининг давлат бюджетининг жами даромадларига нисбатан салмоғи 
ўртача 24,0 фоизни ташкил қилади.
59
Солиққа оид қонунбузилишларнинг типик кўринишларидан бири – 
хўжалик субъектлари томонидан тегишли рухсатномага эга бўлмасдан, солиқ 
инспекцияларига солиқ ҳисобини, баланс ҳисоботларини топширмасдан 
молия-хўжалик фаолиятини юритиш ҳисобланади. Айрим ҳолларда солиқ 
органларига 
субъектнинг 
молиявий-хўжалик 
фаолиятини 
мавжуд 
эмаслигидан гувоҳлик берувчи тегишли солиқ ҳисоби, баланслар 
топширилади. Аммо, кўпинча, солиқ органи ходимлари томонидан жойига 
бориб хужжатли текшириш ўтказилганда субъектлар томонидан мавжуд 
фаолиятнинг ҳақиқатда бўлганлиги аниқланмоқда.
Солиққа оид қонунбузилишларнинг кенг тарқалган турларидан бири 
бўлиб, ноқонуний характердаги операцияни корхонанинг бухгалтерия 
ҳужжатларида акс эттирилмаслиги ҳисобланади. Бундан кўзланган мақсад 
амалга оширилган ҳисоб-китобларни имконият қадар ишончли тарзда 
яшириш ҳисобланади. Бунда ҳисобга олинмаган нақд пул маблағлари 
57
Зябриков В.В. Налоговое планирование как способ согласования интересов фирмы и государства: 
Автореферат дис. кан. экон. наук. –СПб., 1997. –С. 7. 
58
Пансков В.Г. Налоговое бремя в российской налоговой системе. //Финансы. –1998. №11. –С 20. 
59
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги йиллик ҳисобот маълумотлари асосида ҳисобланган. 


269 
воситасида ҳисоблашиш кенг тарқалган. Кўпчилик ҳолларда нақд пуллар 
улгуржи ва чакана савдо ўртасидаги муносабатларда ҳисобдан чиқиб қолади. 
Чунки, бу ерда сохта ҳужжатларнинг асосий қисми юзага келади.
Улгуржи-чакана тижорат структуралари ўрнатилган касса лимитидан 
ортиқча харажат қилишга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузуридги пул-кредит комиссияси томонидан нақд пулда тўловларни амалга 
ошириш рухсат этилмаган операцияларни бажаришга йўл қўядилар, улар 
кўпчилик ҳолларда олинган нақд пулларни кассага кирим қилмайдилар. 
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг назорат-касса машиналарини 
чакана савдо тизимида қўллаш ва касса интизомига риоя этиш хусусидаги 
бир қатор қарорлари ва кўрсатмалари мавжуд бўлишига қарамасдан, чакана 
савдо шахобчаларида назорат-касса машиналарини тўлиқ жорий этиш 
имкони бўлмаяпди. Айниқса, товарни бевосита омборхонадан оладиган 
чакана савдо корхоналари бўйича бу жараённи назорат қилиш самарасиз 
ҳисобланади. 
Кейинги вақтларда амалиётда йирик саноат корхоналари томонидан пул 
маблағларини шўъба корхоналари орқали ноқонуний тарзда ўзлаштириш 
ҳоллари учрамоқда. Бунда корхона ўзига тегишли пул маблағларининг 
маълум қисмини шўъба корхонасининг ҳисоб-рақамига ўтказади. Ўз 
навбатида, мазкур шуъба корхонаси пул маблағларини сохта шартномалар 
орқали хорижий давлатларга ўтказиб беради ёки сохта кирим-чиқим 
ҳужжатлари орқали нақд пулга айлантирилади ва ўзлаштирилади. 
Ривожланаётган мамлакатларнинг кўпчилигида ҳозирга қадар бартер 
битимларининг ҳисоб-китоблар ҳажмидаги салмоғи юқоридир. Бу ҳолат 
солиқни тўламаслик учун муҳим замин яратади. Ўзбекистон Республикасида 
корхоналар ва ташкилотлар ўртасида бартер асосида ҳисоблашиш 
амалиётига чек қўйилган. 
Ўзбекистон Республикасида векселлар муомаласи вақтинчалик 
тўхтатилган, лекин Россия Федерацияси, Қозоғистон, Украина давлатларида 
векселлар муомаласи мавжуд бўлиб, у солиқ тўловларига салбий таъсир 
қилмоқда. Бунинг боиси шундаки, вексел юридик шахслар ўртасида ҳамда 
юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ўзаро ҳисоблашиш шакли бўлиб, 
кўпчилик ҳолларда солиққа тортиш базасининг камайишига, солиққа оид 
қонунбузилишларнинг кўпайишига олиб келади. 
Солиққа 
оид 
қонунбузилишларнинг 
кучайиши 
ва 
бюджет 
даромадларининг миқдори ўртасидаги иккиёқлама характерга эга бўлган 
боғлиқлик солиқлардан онгли равишда бўйин товлаш ҳолатларига илмий 
асосда баҳо бериш заруриятини юзага келтиради.

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling