17
кўрсаткичларининг ҳисоб-китобларини текширишдек анча мураккаб
жараёндан иборат. Солиқ ҳисоби солиқ идораларига белгиланган солиқ
ҳисоби
шакллари
орқали
солиқ
тўловчилар
ўзларининг
солиқ
мажбуриятларини қандай бажараётганликларини
янада самарали назорат
қилиш имконини беради.
Солиқларни
ҳисоблаш
жараёнини
ахборот билан таъминлаш функцияси ҳам
муҳим аҳамият касб этиб, бу функция орқали
харажатлар ҳажми ва конкрет солиқли
тушумлар давлатнинг қандай ижтимоий-иқтисодий
функцияларини
бажаришга сарфланганлиги тўғрисида ахборот бериб турилиши жуда
зарурдир. Шундай қилинса, солиқларнинг бюджетга тушиши тўлиқ, ўз
вақтида ва осон кечади.
Солиқ функцияларини қисқача кўриб чиқилиши солиқлар
молия
ресурсларини тиклаш, хўжалик фаолиятини тартибга солиш ва даромадларни
ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли мақсадлар учун қайта тақсимлаш бўйича
муҳим вазифаларни бажаради деб хулоса чиқариши учун имкон беради.
Солиқларнинг иқтисодиётдаги юқорида таъкидланган муҳим ўрнини
белгиловчи бир қанча функциялари мавжуд. Ўзбекистон Республикаси
иқтисодиётининг ҳозирги ривожланиш босқичида солиқларнинг ўрнини
белгиловчи қуйидаги асосий омилларни кўрсатиб ўтиш мумкин:
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида аҳолини ижтимоий
ҳимоя қилишнинг зарурлиги. Маълумки, республикамизда иқтисодиётни
ислоҳ қилиш ва давлат қурилишини амалга ошириш мамлакат Президенти
И.А.Каримов томонидан илгари сурилган беш асосий тамойилга асосланади.
Бу қоидалардан бири кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишдир.
Бозор
муносабатларига ўтиш шароитида аҳоли, айниқса, унинг кам таъминланган
қатламлари етарли даражада ижтимоий ҳимояланган бўлиши керак.
Аграр сектордаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга
Do'stlaringiz bilan baham: