Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Мажбурий ажратмаларни 
ҳисоблаш ва тўлаш 
тартиби
Йўл жамғармасига 
йиғимларни тўловчилар, 
объекти ва базаси
 


256 
Амалдаги солиқ кодексининг 321-моддасига биноан автотранспорт 
воситаларини олувчи ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик 
олиб киришни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари 
ва норезидентлари автотранспорт воситаларини олганлик ёки Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим 
тўловчилари 
бўлиб 
ҳисобланади. 
Чет 
давлатлар 
автотранспорт 
воситаларининг эгалари ёки фойдаланувчилари ушбу воситаларнинг 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали 
транзит тарзида ўтганлиги учун йиғими тўловчилари бўлиб ҳисобланади. 
Йиғимлар учун объект қуйидагилардир: 
- автотранспорт воситаларини олиш ёки Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудига вақтинчалик олиб кириш

чет 
давлатлар 
автотранспорт 
воситаларининг 
Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзит тарзида 
ўтиш. 
Йиғимлар ундириладиган база сифатида қуйидагилар белгиланган:
- олинган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб 
кириладиган автотранспорт воситаларининг қиймати; 
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганида ёки унинг ҳудуди 
орқали транзит тарзида ўтганида чет давлатларнинг автотранспорт 
воситалари. 
Автотранспорт воситаларини олиш 
ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 
вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни 
тўлашдан қуйидагилар озод қилинадилар: 
1) 
ишлаб 
чиқарувчи 
корхона 
томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ёки 
мотоаравачани олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлар; 
2) ихтисослаштирилган савдо тармоғидан Ўзбекистон Республикасида 
ишлаб чиқарилган янги автомобиль олувчи фуқаролар, шунингдек яқин 
қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида автомобиллар ва 
мотоаравачаларни олувчи фуқаролар; 
3) 
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, 
таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуришни амалга оширувчи 
ихтисослаштирилган йўл хўжалик бошқаруви органи тузилмасига кирадиган 
корхоналар – мазкур ишларни амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган 
автотранспорт воситалари бўйича; 
4) фаолиятининг асосий тури йўловчилар ташиш бўлган, қонун 
ҳужжатларига мувофиқ йўловчилар ташиш учун белгиланган намунадаги 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling