Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

 
Мавзуга доир масалалар 
1-масала: Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирадиган 
республика ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларига қарашли 
туманлараро база 2008 йил биринчи чоракда 52,5 млн. сўм ялпи даромадга 
эга бўлди. База қанча миқдорда Пенсия жамғармасига ажратма тўлаши 
лозимлигини аниқланг?
 
2-масла: Алском суғурта компанияси 2008 йил 1 чоракда суғурта 
хизматларидан 32 млн. сўм миқдорида даромадга эга бўлди. Ушбу 
даромаддан компания қанча миқдорда жамғармага ажратмага тўлаши лозим? 
 
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 
1. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси қачон ва нима мақсадда 
ташкил этилган? 
2. Бюджетдан 
ташқари Пенсия жамғармасига ажратмаларнинг 
тўловчилари бўлиб кимлар ҳисобланади? 
Бюджетдан ташқари Пен-
сия жамғармасига мажбу-
рий ажратмаларни ҳисоб-
лаб чиқариш, уларнинг 
ҳисоб-китобларини 
тақдим этиш тартиби 


252 
3. Нотижорат ташкилотлар қандай ҳолатда бюджетдан ташқари 
Пенсия жамғармасининг тўловчилари бўлишади? 
4. Ягона солиқ тўловини тўловчилар бюджетдан ташқари Пенсия 
жамғармасига ажратма тўлашадими? 
5. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмаларнинг объекти 
ва базаси қандай топилади? 
6. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар 
қандай манбалардан ташкил топади? 
7. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар 
ставкалари қайси давлат органи томонидан белгиланади? 
8. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта 
бадаллари неча фоизни ташкил этади? 
9. Жамғармага 
тўловларни ҳисоблаш тартиби қандай амалга 
оширилади? 
10. Жамғармага тўловларни тўлаш муддати қачон?
6.3. Республика йўл жамғармаси 
 
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг 2003 йил 19 августдаги ПФ-3292-сонли, 
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 
августдаги 361-сонли “Ўзавтойўл давлат 
акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси 
фаолиятни ташкил этиш масалалари тўғрисида” ги қарорига асосан 2003 йил 
1 октябридан бошлаб йўл хўжалигини бошқариш тузилмасидаги Республика, 
вилоят ва маҳаллий йўл жамғармалари тугатилди ва уларнинг ўрнида 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Республика йўл 
жамғармаси тузилди. Ушбу жамғармага маблағларни йиғиш ва уни назорат 
қилиш вазифаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси 
зиммаларига юклатилди. 
Солиқ кодексининг 316-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг 
резидентлари бўлган юридик шахслар йўл жамғармасига мажбурий 
ажратмаларни тўловчилари бўлиб ҳисобланади. 
Йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари бўлиб 
қуйидаги юридик шахслар ҳисобланмайди: 
- нотижорат ташкилотлар, бундан уларнинг тадбиркорлик фаолиятини 
амалга оширишдан олган даромадлари мустасно; 
- ягона солиқ тўлови тўловчи юридик шахслар
Мажбурий ажратмалар 
тўловчилари, объекти ва 
ставкалари 


253 
- ихтисослаштирилган йўл хўжалиги бошқаруви органи тузилмасига 
кирадиган корхоналар, Республика йўл жамғармаси маблағлари 
ҳисобига молиялаштириладиган умумий фойдаланишдаги автомобиль 
йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича 
ишларни бажарганлик учун олинган даромадлари бўйича. 
Соф тушум йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг солиқ солиш 
объекти ва солиқ солинадиган базаси қилиб белгиланган. 
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг солиқ солиш 
объекти ва солиқ солинадиган базаси қуйидагилардир: 
1) коммунал хўжалик тизимининг иссиқлик, сув ва газ таъминоти 
корхоналари учун – маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қўшилган 
қиймат солиғи ва тегишинча иссиқлик таъминоти корхоналари учун 
иссиқлик қувватининг, сув таъминоти корхоналари учун сувнинг, газ 
таъминоти корхоналари учун табиий газнинг харид қиймати чегириб 
ташланган ҳолда реализация қилинган ҳажми;
2) қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-
созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун – ўз кучлари 
билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-
қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот 
ишларининг қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолдаги қиймати; 
3) воситачилик хизматлари кўрсатувчи, шу жумладан товарларни 
сотиш бўйича, воситачилик ва топшириқ шартномаси бўйича ҳамда 
воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича 
воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар учун – кўрсатилган 
хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолдаги 
мукофот суммаси; 
4) савдо фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар учун – товар 
обороти; 
5) кредит ташкилотлари ва суғурта ташкилотлари учун – солиқ 
кодексининг 148- ва 150-моддаларига мувофиқ аниқланадиган даромадлари; 
6) асосий фаолияти мол-мулкни лизингга беришдан иборат бўлган 
юридик шахслар учун – молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизли даромад 
суммаси. 
Юридик шахслар турли хил объектларга эга бўлган ҳолларда, улар 
объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши ва тегишли объектлар 
учун белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда Республика йўл 
жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаши лозим. 


254 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling