107
Қатъий белгиланган миқдорлардаги даромад солиғини
тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ҳар ойда, мустақил
равишда фаолият амалга ошириладиган ойнинг 25-кунигача тўлайдилар.
Масалан, жисмоний шахслар даромадидан қатъий белгиланган солиқ:
2008 йил январи учун 2008 йилнинг 25 январига қадар;
2008 йил феврали учун 2008 йилнинг 25 февралига қадар
белгилаб
қўйилган.
Қатъий белгиланган солиқ юридик шахсни
ташкил этмаган тадбиркор
томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган жойда, агар Ўзбекистон
Республикасининг қонун ҳужжатларида бошқа қоида
назарда тутилмаган
бўлса, тўланади.
Тадбиркорлик фаолияти билан энди шуғуллана
бошлаган жисмоний
шахслар қатъий белгиланган ставкалар бўйича даромад солиғини
белгиланган тартибда, рўйхатга олиш пайтида мустақил тўлайдилар. Қатъий
белгиланган солиқ фаолият бошланган кундан қатъи-назар
бир ой учун
тўланади. Мисол учун, ойнинг бошида эмас, балки иккинчи ярмида бошласа
ҳам тўлиқ ой учун тўланади. 2008 йил 1 январдан юридик шахс мақомини
олмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи
жисмоний шахслар
тўлайдиган қатъий белгиланган солиқ ставкаси қуйидагича:
3.2.4.1-жадвал
Юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолият билан шуғулланадиган
жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ
СТАВКАЛАРИ
25
№
Фаолият тури
Қатъий белгиланган солиқнинг бир ойдаги
ставкаси (энг кам иш ҳақига каррали
миқдорларда)
Тошкент
шаҳри
вилоятлар-
даги
шаҳарлар
Do'stlaringiz bilan baham: