Тошкент молия институти


Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

 
Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар 
1. Қатъий белгиланган солиқнинг тўловчилари кимлар? 
2. Қатъий белгиланган солиқнинг тўловчилари қандай ҳолатда бошқа 
тўловларни тўлаши мумкин? 


111 
Қўшилган қиймат солиғи 
ҳақида тушунча. Солиқ-
нинг иқтисодий моҳияти 
ва унинг жорий 
қилиниши
3. Қатъий белгиланган солиқнинг ставкалари қайси мезон асосида 
табақалаштирилади? 
4. Қатъий белгиланган солиқнинг ставкалари қайси давлат органи 
томонидан белгиланади? 
5. Қатъий белгиланган солиқ миқдорини бюджетга тўлаш даври қандай? 
6. Қандай ҳолатда деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
билан савдо қилинганда қатъий белгиланган солиқни тўлашмайди? 
7. Солиқ даврида тадбиркор касал бўлганда ёки оилавий шароит туфайли 
ишламаганда солиқни тўлаши қандай тартибда амалга ошади? 
8. Тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатганда қандай тартибда 
хужжатларни расмийлаштиради? 
9. Жисмоний шахс бир нечта фаолият тури билан тадбиркорлик 
фаолиятини амалга оширганда қандай тартибда солиқ тўлайди? 
10. Тадбиркор ижарага олинган воситалар билан фаолиятни амалга 
оширганда мол-мулкини ижарага берувчилар тўғрисида солиқ 
идораларига қандай тартибда маълумотнома тақдим этади? 
3.3. Қўшилган қиймат солиғи 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ва халқаро 
солиқ амалиётида эгри солиқларнинг асосий 
турларидан бири – қўшилган қиймат солиғи 
ҳисобланади. 
Қўшилган қиймат солиғи – ҳар бир 
ишлаб чиқариш босқичида ва реализация 
жараёнида ундириладиган кўп қиррали билвосита солиқдир. Корхона 
кундалик хўжалик фаолиятида маҳсулот етказиб берувчилардан товар ва 
хом-ашё сотиб олади ва улардан маҳсулот ёки иш, хизматлар ишлаб 
чиқаради. Демак, қайта ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш ва сотишда
қўшилган қиймат яратилади.
Қўшилган қиймат ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра, сотилган 
маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг қиймати 
билан ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган товарлар, хом-ашёлар 
ва хизматларнинг қиймати ўртасидаги фарқдан иборатдир. Табиийки, ишлаб-
чиқариш жараёнида ва кейинчалик меҳнат тақсимоти натижасида маълум 
бир товар бозорга олиб чиқилгунга қадар ишлаб чиқариш ва муомала 
жараёнидаги бир нечта босқичлардан ўтади, бу босқичларнинг ҳар бирида 
қўшилган қиймат яратилади.
Қўшилган қиймат солиғини давлат бюджетининг даромад қисмига жалб 
қилиш ғояси дастлаб ХХ асрнинг бошларида юзага келди. Бу таклифни 


112 
биринчи марта Германия бюджет амалиётида жорий этишни 1919 йилда
Вильгельм фон Сименс илгари сурди. 
Қўшилган қиймат солиғини амалиётга жорий этиш ва ундириш
механизми биринчи марта француз молиячиси М.Лоре томонидан ишлаб 
чиқилди. Аммо қўшилган қиймат солиғи М.Лоренинг таклифидан сўнг ўтган
10 йилдан ортиқ вақт мобайнида тажриба учун таклиф этилган шаклда 
қўлланилди. Францияда қўшилган қиймат солиғи ҳақиқатда 1968 йилдан 
бошлаб жорий этилди. 
ХХ асрнинг 70-йилларида қўшилган қиймат солиғи Ғарбий Европанинг 
қатор мамлакатларининг солиқ амалиётида жорий қилинди. Бунинг асосий 
сабаби ва ҳуқуқий асоси бўлиб, Европа иқтисодий ҳамжамияти томонидан 
ҳамжамиятга аъзо мамлакатларда қўшилган қиймат солиғини ундиришни 
тартибга солишнинг ҳуқуқий меъёрларини умумлаштириш тўғрисидаги 
махсус Директиванинг қабул қилиниши ҳисобланади. Мазкур Директива 
1977 йилда қабул қилинди ва унда эгри солиқларнинг асосий тури сифатида 
қўшилган қиймат солиғи эътироф этилди.
Қўшилган қиймат солиғига хос бўлган муҳим хусусиятлардан бири 
шундаки, солиққа тортишнинг объекти бўлиб, нафақат ички бозордаги 
товароборот, балки мамлакат корхоналарининг ташқи бозорларидаги 
товаробороти ҳам ҳисобланади. 
Иқтисодий адабиётларда, кўпчилик ҳолларда, қўшилган қиймат 
солиғини «Европача» солиқ деб ҳам аташади. Бунинг асосий сабаблари 
шундаки, биринчидан, қўшилган қиймат солиғи дунёда биринчи марта 
Европа давлати бўлган Францияда жорий этилди; иккинчидан, 1977 йилда 
қабул қилинган Директивага асосан қўшилган қиймат солиғи бир вақтнинг 
ўзида Европанинг бир неча давлатларида жорий этилди; учинчидан, 
қўшилган қиймат солиғи Ғарбий Европадаги интеграцион жараёнларни 
шакллантириш ва ривожлантиришда муҳим рол ўйнади. 
Ҳозирги вақтда қўшилган қиймат солиғи Европа Иттифоқига аъзо 
бўлган 
мамлакатларнинг 
давлат 
бюджетларининг 
даромадларини 
шакллантиришда муҳим ўрин эгаллайди. Европа мамлакатларида эгри 
солиқларнинг роли АҚШ, Япония, Канада ва Австралияга қараганда 
юқоридир. Европа мамлакатларида жами солиқ тушумларининг ҳажмида 
эгри солиқларнинг салмоғи 40 фоиздан юқори бўлиб, айрим мамлакатларда 
50 фоизни ташкил этади. Мазкур кўрсаткич 50 фоиздан юқори бўлган 
мамлакатлар гуруҳига Мексика, Туркия ва Корея киради. АҚШ, Япония, 
Канада ва Австралияда эса ушбу кўрсаткич 25-30 фоизни ташкил қилади. 
Европа Иттифоқига аъзо бўлган мамлакатларда солиқ тушумларининг 
таркибида эгри солиқларни юқори салмоққа эга эканлигининг асосий 
сабабларидан 
бири, 
бу 
мамлакатларда 
солиқ 
ставкаларини 


113 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling