Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

 


109 
3.2.4.2-жадвал 
Юридик ва жисмоний шахслардан тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари 
бўйича олинадиган қатъий белгиланган солиқ
СТАВКАЛАР
26
 
№ 
Фаолият тури 
Солиқ 
тўловчилар 
Мазкур 
фаолият турини 
характерловчи 
физик 
кўрсаткичлар 
Физик кўрсаткич бирлигига ҳар 
ойда қатъий белгиланган солиқ 
ставкаси (энг кам иш ҳақига 
бирлик учун каррали 
миқдорларда) 
Тошкент 
шаҳри 
вилоятла
рдаги 
шаҳарлар 
туманлар, 
шу 
жумлдан 
қишлоқ 
жойлари 
1. 
Автотранспортн
и қисқа муддат 
сақлаш жойлари 
юридик
шахслар 
Эгаллаган май-
дон (1 кв.метр) 
0,1 
0,09 
0,06 
2. 
Болалар ўйин 
автоматлари 
юридик ва 
жисмоний 
шахслар 
Жиҳозланагн 
ўринлар сони 
(бир бирликда) 
3,0 
2,0 
1,0 
3. 
Билярдхоналар 
юридик ва 
жисмоний 
шахслар 
Жиҳозланган 
ўринлар, стол-
лар сони (бир 
бирликда) 
14,0 
12,0 
10,0 
Тақдим этилган қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китобида ҳисобга 
олинмаган физик кўрсаткичлар аниқланган ҳолатда бу ҳол солиққа тортиш 
объектини яшириш сифатида қаралади. 
Тадбиркор ўз фаолиятини муайян ойга (ойларга) турли сабаблар 
(оилавий аҳволи, касаллик, вақтинча бошқа ерга кетиш ва ҳоказо) билан 
тўхтатган ҳолларда, у фаолиятини тўхтатишгача давлат солиқ хизмати 
органларига фаолиятни вақтинча тўхтатиши ҳақида ариза тақдим этиши ва 
давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳномасини топшириши керак. 
Ҳокимиятлар томонидан берилган якка тартибдаги тадбиркорнинг 
давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳномаси топширилгандагина
фаолият вақтинча тўхтатилган деб ҳисобланади. Бунда тадбиркор давлат 
рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳномасини топширгандан кейин қатъий 
белгиланган солиқни ўз фаолиятини амалга оширмайдиган ойда тўлашдан 
озод этилади.
26
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори. 


110 
Давлат солиқ хизмати органларига келиб тушган ариза ва давлат 
рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома мажбурий тартибда, келиб 
тушган кунида келган хат-хабарлар дафтарида рўйхатга олиниши керак. 
Юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланадиган ва даромадидан қатъий белгиланган ставкалар бўйича солиқ 
тўлайдиган жисмоний шахсларга жами даромадни белгилаш ва ундан 
тегишли чегирмалар қилиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ 
кодексига мувофиқ татбиқ этилмайди. 
Жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолияти уюшмалар, 
иттифоқлар ва шу кабиларга бирлашиш, ишларни ўз транспортида 
бажаришга доир фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузиш йўли билан 
амалга оширилган тақдирда ушбу жисмоний шахслар қатъий солиқни 
белгиланган ставкалар бўйича тўлайдилар.
Жисмоний шахс:
фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланса, солиқни фаолиятнинг ҳар 
бир тури учун алоҳида тўлайди; 
тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуна ва хонада, шу 
жумладан ишончнома бўйича транспортда амалга оширса, ижарага 
берувчилар тўғрисида яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига 
ахборот тақдим этиши керак, унда ижарага берувчининг фамилияси, исми, 
отасининг исми, паспорт маълумотлари, шунингдек ижара тўловининг 
суммаси ва ижара муддати кўрсатилади. Мазкур ахборот ижарага олинган 
ускуна ва хонада, шу жумладан ишончнома бўйича транспортда фаолиятни 
амалга оширишга қадар тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган 
даромадлари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига биноан жисмоний 
шахслар даромадидан олинадиган солиққа тортиш тартиби асосида солиққа 
тортилади. 
Автотранспорт воситаларини шу жумладан бирлашмалар, уюшмалар ва 
бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ижарага топширадиган жисмоний 
шахслар қатъий белгиланган солиқни жисмоний шахслар учун йўловчилар ва 
юкларни автомобиль транспортида ташиш бўйича хизматларни амалга 
оширишдан келиб чиқиб белгиланган ставкалар бўйича тўлайдилар. 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling