Tошкент молия институти замонавий
Мамлакат иқтисодиѐтининг бюджет-молиявий
Download 92.11 Kb. Pdf ko'rish
|
молиявий глобаллашув
Мамлакат иқтисодиѐтининг бюджет-молиявий
хавфсизлигига таҳдидлар Давлатнинг бюджет молиявий хавфсизлиги қуйидагилардан иборат: давлатнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлаш; ҳисоб-китоб тўлов тизими ва асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар барқарорлигини таъминлаш жаҳон молиявий инқирозларининг хамда миллий иқтисодий ва ижтимоий-сиѐсий тизимдаги яширин тузилмалар таъсирини меъѐрлаштириш, капиталнинг йирик миқдорда хорижга чиқиб кетиши, иқтисодиѐтнинг реал секторидан капитал йўқолишининг олдини олиш; миллий бюджет тизими маблағларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш бўйича турли даражадаги ҳокимият органлари ўртасидаги низоларни олдини олиш; мамлакат иқтисодиѐти учун энг оптимал тарзда хорижий қарз маблағларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш; молиявий ҳуқуқий муносабатларда жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш; Миллий хавфсизликнинг молиявий хавфсизликка боғлиқлигини оддий тарзда тушунтирадиган бўлсак, молиявий ресурсларнинг этишмовчилиги иқтисодиѐтнинг у ѐки бу соҳасининг ривожланмай қолиши орқали миллий хавфсизликка таҳдид солади. Миллий хавфсизликнинг бошқа тармоқларида бўладиган таҳдидлар ҳам молиявий хавфсизликка салбий таъсир қилади. Масалан, мамлакат мудофаасини таъминлаш зарур бўлганда, давлат молиявий ресурслари кўп миқдорда сарф бўлади, ҳамда нотинчлик содир бўлганда мамлакатдан молиявий ресурслар ―қочишни‖ бошлайди. Хавфсизлик ҳолати даражаси–бу шартли кўрсаткич (кўрсаткичлар) бўлиб, хавфсизлик бўйича умумий талабларни бажарилишнини интеграл тавсифлаб беради. Барча индикаторлар бўйича ҳавфсизлик даражасининг аниқ баҳолаш учун хавфсизлик ҳолатлари таснифланади. Бунда ҳар бир хавфсизлик даражаси бўйича индикатор жорий (реал) ҳолатни хавфсизлик поғонаси бўйича маълум синф (номинал) билан солиштириш орқали аниқланади. Ушбу мақсад учун, хавфсизликнинг ҳар бир индикатори бўйича ҳолатни белгиловчи қуйидаги зоналар таснифланади: Нормал; Инқирозолди; Инқирозли. Ўз навбатида, инқирозолди зонаси учта босқичга бўлинади: инқироз олди ҳолатининг ўзи 1.1 – ИО1 (бошланғич давр), 2.инқирозолди 2 – ИО2 (кучайиб бориш даври), 3.инқирозолди 3–ИО3 (инқирозли зонага ўтиш хавфи бор, критик давр). Инқироз зонаси ҳам ўз навбатида учта даврга бўлинади: 1.Инқироз 1 – И1 (бошланғич давр), 2.Инқироз 2–И2 (хавфли давр), 3.Инқироз 3–И3 (фавқулодда давр). Бугунги кунда бюджет – солиқ тизими, пул – тўлов тизими, банк тизими ва фонд бозорларининг ҳамда уларнинг амал қилиши билан боғлиқ тармоқлар хавфсизлигининг қай даражада таъминланганлик ҳолатини қуйидаги индикаторлар асосида баҳоланмоқда: Download 92.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling