Tошкент молия институти замонавий
Download 92.11 Kb. Pdf ko'rish
|
молиявий глобаллашув
1.Замонавий молиявий глобаллашувнинг ўзига хос жиҳатлари ва жараѐнлари 2.Молиявий хавфсизликка таҳдид солувчи омиллар 3.Молиявий хавфсизлик индикаторлари 4. Молиявий глобаллашув шароитида мамлакат молиявий хавфсизлигини таъминлаш масалалари
―Глобаллашув‖ атамасининг ўзи дастлаб иқтисодий соҳада қўлланилгани назарда тутадиган бўлсак, бу энг аввало, миллий хўжаликларнинг халқаро даражада бирлашиши, ўзаро муносабатларининг чуқурлашуви, товар айирбошлаш ҳамда халқаро меҳнат тақсимотининг рационаллашуви каби масалаларда намоѐн бўлади. Глобаллашув, аслини олганда, фақат ўзаро манфаатдорлик тамойили асосида, яъни бу борада классик назариѐтчилар Адам Смит ва Дэвид Рикардо айтганидек, иқтисодиѐтларнинг бир-бирини тўлдириш эвазига ривожланса яхши. Махбуб-ул-Хақ (Маҳбуб ул Ҳақ) да шундай хулоса келтирилади: "Глобаллашув танлов эмас, балки фактдир. Ривожланаѐтган мамлакатлар глобал оқимга осон қўшилиш учун ѐки самарали бошқариш учун буни ўрганишлари керак ― Глобаллашув ХХ асрнинг 80-йилларида ялпи вужудга келаѐтган жараѐн бўлиб, биринчи марта иқтисодий соҳада содир бўлган ўзгаришларни юзага келтирган омил сифатида америкалик олим Т.Левиттнинг 1983 йилдаги ―Гарвард бизнес ревиеw‖ журналида чоп этилган мақоласида қўлланилган эди. ―Глобализация‖ — ―глоуб‖ (инглизчадан ―глобе‖, яъни ер шари), ―глобал‖ (―глобал‖, яъни бутун дунѐга тегишли) ва ―глобаллашув‖ (―глобализе‖, яъни бутун дунѐга тарқалиши) сўзларидан келиб чиққан. ―Cоллинс энглиш‖ луғатида (1998) глобаллашув молиявий ва сармоя киритувчи бозорларга давлатлар ва миллатларнинг ўзаро боғланмаганликларидан фойдаланган ҳолда ривожланган ва тартибга солинган алоқалар орқали бошқариш имкониятини беради, деб таъкидланади. Иқтисодий хавфсизлик деганда мамлакат миллий манфаатлари кафолатли ҳимоясини, унинг мутаносиб, ижтимоий йўналтирилган тараққиѐтини ҳамда ички ва ташқи жараѐнлар ривожидаги энг ноқулай шароитда ҳам етарлича иқтисодий, ижтимоий, сиѐсий ва мудофаа салоҳиятини таъминловчи иқтисодиѐт ва ҳукумат институтларининг ҳолати тушунилади. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини тавсифловчи умумий кўрсаткичлар (индикаторлар) таркибига: аҳоли турмуш даражаси ва сифати; инфляция суръати; иқтисодий ўсиш; бюджет ҳолати; давлат қарзи; жаҳон иқтисодиѐтига интеграциялашув даражаси; ―хуфѐна иқтисодиѐт‖ фаолияти; мулк таркиби; солиқ тизими; бозор инфратузилмасининг ривожланиши; ишсизлик даражаси; ЯИМ ўсиш суръати; ишлаб чиқаришнинг техник ҳолати; рақобатбардошлик; импортга тобелик ва бошқалар киритиш мақсадга мувофиқдир. Молиявий хавфсизлик- бу давлатнинг молиявий салоҳияти, миллий молия тизими мустақиллиги, ҳимояланганлиги, барқарорлигини таъминлашдир. Молиявий хавфсизлик бу: Давлат иқтисодий хавфсизлигининг муҳим таркибий қисми бўлиб, давлатнинг молия-кредит соҳасида мустақиллиги, самарадорлиги ва рақобатбардошлигини таъминлашга асосланади, у ўзининг ҳолати мезонлари ва индикаторлари тизимида моҳиятини акс эттиради, активларнинг етарли даражада ликвидлигиги, ички ва ташқи қарзнинг мувозанатлашганлиги, зарур пул ва олтин валюта захиралари мавжудлиги; микро ва макро даражадаги молиявий манфаатларнинг ҳимояланганлик даражаси, молиявий муносабатлар даражаси; Божхона-тариф, молия, валюта, бюджет, солиқ, пул-кредит, ҳисоб- китоб, инвестицион, банк ва фондлар тизими ички ва ташқи салбий таъсирларга қарши тура олиш қобилияти, ташқи молиявий хуружларни олдини олиш, кенгайган такрор ишлаб чиқариш шароитида миллий иқтисодиѐтнинг самарали ишлаши ва иқтисодий ўсишни характерлайди. Бюджет тизими Бюджет даромадлари тушумининг беқарорлиги Тўловчилар ва назорат органлари томонидан молиявий интизомнинг бажарилмаслиги Бюджет маблағларини мақсадсиз сарфлаш Бюджет сиѐсати Бюджет харажатларининг макроиқтисодий кўрсаткичларга номувофиқлиги Бюджет маблағларини тақсимлашдаги номутаносиблик Бюджет захираларининг йўқлиги ѐки улардан нотўғри фойдаланиш Download 92.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling