Tошкент молия институти замонавий


Олтин–валюта заҳирасининг етарлилиги


Download 92.11 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana27.10.2023
Hajmi92.11 Kb.
#1727122
1   2   3   4   5
Bog'liq
молиявий глобаллашув

3.Олтин–валюта заҳирасининг етарлилиги. 
Олтин–валюта заҳираси (ОВЗ)нинг мамлакат 
импортига нисбатан ҳажми 3 ойга етиши керак. 
ОВЗ икки компонентдан ташкил топади: валюта 
заҳираси ва олтин заҳираси.
2019 йил декабр ҳолатига, Ўзбекистоннинг ОВЗ 
эса 29,1 млрд. АҚШ долларни ташкил этди. 2019 
йил якунларига кўра, мамлакатимиз импортининг 
ҳажми 24,3 млрд. АҚШ долларни ташкил этган. 
Ўзбекистоннинг ОВЗ миқдори импорт ҳажмидан 
келиб чиққан ҳолда, 3 ойлик миқдори 7,2 млрд 
АҚШ долларига тенг бўлади. Келтирилган 
индикаторга 
асосан 
ОВЗ 
таъминланганлик 
даражаси нормал ҳолатда.


Марказий банкнинг маълумотларига кўра, 2021 йил 1 февраль 
ҳолати бўйича Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 34,3 млрд 
долларни ташкил қилмоқда. 
Халқаро захиралар 2020 йил якунидан сўнг бирданига ошган 
эди, бироқ яна камайишни бошлади. Шундай бўлса-да, 
Марказий банк ҳисоботига кўра, сўнгги бир ой давомида олтин 
захиралари 0,3 млн унцияга (9 тоннага яқин) ошган. Халқаро 
захираларнинг 
камайишига 
эса 
хорижий 
валютадаги 
активларнинг 700 млн доллар миқдорда камайиши сабаб бўлган. 
Ўзбекистон халқаро захиралари халигача яхши диверсификация 
қилинмаган, яъни, деярли барча захиралар икки хил 
кўринишда — олтин ($20,2 млрд) ва хориж валюталарида ($13,7 
млрд) сақланади.
Олтин-валюта захиралари мамлакат учун «ҳимоя ѐстиқчаси» 
ҳисобланади. Ўзбекистоннинг амалдаги захиралари 20 ойлик 
импортни молиялаштириш учун етарли ҳисобланади. 
Халқаро ташкилотлар ривожланаѐтган давлатларга 3 ойлик 
импортни молиялаштириш учун етарли захираларни сақлашни 
тавсия қилган. 


4.Асосий капиталига киритилган 
инвестицияларнинг ҳажми.
Мамлакат 
асосий 
капиталига 
киритилган 
инвестицияларнинг ҳажми ЯИМ га нисбатан 25% 
дан паст бўлмаслиги керак. Инвестициялар бу 
иқтисодиѐтнинг ривожланишининг асоси бўлиб, 
уларнинг 
қанчалик 
кўплиги 
иқтисодий 
муносабатларнинг ривожланганлигини, қўшимча 
ишлаб чиқариш имкониятларини ошганлигини 
англатади. Ўзбекистондаги ҳолат анча ижобий 
бўлиб, 2019 йилда асосий капиталига киритилган 
инвестициялар 189,9 трлн. сўмни ташкил қилиб, 
ЯИМ га нисбатан 30,8 фоизга тенг бўлган.



Download 92.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling