Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 0.88 Mb. Pdf ko'rish
|
bolalarda surunkali pastki nafas jollari kasalliklari uchrash darazhasi tashxisi davolashni takomillashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Э. А. Шамансурова Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби, тиббиёт фанлари доктори, профессор Д. И. Ахмедова
- КИРИШ (фан доктори (DSc) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти.
А. В. Алимов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Э. А. Шамансурова Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби, тиббиёт фанлари доктори, профессор Д. И. Ахмедова Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги Илмий семинар раиси, тиббиёт фанлари доктори, профессор 5 КИРИШ (фан доктори (DSc) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Сўнгги йилларда сурункали ўпка касалликлари (СЎК) турли минтақаларда 10-40%ни ташкил этиб, тез-тез ва давомли қайталаниши, бемор ҳаёт сифатини пасайиши, ўсмирларни меҳнатга лаёқатли даврида ногиронликка сабаб бўлиши туфайли дунё мамлакатлари соғлиқни сақлаш тизимининг жиддий муаммоси бўлиб қолмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра «...ўпканинг сурункали касалликлари ҳар 1000 кишининг 9,3 нафарига тўғри келади» 1 . Ҳозирги кунда «...СЎК ер юзининг 64 миллион аҳолисида учрайди ва дунё миқёсида ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан хасталанган болалар сони йилига ўртача 3% га ортиб бориши кузатилмоқда» 2 . Сурункали пастки нафас йўллари касал- ликлари (СПНЙК) болалар пульмонологиясининг энг мураккаб ва долзарб муаммоларидан биридир. Жаҳон миқёсида сурункали пастки нафас йўллари касалликларининг клиник-патогенетик ривожланиши қирраларини, ташхислаш ва янгича даволаш усулларини ишлаб чиқиш мақсадида қатор илмий-тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Болаларда сурункали пастки нафас йўллари касал- ликларининг ривожланишида прогностик хавф омилларини, шаклланиши- нинг патогенетик механизмларини, замонавий текширув усуллари, клиник- функционал ва лаборатор хусусиятларига асосланиб, ташхислаш мезон- ларини аниқлаш ва самарали даволаш усулларини ишлаб чиқиш долзарб масалалар ҳисобланади. Бу борада сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллигини болалардаги вегетатив реактивлигига боғлиқ равишда прооксидант, антиоксидант тизимини, яллиғланиш олди ва яллиғланишга қарши цитокинлар кўрсаткичларини ўзгаришини ўрганиш, даволашнинг патогенетик асосланган дифференциал усулларини ва олдини олиш чора- тадбирлар мажмуасини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизда айни дамда соғлиқни сақлаш тизимини такомил- лаштириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, болалар ва ўсмирлар ўртасида соматик касалликларни эрта ташхислаш ва уларнинг асоратларини камайтириш, юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш борасида тадбирлар амалга оширилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страте- гиясига мувофиқ «оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланишини кенгайтириш, уларга ихтисослаштирилган ва юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш, чақалоқлар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни янада кенгроқ 1 Богданова А.В. с соавт. Эпидемиологические аспекты хронических болезней мелких бронхов у детей. //Вестник современной клиническом медицины, 2015, том 8, № 2.- С.43-50. 2 Yende S., Waterer G. W., Tolley E. A. et al. Inflammatory markers are associated with ventilator limitation and muscle dysfunction in lung disease in well-functioning elderly subjects // Thorax. - 2006; 61: P.10–16. 6 амалга ошириш» 3 вазифалари белгиланган. Бу борада болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, сурункали пастки нафас йўллари касалликлари ривожла- нишининг клиник-патогенетик жиҳатларини ўрганиш ҳамда патогенетик омиллар фаоллигини пасайтиришга қаратилган ташҳислаш мезонларини ва самарали даволаш усулларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ- 4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2016 йил 2 ноябрдаги ПҚ- 2650-сон “Ўзбекистонда 2016-2020 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян дара- жада хизмат қилади. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling