Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган илмий-


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/41
Sana04.04.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1326652
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
bolalarda surunkali pastki nafas jollari kasalliklari uchrash darazhasi tashxisi davolashni takomillashtirish

Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган илмий-
тадқиқот муассасаси илмий-тадқиқот ишлари режалари билан 
боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Республика ихтисослаштирилган 



Педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг илмий-тадқиқот ишлари 
режасининг ДИТД-14.1.18 «Болаларда сурункали зотилжам ривожланиши-
нинг тиббий-ижтимоий, ирсий ва экопатофизиологик қирралари. Болаларга 
тиббий ёрдам кўрсатишнинг турли босқичларида профилактика ва даволаш 
реабилитация чораларини такомиллаштириш» (2003–2005йй.) мавзусидаги 
амалий лойиҳасига мувофиқ бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади болаларда сурункали пастки нафас йўллари 
касалликлари учраш даражаси, уларнинг клиник-биокимёвий, иммунологик ва 
психологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда касаллик ривожланишининг олдини 
олишга қаратилган комплекс даволаш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.  
Тадқиқотнинг вазифалари
болаларда сурункали бронхит ва бронхоэктатик касалликнинг учраш 
даражаси, уларнинг шаклланишидаги хавф омилларини аниқлаш; 
мактаб ёшидаги болаларда сурункали бронхит ва бронхоэктатик 
касаллик клиник белгиларини тавсифлаш, организмнинг прооксидант ва 
антиоксидант тизими кўрсаткичлари информативлигини баҳолаш; 
сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллик билан хасталанган 
беморларнинг вегетатив реактивлигига боғлиқ равишда иммун, цитокин 
ҳолатини аниқлаш ва юзага келадиган ўзгаришларни баҳолаш;
сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллик билан хасталанган 
беморлар организми вегетатив реактивлиги, психологик ҳолати ўрнини 
аниқлаш ва коррекциялаш
сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллик билан хасталанган 
беморларда касалликнинг қайталаниш даражасини камайтириш ва ремиссия 
даврини узайтиришга қаратилган даволашнинг дифференциаллашган 
усулларини ишлаб чиқиш ва тавсия этиш;
сурункали бронхит ва бронхоэктатик касаллик билан хасталанган 
беморларда мембранастабилизаторлар, иммуномодуляторлар, вегетотроп дори 
воситалари, психологик коррекция усулларини қўллаган ҳолда касалликнинг 
яқин-узоқ муддатли натижаларини аниқлаш ва комплекс даволаш 
самарадорлигини асослаш. 

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling