Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-
Download 0.88 Mb. Pdf ko'rish
|
bolalarda surunkali pastki nafas jollari kasalliklari uchrash darazhasi tashxisi davolashni takomillashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертация мавзуси бўйича ҳорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи 4 .
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-
нинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг V. “Тиббиёт ва фармакология” устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. Диссертация мавзуси бўйича ҳорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи 4 . СПНЙКни эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олишга бағишланган илмий-тадқиқотлар дунёнинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасаларида, жумладан, «Schneider» болалар тиббиёт маркази (Исроил), «Sharite» университети клиникаси (Германия), «Gelderberg» университети клиникаси (Германия), Хаима Шиба номидаги давлат тиббиёт маркази қошидаги Сафра болалар шифохонаси (Исроил), Oxford University (АҚШ), University of Washington (АҚШ), University of California (АҚШ), Weill Cornell medical college of Cornell University (АҚШ), University of Pittsburgh cancer Institute (АҚШ), Department of public health Sciences (АҚШ), Medical Research Council (Буюк Британия), РТФА Педиатрия ИТИ (Россия), И.М.Сеченов номидаги тиббиёт университети, Болалар клиникаси (Россия), Пульмо- нология илмий-тадқиқот институти ФТБА болалар бўлими (Россия), Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази (Ўзбекистон)да олиб борилмоқда. Болаларда СПНЙКларини эрта ташхислаш, клиник-патогенетик хусу- сиятларини такомиллаштиришга қаратилган жаҳонда олиб борилган тадқи- қотлар натижасида қатор, жумладан, қуйидаги илмий натижалар олинган: 3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони. 4 Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи: http://oxford.university-guides.com, www.washington.edu, https://www.universityofcalifornia.edu, http://weill.cornell.edu, http://upci.upmc.edu, http://publichealth.med.miami.edu, https://www.mrc.ac.uk, http://www.ssmu.ru, http://www.ksma.ru, http://www.rudn.ru, http://patient.ncagp.ru, http://www.tma.uz и других источников. 7 ўпкадан ташқари оғир тизимли ўзгаришлар билан намоён бўладиган ўпканинг сурункали носпецифик касалликларининг кечиши асосланган (University of Pittsburgh, АҚШ); ўпканинг сурункали обструктив касаллик- лари ривожланишининг эрта босқичларида цитокинлар фаоллиги ошиши билан кечадиган тизимли яллиғланиш жараёнининг фаоллашиши исботлан- ган (Royal College of Phisicians of London, Англия); касалликнинг авж олиш сабаблари респиратор вирусларни атипик қўзғатувчилар (Chlamidia pneumo- nia ва Mycoplasma pneumonia) билан ассоциацияси аниқланган (American Academy of Emerdency Medicine, АҚШ); болалардаги нефропатия ва туғма нуқсонларда жисмоний ўсиш ва ривожланишдан орқада қолиши исботланган (Babol University of Medical Sciences, Эрон); IL–6 нинг мушак заифлиги, юрак етишмовчилиги ривожланишидаги ҳамда IL–8 нинг мушак массаси камайишидаги ўрни экспериментда исботланган (University of Pittsburgh, АҚШ), ФНО–α яллиғланиш цитокинининг суякларда атрофик жараёнларни ривожланишидаги ўрни исботланган (Болалар саломатлиги илмий маркази РФА, Россия); бронх-ўпка тизимидаги яллиғланиш ва суяк ремоделланиши орасидаги боғлиқликни таъминлашда цитокинларнинг ўрни асосланган (University of Modena and Reggio Emilia, Италия); липидлар пероксида- циясининг касаллик патогенезидаги роли исботланган (University of London). Дунё миқёсида болалардаги СПНЙКлари ривожланишининг патоге- нетик механизмлари, замонавий ташхислаш, даволаш, реабилитация ва профилактика усулларини ишлаб чиқиш бўйича қатор, жумладан, қуйидаги устувор йўналишларда илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда: сурункали бронхит ва бронхоэктатик касалликлар шаклланиши ва ривожланишида перинатал ҳолатлар, пассив чекиш, оғирлашган преморбид фон, ҳамроҳ ва ўтказилган касалликларни ўрганиш асосида муҳим прогностик хавф омилларини аниқлаш; касалликда прооксидант-антиоксидант тизими кўрсат- кичлари хусусиятларини аниқлаш; болаларнинг вегетатив реактивлигига боғлиқ ҳолда яллиғланиш олди ва яллиғланишга қарши цитокинлар маркерлари миқдорини аниқлаш; беморлар организми вегетатив реактивлиги, психологик ҳолати ўрнини аниқлаш ва коррекциялаш; сурункали бронхит ва бронхоэктатик касалликларни мембранастабилизаторлар, иммуномодулятор- лар, вегетотроп дори воситалари, психологик коррекциялашни қўллаш орқали дифференциал даволаш усулларини такомиллаштириш. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling