Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
Download 0.88 Mb. Pdf ko'rish
|
bolalarda surunkali pastki nafas jollari kasalliklari uchrash darazhasi tashxisi davolashni takomillashtirish
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Етакчи хорижий пульмо-
нологлар (Roberts C.M., Bugler J.R., Melchor R. еt al., 2007; Van Noord J.A., Smeets J., Clement J. еt al., 2009)нинг аксарият ишларида қайд этилишича, XXI асрнинг бошидан Ғарбнинг иқтисодий ривожланган мамлакатларида СПНЙКлари миқдори ортади. Бундан ташқари экологик ҳолатнинг ёмон- лашуви шароитида болалар орасида мазкур касаллик тарқалиши кўпаймоқда. ЖССТ мутахассислари (Fein A., Grossman R., Ost D., Farber В., Cassiere H., 2010)нинг башоратига кўра кейинги ўн йилда нафас олиш аъзолари патологияси туфайли ўлим кўрсаткичи аҳоли ўртасидаги ўлим сабабининг 8 умумий таркибида иккинчи ўринни эгаллаши мумкин. Статистик маълу- мотларга кўра 2010 йилга келиб сурункали носпецифик ўпка касалликлари (СНЎК) бўлган беморлар сони 2000 йилга нисбатан 18,3% га ошган ва уларнинг абсолют сони фақатгина Европа бўйича 29 млн кишини ташкил этган, улардан 34,7% эса болалар ва ўсмирлардир (Степанова И.Л., 2011). European Respiratory Society (ERS)нинг шахсий тадқиқотлари (Peto R., Lopez A.D., Boreham J., Thun M., Heath C. Jr., 2010)га таянган ҳолда айтиш мумкинки, қатор сабаблар, жумладан, кўплаб ривожланаётган мамлакат- ларнинг умумий соғлиқни сақлаш тармоғидаги оддий тиббиёт муассасалари техник жиҳозланиши пастлиги туфайли СПНЙК қайд этилган ҳолатларнинг атиги тўртдан биригина ўз вақтида ташхисланади. Болаларда СБ диссеми- нацияси бўйича статистик маълумотлар (Смирнова О.М., Розинова H.H., 2010) кўрсатишича, болалардаги қайд этилган СНЎК барча ҳолатларининг қарийб 60 фоизи бронх-ўпка патологиясига (икки йил давомида кетма-кет ҳар йили 3 ойдан кам бўлмаган йўтал билан) тўғри келади. Мавжуд адабиётларда СПНЙК патогенезини ҳар томонлама ўрганиш ва ушбу беморларни даволашда янги самарали ёндашувларни ишлаб чиқишга бағишланган чуқур тадқиқотлар ўтказилишини талаб этувчи маълумотлар деярли мавжуд эмас. Фақат замонавий текширув усулларини қўллаш ёрдамида ҳар томонлама текшириш йўли билан болалардаги СПНЙКни тўғри ташхислаш ва даволаш мумкин (Чучалин А.Г., 2013; World H.R., 2007). Кўпинча болаликда намоён бўлувчи ва бутун ҳаёт мобайнида давом этувчи СПНЙК нафақат ногиронлик, балки ўлим оқибатларининг ҳам сабабчисига айланиши мумкин, бу эса ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш мақсадида мазкур патология ривожла- нишининг мураккаб механизмларини тадбиқ этиш заруриятини белгилайди (Чучалин А.Г., 2013; Бобомурадов Т.А. ва бошқ., 2014; Шамсиев А.М. ва бошқ., 2017). Н.Н.Розинова, Ю.Л.Мизерницкий (2012) таъкидлашича, бола- лик даврида бошланган ўпканинг сурункали яллиғланиш касалликлари уларнинг ўсмирлик ва катта ёшдаги даврларида ҳам давом этади. СПНЙК бўлган болаларда клиник-функционал, биокимёвий, иммуноло- гик, психологик ўзгаришларни ўз вақтида ташхислаш ва патогенетик асосланган коррекция усулларидан фойдаланиш касалликнинг қайталаниш даражасини камайтириш ва ремиссия даврини узайтириш имконини беради, бу эса касалланиш кўрсаткичи даражасини, болалар ногиронлигини камай- тириш имконини беради ҳамда ёш авлоднинг тўлақонли фаол ҳаёт кечиришини таъминлайди. Шу муносабат билан мазкур касалликнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бугунги кун тиббиёти олдида турган долзарб ва амалий жиҳатдан муҳим масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling