муҳитни қўллари ва оғзи билан ўрганади;
предметларни бир-бирига уради;
қарсак чалади;
қизиқтираётган объектга интилади.
|
ёқтирган таоми ва бошқа буюмларга қўлини чўзади;
ликопчани (пиёла) ушлайди ва ундан ичади;
сувни бир идишдан бошқасига тўкади;
икки қўли билан коптокни ирғитади;
коптокни думалатади ва отади;
оёғи билан коптокни итаради;
ипга боғланган аравача ёки машинани бошқаради.
|
коптокни бошқаларга думалатади;
катталарга коптокни отади;
тортилган арқон устидан коптокни отади;
пирамидани ранги, шакли ва катталигига қараб йиғади;
таниш сабзавот ва меваларнинг таъмини аниқлаши мумкин;
паст ва баланд овозларни ажратади;
қўл ва оёқларини бир маромда уйғун ҳаракатлантиради.
|
овқатланиш ва тамадди қилишнинг аниқ вақтини белгилаб қўйиш;
болага қути бериш ва ўйинчоқларини унга йиғишини илтимос қилиш;
болага севимли таомларини таклиф қилиш;
болага у кўраётган нарсаси ва ҳаракат ўртасидаги боғлиқликни англашига кўмаклашиш («Қара, копток думалаяпти, бор, уни тутиб ол»);
боланинг ҳар бир муваффақиятини рағбатлантириш.
|
болага бир неча таомдан бирини танлаш имконини бериш;
болани кун мобайнида мустақил пиёладан ичишини рағбатлантириш;
болага сезгиси билан ҳаракатларни бирлаштирувчи жисмоний машқлар имконини таклиф қилиш (соялар ўйини, оёқлар билан чизиш, сигнал бўйича ҳаракат);
турли материал ва турли шаклдаги предмет ва ўйинчоқларни таклиф этиш ва уларнинг номини айтиш.
|
бола билан доимий мулоқотда бўлиш, у билан ўйнаш, у кубларни, пирамидаларни, матрешкаларни қисмларга ажратиш, йиғиш, предметларни қутиларнинг мос келадиган тешигига киргизиш;
салатлар тайёрлаётганда, болага сабзавотларни татиб кўриб, таъми ва ҳидига қараб аниқлаш имконини бериш;
«Секин ва баланд», «Нима жаранглаётганини аниқла!, «қадам ташлаймиз ва рақсга тушамиз», «Нимани эшитяпсан?» каби ўйинларни ўйнаш.
|