предметларни ушлайди;
предметларни бир қўлидан иккинчи қўлига олади;
бир вақтда бир неча предметларни қўлида ушлайди;
бармоқлари билан турли ўйинчоқларни айлантиради;
оддий ўйинчоқларни бўлакларга ажратади ва йиғади;
қарсак чалади;
қўлини силкитади.
|
кўпинча бир неча варақни ўтказиб, китоб бетларини варақлайди;
предметларни теради ва бирлаштиради (пирамида ва ҳоказо);
предметларни бураб қўяди ва бураб олади;
«бармоқлар ўйини»ни ўйнайди.
|
5 — 7 ҳалқали пирамидани бўлакларга ажратади ва йиғади;
тешик шаклига мос келадиган ясси ва ҳажмли шаклдаги предметларни жойлаштиради;
ҳалқага арқонни ўтказади;
катта ҳажмли содда мозайкаларни йиғади;
осон қурилиш конструкцияларини қуради;
катталар ёрдамида йирик мунчоқларни ипга ўтказади.
|
ҳар бир ҳаракатни аниқ тушунтирган ҳолда ҳаракатни кўрсатиш;
қурилмалар билан ўйнаш;
болага ўйинчоқлар бериб, уларни ўрганиб чиқишига имконият бериш;
болага хавфсиз предметлар, шақилдоқлар, кичик пирамидалар ва бошқа предметларни катталар назорати остида танлаши ва саралаши учун бериш.
|
болага, очиш/ёпиш мумкин бўлган уй-рўзғордаги ўйинчоқ ва предметларни тақдим этиш (синмайдиган қопқоқли банкалар, кастрюллар).
|
бола билан мунтазам шуғулланиш: ҳамкорликда ҳайвонларни, уй-рўзғор буюмларини (ликопча, пиёла, қошиқ) лойдан ёки пластилиндан ясаш, ушбу барча предметларни чизиш;
қумдонда бола билан ўйнаш, қумдонда кичкина ўйинчоқларни бекитиш мумкин, бола эса уларни ўзи қидиради;
қўллар майда моторикасининг сенсомотор мувофиқлигини ривожлантириш учун боғлаш ўйинларини ўтказиш;
болага кубикларни йиғиш, қулфларни ёпиш ва очиш имкониятини бериш ва ҳ.к.
|