Тошкент ш., 2020 йил 22 декабрь


Download 1.4 Mb.
bet40/62
Sana21.04.2023
Hajmi1.4 Mb.
#1371271
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   62
Bog'liq
802-МШТ СТАНДАРТ

ИЖОДИЙ РИВОЖЛАНИШ

Кичик соҳа: Бадиий-ижодий қобилиятлар

Талаб: Бола атрофдаги борлиқни ижодий ўзгартириш малакасига эга

3-4 ёш

4-5 ёш

5-6 ёш

6-7 ёш

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

тасвирий материаллар номини билади ва тўғри қўллайди;
содда композициялар, алоҳида буюмларни чизади;
тасвирланаётган предметларга мос рангларни танлайди ва бўяйди;
болалар мусиқий асбобларида (бубен, най, ксилофон) чалишга тақлид қилади;
болалар гуруҳи билан қўшиқ айтади;
рақсга тушади (жуфтликда айланади, оёқлари билан депсинади, предметлар билан мусиқага монанд ҳаракатланади);
пластилиндан берилган содда шаклларни ясайди;
тайёр шакллардан тасвирлар яратади, турли шаклдаги қоғозларни ясатади;
қумдан турли шакл ва пирамидалар қуради.

предметлар шаклини аниқ кўрсатган ҳолда қисмларга бой тасвирлар чизади;
сюжетли расм, предмет ва персонажлар чизади;
шаклларни турли техника асосида бўяйди;
лой, хамир ва пластилиндан ясайди;
фаолияти бошида кўз олдига келтириб тасаввур қилади;
хорда ва яккахон қўшиқ айтади;
рақс ҳаракатларини ҳиссиётларни намоён этиш ва мулоқот воситаси сифатида қабул қилади;
мусиқий асбобларда чалади (қўнғироқча, доира, металлофон, уч бурчак);
катталар ёрдамида бармоқлар театри саҳна кўринишларида иштирок этади.

мураккаб предметлар чизади ва уларни декоратив нақшлар билан ясатади (чойнак, гилам, рўмол, лаган);
хотира ёки тасаввурига кўра сюжет яратади;
қоғоздан ва табиат материалларидан аппликация-ҳажмли оранжировкалар яратади (силуэтлар, откриткалар, китоб ёрлиқлари);
муҳит ёки шахсий лойиҳаларини ясатади;
қоғоз буклаш, йиртиш, қирқиш йўли билан шаклларнинг ҳаракати ва пропорцияларини ёритган ҳолда кичик сюжетли композициялар яратади;
тенгдошлари билан ижодий ўйинлар яратиши мумкин;
шахсий ишларида турли ифода воситаларини қўллайди;
жамоавий лойиҳаларда ғоялар таклиф этади.

турли предметлардан композициялар яратади;
индивидуал ва жамоада қўшиқ айта олади;
рақсда ҳаракатларига жило берган ҳолда шахсий намуна яратиши мумкин;
мусиқий асбобларда яккахон ёки оркестрда жўр бўлиб чалиши мумкин;
ғоя яратади ва татбиқ этади;
мақсадга эришишда ўриндош сифатида турли предметлар қўллайди;
турли спектаклларда рол ижро этиб иштирок этади;
оламни ўзгартиришда инсоннинг яратувчи ролини англайди;
буюмларни иккиламчи қўллашда ғоялар таклиф этиши мумкин.

Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартига
2-ИЛОВА

Download 1.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling