Тошкент шаҳар, 2-Чимбой кўчаси 96-уй, Олий ва ўрта махсус


Download 435.66 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/15
Sana17.06.2023
Hajmi435.66 Kb.
#1521533
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
1.04а.Маънавият асослари

 
 
 
 



КИРИШ 
 
 
Ўзбекистон 
мустақилликка 
эришган 
дастлабки 
даврданоқ 
мамлакатнинг 
барча 
соҳаларида 
ислоҳотларни 
амалга 
оширди. 
Ислоҳотларнинг муҳим йўналиши сифатида маънавий янгиланиш давлат 
сиёсати даражасига кўтарилди. Маънавият инсон руҳий камолотининг 
муҳим мезонларидан бири сифатида миллат абадийлигини, мамлакат 
тараққиётининг таъминлашдаги устувор омил ҳисобланади. Шуни ҳисобга 
олган ҳолда 1997 йилдан бошлаб республика олий таълим тизимига 
«Маънавият асослари» фани киритилди. Жамият ҳаётини тубдан янгилаш 
борасидаги ислоҳотлар собитқадамлик билан тадбиқ этилаётган ҳозирги 
пайтда 
маънавий-маърифий 
ишларни 
амалга 
ошириш, 
миллий, 
умуминсоний қадриятларни ёшлар онгига сингдириш ва пировард 
натижада маънавий баркамол комил инсонни, эркин шахсни тарбиялаш 
давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишлари бўлиб қолмоқда. 
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – талаба-ёшлар онги ва қалбига миллий 
ва умуминсоний маънавий қадриятларни сингдириш орқали уларда юксак 
маънавият ва маънавий қашшоқлашувнинг инсон ва жамият ҳаётидаги 
моҳиятни тушуниб етиш ҳамда юксак маънавиятга эга бўлиш 
малакаларини шакллантиришдан иборат. 
Фаннинг вазифалари
талабалар онгига миллий маънавий қадриятларни, инсон ва жамият 
ҳаётида маънавиятнинг ўрни ва аҳамияти тўғрисидаги Президент Ислом 
Каримов томонидан ишлаб чиқилган концепцияни талабалар онгига 
сингдириш;
мустақиллик 
йилларида 
мамлакатимизда 
миллий-маънавий 
тикланиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар, 
юксак маънавиятли инсонлар қилиб тарбиялаш борасидаги вазифалар 
моҳияти-мазмуни, асосий йўналишларини талабларга етказиш асосида 
уларнинг бу жараёнларда фаол иштирок қилиш руҳиятини мустаҳкамлаш; 
маънавий қашшоқлашувнинг салбий оқибатлари ҳақида тегишли 
билимларни талабаларга етказиш ва уларда бу жараёндан огоҳ бўлиш 
руҳиятини шакллантириш; 
бугунги кунда жаҳонда кенг ёйилаётган “оммавий маънавият” ва 
турли маънавий қашшоқликка олиб келувчи оқимларнинг мақсад ва 
муддаоларини талабаларга етказиш, улар онги ва дунёқарашида 
“маънавий иммунитетни” шакллантиришдан иборат. 

Download 435.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling