-Билдиргида “ҳар хил турдаги видеоларни жойлаштириб” деб ёзган,
вахоланки ўзи бир дона 51 сонияли видео;
-Билдиргида ВМнинг 2022 йил 14 аперлдаги 180-сонли қарорининг
талабларига зид равишда дейилган. Айнан қайси
талабига зид эканлиги
кўрсатилмаган. Ушбу қарорда талаблар жуда кўп;
-Жумладан ушбу билдиргида “сақлаш орқали тарқатиш”
деган жумла
ишлатилган. Ушбу иборани энди эшитишим. Алоҳида “сақлаш” бор “тарқатиш” бор
лекин “сақлаш орқали тарқатиш” билмадим;
-Билдиргида Носиров Хожиакбар тушунтириш хати ёзишдан бош тортди деб
ёзилган аслида биз ўзимиз ёзмоқчи бўлган нарсани ёзишимизга қаршилик қилиб,
улар айтган сўзларни ёзишимизни буюришган;
-Бундан ташқари билдиргида “ходимларга нисбатан салбий эътироз қилиб, ўз
хатти-ҳаракатларида ИИО қонуний талабларига бўйсунмай, норозилик кайфиятини
намоён қилди” деб ёзилган. Шунча босимлардан кейин хурсанд кайфиятда бўлиш
талаб этилар экан. Кайфиятга қараб жавобгарликка
тортиш деган модда менимча
бўлмаса керак;
-Билдиргини охирги қисмида “Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда,
фуқаро Х.Н.Носировга нисбатан қонуний чора кўрилишига
рухсат беришингизни
сўрайман” деб ёзилган, лекин раҳбар рухсат бермаган ва имзо хам қўймаган;
Do'stlaringiz bilan baham: