Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов хайъатига


Иш материалининг 16-бетида яъни “Экспертиза хулосасининг хулоса


Download 291.93 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/13
Sana16.06.2023
Hajmi291.93 Kb.
#1519304
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Апелляция

Иш материалининг 16-бетида яъни “Экспертиза хулосасининг хулоса 
қисмида” 
-“Гўёки расмий манбааларга таяниб” деб ёзилган. Хўш расмий манбаага 
таянилмаганлиги нима билан исботланди? Эсингизда бўлса юқорида расмий 
манбааси борлигини кўрсатиб ўтдим Валлоху аълам! 
Иш материалининг 17-бетида яъни “Экспертиза хулосасининг хулоса 
қисмида” 
-“Тақдим этилган материалдаги маълумотлар екстремизм, ақидапарастлик, 
сепаратизм ғоялари билан йўғрилмаган ҳамда қирғин солишга ёки фуқароларни 
зрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд АҲОЛИ ОРАСИДА 
ВАХИМА ЧИҚАРИШГА ҚАРАТИЛГАН ДЕБ ҲИСОБЛАНМАЙДИ” дейилган. 
-“Тақдим этилган материалда миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига 
қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб 
чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, диний 
эътиқодига ёки дахрийлигига қараб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга 
қаратилган, шунингдек, миллий, ирқий, этник мансублиги ёки динга муносабатига 
қараб, фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ёхуд уларга 
бевосита ёки билвосита афзалликлар беришга қаратилган чақириқ, даъватлар 
МАВЖУД ЭМАС” дейилган. 
-Хулосанинг охирги 2 та қисми эса юқоридаги қисмларга зид бўлиб қолган. 
180-сонли қарорни иловасидаги айнан қайси талабига зид эканлиги ёзилмаган. 
-Иш материалида ва хулосада 180-сонли қарорни иловасидаги айнан қайси 
бандининг талабларига зид эканлиги ёзилмаган бўлсада. ИИБ ходими ўзининг 
фикрича Носиров Хожиакбар ушбу қарорнинг 3-бандини талабини бузганлигини 
асос қилиб келтирди. 3-банд қуйидагича; 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 
ҚАРОРИ 
ДИНИЙ МАЗМУНДАГИ МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ОЛИБ КИРИШ 
ВА ТАРҚАТИШ ҲАМДА ДИНШУНОСЛИК ЭКСПЕРТИЗАСИНИ 
ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА 
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида материалларни тайёрлаш, олиб кириш 
ва тарқатиш жамиятда конфессиялараро тотувлик ҳамда диний бағрикенглик 
бузилишига олиб келадиган, диний зўравонлик ва бошбошдоқликка чорлайдиган 
ғоялар ҳамда қарашлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида диншунослик 
экспертизасининг ижобий хулосаси олингандан кейин амалга оширилади. 
-Хўш юқоридаги 3-бандни қайси ҳолатда бузибди? Конфессиялараро 
тотувлик бузилдими? Бунга далил борми иш ҳужжатида? Диний бағрикенглик 


бузилдими? Кимдир мени динимни ҳақорат қилишди деб шикоят қилганми? Иш 
материалида ушбу шикоят борми? Ёки диний зўравонлик ҳолати тасдиғини 
топганми? Кимга нисбатан зўравонлик бўлибди ва ким ариза билан мурожаат қилди? 
Ёки Хожиакбар бошбошдоқликка чақирган сўзлари борми?
-Қарабсизки ИИБ ходими ва Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари аслида 
қонун бузилмасада ўзлариринг фантазияларидаги фиркларини бутун Ўзбекистонга 
сингдириб, айбсиз шахсларни асоссиз қамаб келишмоқда.
Бундан ташқари Хулосада “2021 йил 05 июлдаги 699-сонли Виждон 
эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун талаблари бузилган деган 
сўзни ўзи мавжуд бўлмасада, ИИБ ходими ўзидан тўқиб чиқариб, Носиров 
Хожиакбарга “Сиз ушбу қонун талабини 10-моддасини иккинчи қисмини хам 
бузгансиз” деб ўзидан эксперт мутахассис ясаб олиб, ўзининг фантазиясидаги ёт 
ғоялар билан йўғрилган фикрларини Носиров Хожиакбарга сингдириб, уни асоссиз 
айблашга ҳаракат қилди. Бундан ташқари Тошкент шаҳар ИИББ ахборот 
мултимедиа маркази хам ушбу қонунниг 10-моддасини расмий баёнотида ёзиб 
ўтган. 
-Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг
10-моддасини иккинчи қисми қуйидагича; 

Download 291.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling