Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов хайъатига
Иш материалининг 19-бетида яъни “Ашёвий далилларни олиш
Download 291.93 Kb. Pdf ko'rish
|
Апелляция
Иш материалининг 19-бетида яъни “Ашёвий далилларни олиш
баённомасида” -Авваламбор ашёвий далилни олиш баённомасидан аввал қарор бўлиши шарт. Ашёни ёки нарсани олиб қўйиш тўғрисида қарор. Хўш қани иш ҳужжатида бу қарор? Ёки бизга шу хам ярашаверадими? Авваламбор ИИБ ходимини шубхаланиш ёки аниқ бир предметни иш учун ахамиятли эканлиги бўйича маълумотга эга бўлганда, ушбу ашёни олиб қўйиш тўғрисида қарор чиқаради ва қарорда айнан нима учун ушбу ашё олиб қўйилиши кераклиги кўрсатилади. Ишда хеч қандай қарор мавжуд эмас. Бундан ташқари ашёвий далилни олиш баённомасидан кейин ушбу ашёни “ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисида қарор” чиқарилиши керак. Бўлмаса баённомани ўзидан далил сифатида фойдаланиб бўлмайди. Ишда хеч қандай ашёвий далил деб топиш тўғрисида қарор мавжуд эмас. Қарор мавжуд бўлмагандан кейин ушбу баённомани хеч қандай далилй кучи бўлмайди. Юқорида далиллар мақбуллигига оид олий суд пленум қароридан ўқиб олишингиз мумкин. -Суд ашёвий далил сифатида олинган телефонни ашёвий далил деб топиб давлатга ўтказилсин деган. Суд шу даражада адолатсиз ўтказилдики ушбу телефон хотирасида ўзи нима бор эди? телефон ўзи кимга тегишлилигига хам ойдинликк киритмади. Телефон ишга алоқаси бўлмаган умуман бошқа одамни телефони вақтинчалик ИИБ биносига кириб чиқиш учун олиб келинган эди ва телефоннинг хотирасида хеч нима йўқ эди. бошқа бировни телефони давлат даромадига ўтиб кетди. -Баённома тагига олдиндан компьютерда “эътирозлар тушмади” деб гумон қилинувчини номдан ёзиб қўйилган. Эътироз билдириш учун жой хам қолдирмасдан чизиб ташланган. -“Баённома билан танишиб чиқдим, эътирозим йўқ” деб қўлда ёзилади компьютерда аввалдан гумон қилинувчини номидан ёзиб қўйилмайди. Иш материалининг 20-бетида яъни “Даллатномада” -Далолатномага сохта маълумотлар киритилган. ЖҚБ ходимлари бизни иш материали билан таништиришдан асоссиз равишда рад этсада, танишишдан бош тортишди деб ёзилган. -Иш материалидаги хар-бир хужжатни хар сафар хар-хил ходим тузган. Айнан бир ходимни юритувида эмас. Бизга гурух тузилди дейилган лекин иш ҳужжатида хеч қандай гурух тузиш ҳақида қарор йўқ. Далилар мақбуллигига оид олий суд пленум қарори бўйича эса ишни олиб боришга ваколати бўлмаган бошқа мансабдор шахс томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларни бари номақбул далил деб топилади. Download 291.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling