Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов хайъатига


Иш материалининг 21-бетида яъни “Маъмурий ҳужжатлар билан


Download 291.93 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/13
Sana16.06.2023
Hajmi291.93 Kb.
#1519304
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Апелляция

Иш материалининг 21-бетида яъни “Маъмурий ҳужжатлар билан 
таништириш баённомасида” 
-“Хужатлар билан таништирилди” деб ёзилган лекин тепада эса “иш 
ҳужатлари билан танишишдан бош тортди” деб далолатнома тузилган қойил! 
Иш материалининг 22-бетида яъни “Суд қарорида” 
-Суд қарорида ВКА режимида очиқ суд мажлисида дейилган. Қайдай қилиб 
ИИО ФМБ биноси ичида очиқ суд мажлиси бўлиши мумкин? Очиқ суд мажлиси 
дегани бу Ўзбекистон Республикасининг хохлаган фуқароси ушбу судга бемалол 
кириб иштирок этиши ва кузатиши мумкин дегани. 
-Суд қарорида Хожиакбар муққаддам маъмурий жавобгарликка тортилган деб 
ёзилган. Вахоланки тортилмаган. Иш материалида хеч қандай жавобгарликка 
тортилганлиги ҳақида ҳужжат йўқ. Судья ноқонуний қароридан шубха 
қилмасликлари учун Хожиакбарни ёмон кўрсатмоқчи бўлган шекили. 
-Суд қарорида Носиров Хожиакбарни МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми билан 
айблаш асосини “ҳужжатларни текшириш учун тақдим этмабди” деб ёзилган. Бу 
эски қарордаги намунадан қолиб кеган бўлса керак. Одатда кўчада ходимлар 
одамларни ушлаб шахсини тасдиқловчи ҳужжатини сўрашганида тақдим этишдан 
бош тортишади. Бизни ҳолатда эса ўзимиз ИИО ФМБ биносига чақирувга кўра 
келдик. Хожиакбарни паспорти бўлмаганида КПП ходими Хожиакбарни киргазмас 
эди. Бу ҳолат ғирт бўхтонлигин кўрдингиз. Бундан ташқари Хожиакбар тушунтириш 
беришга мажубр экан. Тўғри тушунтириш бериши мумкин лекин ўзи билган 
нарсалар ҳақида тушунтириш бериши керак, ёзгин дейилган нарсалар ҳақида эмас. 
Бундан ташқари мен ва Хожиакбар иш ҳужжатлари билан танишиб чиқишга мажбур 
эканмиз. Бу бизнинг ҳуқуқимиз эмас мажбуриятимиз экан тасанно таърифга сўз 
ожиз! 
-Суд қарорида Носиров Хожиакбарни айби “билдирги” билан исботланибди. 
Қачондан бери Шакл-2 рақам олиш учун ёзилган билдирги айблов асосини ташкил 
қиладиган бўлди? Қарорда қандайдир далолатнома далил деб топилган. Иш 
материалида ўзи бир дона далолатнома бор у хам бўлса сохта маълумот киритилган 
яъни, бизни иш материали билан танишишдан бош тортганлигимиз ҳақидаги 
далолатнома. Ушбу далолатномадан қандай қилиб айблов учун фойдаланиш 
мумкин? Қарорда “Кўздан кечириш баённомаси” далил деган, қандай қилиб далил 
бўлади агарда ушбу баённомадан кейин кўздан кечирилган нарсаларни ашёвий ёки 
ёзма далил деб эътироф этиш тўғрисида қарор чиқармаган бўлса? Бундан ташқари 
қарорда “Ашёвий далилни олиш” баённомасини айблов далили деб топган. 
Телефондан хам қўл соатидан хам ишга алоқадор хеч нима чиқмаган бўлса қандай 
қилиб далил бўла олади? Қарорда яна “Экспертиза хулосаси ва бошқа далиллар 


билан тасдиғини топган” дейилган. Яна бошқа қандай далил бўлиши мумкин ўзи 
жами материал 21 варақ бўлса? 

Download 291.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling