Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов хайъатига


Сариёғ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлар таркибига қўшилган чўчқа ёки, яъни


Download 291.93 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/13
Sana16.06.2023
Hajmi291.93 Kb.
#1519304
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Апелляция

Сариёғ ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлар таркибига қўшилган чўчқа ёки, яъни 
Е100, Е110, Е120 ва бошқа қўшимчалар қўшилар экан. Шуларни истеъмоли 


ҳалолми? “Зикр аҳлидан сўранг” ҳайъати: Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. 
Валлоҳу аълам.” Деб жавоб қайтарилган. (
https://islom.uz/maqola/4285

Худди шундай савол 2020 йил 29 июнь куни берилган “Ассалому алайкум! 
Кармин жудаям кўп ичимликларга қўшилар экан. Масалан болалар ичадиган 
Nesquik ичимлигига хам. Агар қўшилганлиги очиқдан-очиқ кўрсатилган бўлса 
бу ичимлик ёки егулик ҳалолми? “Зикр аҳлидан сўранг” ҳайъати: Ва алайкум 
ассалом! Аниғини билмаймиз. Валлоҳу аълам!” деб жавоб берилган. 
Хўш халихам Носиров Хожиакбар билмаган нарсасини тарқатди деб 
ҳисоблайсизларми? Мусулмонлар идораси ўзи билмаган нарсани Носиров 
Хожиакбарни видеосидан сўнг қаердан билиб олишди экан қизиқ! Ҳалол бўлмаган 
нарса ҳалолга айланиб қолибди. 
Биз хали бошқа ислом давлатларининг фатволари ва улар интернетга 
жойлаштирган расмий манбаадаги баёнотлари ҳақида ёзмадик. Бу фақатгина 
ўзимизни уламоларни гапидан Носиров Хожиакбар айбсизлиги исботланиб бўлди.
 
Исбот қилинмаган айб,
исбот қилинган айбсизликка тенгдир. 
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот мултимедиа маркази ўзининг 2023 йил
08 апрель куни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган расмий баёнотида Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Тадбиркорлик 
фаолияти 
эркинлигининг 
кафолатлари 
тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддасига биноан, тадбиркорлик фаолияти субъекти ўз 
ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотларга раддия берилишини суд 
тартибида талаб қилишга ҳақли. Бундай маълумотларга раддия берилиши билан бир 
қаторда уларнинг тарқатилиши оқибатида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини 
ва маънавий зарар компенсация қилинишини талаб этишга ҳақли” деб ёзилган. 
Ушбу қонуннинг 35-моддасини нима сабабдан расмий баёнотга қўшишди 
агарда иш материалида хеч қандай тадбиркорнинг аризаси бўлмаса? Носиров 
Хожиакбар икки кун аввал раддия бериб бўлган бўлса? Иш материалида
35-модда умуман йўқ. Лекин расмий баёнотда қаердандир пайдо бўлиб қолган. 

Download 291.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling