1. Сол ғўлаларининг ҳажми қанча? V=0,8м325=20м3. 2. Солнинг массаси қанча? Жадвадан 1 м3 ёғочнинг массаси 500кг эканини топамиз. Сол=500кг20=10000кг. 3. Солнинг огирлиги қанча? Р=9,8н 10000=98 000кг. 4. Сол сувга бутунлай чўктирилганда сиқиб чиқарган сувининг массаси қанча? Жадвалдан 1м3 сувнинг массаси 1000кг эканини топамиз. Сув=1000кг20=20000кг. 5. Сиқиб чиқарилган сувнинг оғирлиги қанча? РСУВ=9,8н20000=196000н. 6. Юкнинг оғирлиги қанча? F=196000н-98000н= 98000нАлгебраик метод. Бу методда ўқувчиларнинг алгебрадан олган билимларидан фойданиланилади, формулалар ишлатилади, тенгламалар тузилади ва ечилади. Алгебраик метод. Қўлланиладиган энг содда ҳол масалаларни ечишда тайёр формулалардан фойдаланишдир. М: Кесим юзи 10мм2 бўлган бир километр узунликдаги мис симнинг қаршилигини аниқланг. Симнинг қаршилигини R=l/S формуладан аниқланади. Солиштирма қаршилик мис сим учун =0,017Оммм2/м эканлиги жадвалдан топилади. R=(0,017Оммм2/м1000м)/10мм2=1,7Ом. - ЕЧИШНИ САВОЛЛАР БИЛАН ОЛИБ БОРАМИЗ.
Геометрик метод. Масалаларни геометрик метод билан ечишда изланаётган катталикни ўқувчиларга маълум бўлган геометрик муносабатлардан топилади. Геометрик методдан статика, геометрик бошқа бўлимларда кенг фойданилади. М: узунлиги l=10м бўлган троснинг ўртасига m=10кг массали фонарь осилган. Агар эгилиш стрелкаси h=0,5м бўлса, троснинг таранглик кучини топинг. Чизмасини чизамиз. Oғирлик кучи F ни трос бўлаклари бўйлаб йўналган F1 ва F2 ташкил F1=F2, MN=F/2 va OMB= MNF1 эканлигини исбот қилиш қийин эмас. Учбурчакларнинг ўхшашлигидан: ВМ/ОМ=F1М/МN. Эгилиш стрелкаси унча катта бўлмагани учун MB=L\2 деб оламиз, у ҳолда L/2h=2F1/F. Бундан F1=F/4h=mgh/4h=(10кг 9,8м/сек2 10м)/4 0,5м=490н. Троснинг биз излаётган таранглиги кучга тенг ва унга қарама – қарши йыналган. Масалаларни геометрик ечиш методида фақат геометрик муносабатлардан эмас, балки тригнометрик формулалардан ҳам фойдаланилади. График метод. Геометрик метод билан масалаларни график ечиш методи чамбарчас боғланган. График методда изланаётган катталик графикдан фойдаланиб топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |