Тошкент шахар халк таълими педагог ходимларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Тема: Масалалар турлари ва уларни ечиш методикаси Тошкент 2006
Download 345.5 Kb.
|
kphxcrwbxrqqbgtkox rouwgjlyfiultf bac (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. ГРАФИК МАСАЛАЛАР.
Ўрганиш объекти физикавий катталикларнинг боғланиш графикларидан иборат бўлган масалалар график масалалар дейилади. Баъзи ҳолларда бу графиклар масаланинг шартида берилади, баъзи ҳолларда эса уларни ясаш керак бўлади. График масаллар орасидаги боғланишлар графиги берилган бўлса, у ҳолда уни тушуниш, ҳар бир учаскадаги боғланишнинг ҳарактерини ўрганиш керак. График масалалар ечишнинг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат. Агар катталиклар орасидаги боғланишлар графиги берилган бўлса, у ҳолда уни тушуниш, ҳар бир участкадаги боғланишнинг ҳарактерини ўрганиш керак. М: График буйича (расм) жисмнинг ҳаракатини тавсифланг, йўлнинг айрим участкаларидаги вақт, тезлик ва тезланишни аниқланг.
Ўқувчилар графикни анализ қилиб, биринчидан, у тезликнинг вақтга боғланишини ифодалашини аниқлашлари керак. Жисмнинг бошланғич тезлиги VО=0. Вақтнинг t=t1 пайтида жисм V1 тезликка эришди. t=0 дан t=t1 гача тезлик ортди. Графикда V тезликнинг t вақтга чизғич боғланишда эканлиги кўрсатилган, бинобарин, жисм текис тезланувчан ҳаракат қилган. Вақтнинг t1=t2 оралиғида тезлик ўзгармаган. Жисм текис ҳаракат қилган. (0-t1) Вақт оралиғи учун тезланишни аниқлаймиз, V1=a1t1, бундан a1=v1/t1. Bақтнинг t1-t2 оралиғи учун тезланиш а=0. Жисмнинг текис тезланувчан ҳаракатда t1 вақт ичида ўтган S1 йўли ОАD учбурчакнинг юзига сон жиҳатдан тенг бўлди. S1=V1t1/2=a1t1t1/2=a1t12/2. Шундай қилиб, график ёрдамида бошланғич тезликни шартли равишда нолга тенг деб текис тезланувчан ҳаракатда ўтилган йўл учун муҳим формулани аниқладик.t2 вақт ичида ўтилган йўл S сон жиҳатдан ОАВС трапециянинг юзига тенг: S=v1t1/2+v1(t2-t1)=v1(2t2-t1) График берилмаган, балки уни ўқувчиларнинг ўзлари справочник маълумотлари орқали тузган жадваллар бўйича ясаш керак бўлган масалалар ҳам учраб туради.
Download 345.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling