Яккасарой тумани ХТМФМТТЭ
бўлими мудири Р.Эргашев
Яккасарой тумани ХТМФМТТЭ
бўлимининг 2014 йил августдаги
«___» - сонли буйруғига илова
Мактаб ўқувчиларининг кийиниши ҳамда ташқи қиёфасига қўйиладиган талаб ва таклифлар
Ўғил болалар учун:
Қиз болалар учун:
тиззадан юқори бўлмаган тўқ рангдаги юбка ва оч рангдаги кофта, тўқ рангдаги костюм - сипо, бежирим, ўта тор ёки кенг бўлмаган, ортиқча безаклардан ҳоли ва ранг-баранг бўлмаган, тоза ҳамда дазмолланган бўлиши лозим. Сочлар икки ёки битта қилиб турмакланган, пардоз-андозлардан ҳоли ва тақинчоқлар меёридан ошмаслиги керак (фақат ихчам зиракка руҳсат этилади).
** Ўқувчилар кийимига қўйиладиган талаблар:
Кофталар матоси ўқувчининг ичи кўринмайдиган сидирға пишиқ матолардан тайёрланган бўлиши;
кийим сипо ва бежирим бичимда тикилиши;
ўта тор ёки кенг, ўта узун ёки калта бўлмаслиги;
ораста (тоза, дазмолланган) бўлиши;
чанг-ғуборни ўзига тортмайдиган матодан тайёрланиши;
Ўқувчининг ташқи қиёфасига қўйиладиган талаблар:
ўғил болалар сочларининг узунлиги меъёр (2-3 см)дан ошмаслиги, тартибга келтирган бўлиши ва ораста бўлиб юришлари;
қиз болалар сочларини озода сақлашлари, турмакланган бўлиши, зиракдан ташқари бошқа безакларни тақмасликлари, саранжом-саришта юришлари;
ўқувчилар оёқ кийимларининг тоза cақлашлари, санитария-гигена қоидаларига риоя қилиши.
КИРИТИЛДИ: КЕЛИШИЛДИ:
Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш шўъбаси раҳбари
Ф.Убайдуллаева
|
|
Мудир ўринбосари
Ф.Шарипова
|
|
|
Кадрлар бўйича инспектор
Ш.Абдушукурова
|
|
|
Ўқувчиларни касбга йўналтириш ва педагогик психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳи раҳбари
Г.Муратова
|
|
|
Давлат таълим стандартларига риоя этиш мониторингини методик таъминлаш кичик гуруҳи раҳбари
К.Тошматова
|
|
|
Ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлашга масъул ходим
С.Тошматова
|
Do'stlaringiz bilan baham: |