Тошкент тиббиет академияси 1-сонли факултет ва госпитал жарроҳлик кафедраси


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/22
Sana10.01.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1087487
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
Ўткир холецистит ва унинг асоратлари 2

Ягона лапароскопик ёндашув (ЯЛЁ) концепциясининг ривожланиш тарихи 1985
йилга тақалиб, германиялик жарроҳ Э.Мухе биринчи марта битта портли лапароскопик
холецистэктомияни бажарганида пайдо бўлган. Аммо 1997 йилда биринчи бўлиб киндик
орқали жарроҳлик киришни қўллаган ва ўт пуфагини 3 троакар ва видеолапароскопик
усулда олиб ташлаган Г. Наварра холецистэтомия учун ягона лапароскопик кириш
жарроҳлигининг ҳақиқий асосчиси ҳисобланади. 1999 йилда худди шундай усулда
холецистэктомияни ўтказиш учун АҚШда синовлар ўтказилди. Муаллиф бир кесма
орқали мултипорт техникасини қўллаган, сўнгра киндик орқали ўрнатиладиган ва
асбоблар ва камерани киритишнинг бир нечта нуқталарига эга бўлган янги асбобни ишлаб
чиққан. Шундай қилиб яққол косметик эффект ва паст инвазивлик беморларда ҳам,
жарроҳларда ҳам ягона лапароскопик кириш технологиясига бўлган қизиқишни ортишига
сабаб бўлди. ЯЛЁ операциясини тўрт портли ЛХЭ билан таққослаганда, операциянинг
давомийлиги, қон йўқотиш миқдори ва стационар даволаниш давомийлиги ўртасида
жиддий фарқлар аниқланмайди.
Турли
муаллифлар
томонидан
бир
нечта
модификацияда
тасвирланган
минилапаротомия ёрдамида холецистэктомия. Буни ўзига хос хусусияти амалиётда
махсус кенгайтирувчи воситалардан фойдаланилади, кичик трансректал йўллар (4 см гача)
қўлланилади. Кўпгина мутахассисларнинг фикрига кўра, лапароскопик усулга қарши
жиддий қарши кўрсатмалар мавжуд бўлган ҳолларда минилапаротом холецистэктомия
тавсия этилади. Ушбу усулни ахамияти ўт пуфагини кучли яллиғланиши шароитида,
гепатодуоденал боғлам соҳасида аниқ бўлмаган чандиқли жараён бўлган холарда,
стандарт бўлмаган анатомия ва бошқалар қийин холларда катта. Сўнгги йилларда
юқорида кўрсатилган қарши кўрсатмалардан ташқари, баъзи мутахассисларнинг фикрига
кўра, беморда юрак-қон томир ва нафас олиш тизимларининг оғир касалликлари
мавжудлигида юқори босимли пневмоперитонеумни яратишни имкон бўлмаган ҳолларда
минилапаротом
холецистэктомия афзалроқдир. Минилапаротом холецистэктомия
лапароскопик холецистэктомияга алтернатив ҳисобланмайди, балки уни тўлдирувчи
мустақил усул ҳисобланади. Кўп жиҳатдан, усуллар бир-биридан сезиларли даражада
фарқ қилмайди. Аммо, кўплаб муаллифларнинг фикрига кўра, лапароскопик кириш билан
солиштирганда минилапаротом холецистэктомия қуйидаги афзалликларга эга:


12
1)осон ўқитиладиган усул;
2) ускуналарнинг нисбатан арзонлиги;
3) карбоксиперитонеумга эҳтиёж йўқлиги;
4)ўт пуфаги ва умумий ўт йўлларини тўғридан-тўғри текшириш ва пайпаслаш
имконияти;
5) агар керак бўлса лапаротомияга тез ўтиш имконияти.
Лапароскопик
холецистэктомиянинг
косметик
афзалликларини
ошириш,
шунингдек операциядан кейинги чурраларни ривожланиш хавфини камайтириш учун
тананинг табиий тешиклари орқали бажариладиган эндоскопик жарроҳлик усули

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling