Тошкент тиббиет академияси 1-сонли факултет ва госпитал жарроҳлик кафедраси
Сурункали тошли холециститни даволаш
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўткир холецистит ва унинг асоратлари 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экстракорпореал литотрипсия.
Сурункали тошли холециститни даволаш.
Даволаш. Холелитиазни консерватив даволаш жуда муҳим аҳамиятга эга ва қонда липидларни камайтирадиган дори-дармонларни ва сафро таркибидаги кўп тўйинмаган кислоталарни (холекол ва деоксиколик) кўпайтирадиган дори-дармонларни, шунингдек сафро чиқишини яхшилайдиган дориларни қабул қилишдан иборат. Экстракорпореал литотрипсия. Усулнинг моҳияти махсус қурилма томонидан ишлаб чиқарилган зарба тўлқини билан сафро тошини йўқ қилишдан иборат. Зарба тўлқини ўт пуфагига қаратилган бўлиб, унинг таъсири остида тошлар йўқ қилинади, натижада майда парчалар ва қум ҳосил бўлади, улар кўп ҳолларда сафро билан ўн икки бармоқли ичакка чиқиши мумкин. Бу ноинвазив усул, айниқса, кекса ва қари беморларни даволашда катта ахамиятга эга. Процедура қайта-қайта қўлланилиши мумкин. Бироқ хар доим хам барча тошларни майдалаш мумкин эмас. 10-25% ҳолларда парчаланган тошларнинг бўлаклари катта бўлиб, умумий ўт йўлининг табиий тешигидан чиқолмайди. Бундай ҳолларда уларни сафро йўлидан олиб ташлаш учун эндоскопик папиллотомия қилиниши зарур. Бундан ташқари ўтнинг литогенлиги ва ўт пуфагининг ўзгарган деворлари тошларни қайта шаклланишига шароит яратади. Зарба тўлқини нафақат тошларни йўқ қилади, балки баъзи ҳолларда жигар ва ўт пуфагининг деворларига хамп жиддий зарар етказади. Юқоридаги камчиликларни хисобга олиб хозирги вақтда ЭЛ мустақил усул сифатида кенг қўлланилмайди. 11 Шундай қилиб, холелитиазнинг асосий давоси жарроҳлик усули – лапароскопик холецистэктомия хисобланади. Тошли холетсиститни жарроҳлик даволаш учун кўрсатма бўлиб, жигар коликасининг тез-тез қайталаниши, ўт пуфагида катта тошларнинг мавжудлиги ва ўт оқмалари оқими ҳосил бўлиши, ўт пуфаги саратони ривожланиш хавфи хисобланади,кўп йиллик тош касаллиги бўлган беморларнинг 5 фоизида учрайди. Видеолапароскопик холецистэктомия учун махсус ускуналар ва асбоблар керак. Ўт пуфагини лапароскопик олиб ташлаш усули умум қабул қилинган усулдан тубдан фарқ қилмайди. Операция босқичлари очиқ холецистэктомия билан бир хил. Жарроҳ ўз манипуляциясини жарротда эмас, балки оддий очиқ операцияда бўлгани каби мониторда кузатиб боради. Лапароскопик холецистэктомияда ўлим кўрсаткичи кам фоизни ташкил этади, аммо сафро йўлларининг ятроген шикастланиши бироз ошади (0,3% ва ундан юқори). Ҳозирги вақтда лапароскопик холецистэктомия ўт пуфаги касаллиги ва унинг асоратларини жарроҳлик усулида даволашда "олтин стандарт" ҳисобланади. Анъанавий очиқ холецистэктомиядан жароҳатларнинг камлиги ва операциядан кейинги ва реабилитация даврларининг сезиларли даражада камайиши билан фарқланади. Замонавий жарроҳликда ўт пуфагини олиб ташлашнинг бир қатор усуллари мавжуд, масалан битта лапароскопик ёндошувдан холецистэктомия, робот ёрдамида қилинган лапароскопик холецистэктомия, табиий тешиклар орқали эндоскопик операция (трансгастрал, трансвагинал холецистектомия) шулар жумласидандир. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling