Тошкент тиббиет академияси 1-сонли факултет ва госпитал жарроҳлик кафедраси


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/22
Sana10.01.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1087487
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
Ўткир холецистит ва унинг асоратлари 2

Ўткир тошли холециститни даволаш
Ўткир тошли холециститни даволаш, қоида тариқасида, консерватив чоралар билан
бошланади: булар инфузион, антибактериал ва яллиғланишга қарши терапия. Ўткир
холецистит билан оғриган барча беморлар жарроҳнинг доимий назорати остида
касалхонада бўлишлари керак. Маҳаллий ёки кенг тарқалган перитонит белгилари бўлса,
шошилинч операция кўрсатилади. Бошқа ҳолларда консерватив даво ўтказилади. Уларда
озиқ-овқат истеъмоли чекланади, бу эса меъда ости бези ва ўт йўлларига тинчлик яратиш
имконини беради. Наркотик бўлмаган аналгетиклар оғриқни камайтириш учун
ишлатилади. Наркотик аналгетиклари мумкин эмас, чунки дориларнинг аниқ оғриқ
қолдирувчи таъсири оғриқни сезиларли даражада камайтиради, яллиғланишнинг объектив
белгиларини (қорин парда симптомлари) йўқ қилади ва ташхисни мураккаблаштиради.
Бундан ташқари Одди сфинктерининг спазмини келтириб чиқарадиган опиоид
анальгетиклар ўт пуфаги гипертензиясининг ривожланишига ва ошқозон ости бези
шарбатининг тушишига тўсқинлик қилади, бу ўткир холециститда мумкин бўлмаган
холат хисобланади.
Холинолитик смазмолитикларни (атропин, платифиллин, баралгин, но-курор ва
бошқалар) қўллаш орқали оғриқни камайтириш мумкин. Яллиғланган органга қон етказиб
беришни камайтириш учун муз пуфаги ўнг қовурға ости сохасига жойлаштирилади.
Иссиқ муолажалардан фойдаланиш мутлақо мумкин эмас, чунки бу ўт пуфагига қон
таъминотини сезиларли даражада оширади, бу яллиғланиш жараёнининг янада
ривожланишига
ва
деструктив
ўзгаришларнинг
ривожланишига
олиб
келади.
Микрофлоранинг
фаоллигини
бостириш
учун
(гепатотоксик
хусусиятларга
эга
тетратсиклин препаратлари бундан мустасно) кенг спектрли антибиотиклар буюрилади.
Детоксикация ва парентерал озиқлантириш учун кунига камида 2–2,5 л эритмалардан
иборат инфузион терапия буюрилади.
Даволаш фонида бемор доимий равишда кузатилиб борилади: субъектив холат ва
касалликнинг объектив белгилари ўзгариши қайд этилади. Шахсий кузатув картасини
сақлаш тавсия этилади, унда ҳар 3-4 соатда юрак уриш тезлиги, қон босими, тана ҳарорати,
қондаги лейкотситлар сони қайд этилади. Шундай қилиб, даволаниш самарадорлигини
баҳош, яллиғланиш жараёнининг боришини баҳолашимиз мумкин.
Ўткир холецистопанкреатитда дори терапияси мажмуаси ўткир панкреатитни
даволашда ишлатиладиган дориларни ҳам ўз ичига олиши керак.
Аксарият беморларда ўткир холециститнинг ҳужумини тўхтатиш мумкин. Кузатув
ва даволаниш жараёнида беморни текшириш керак; ўт пуфагидаги тош холатини аниқлаш
учун - ультратовуш текширувини ўтказиб туришимиз лозим. Агар блок аниқланмаса ва
беморда бирон бир қарши кўрсатма бўлмаса (ҳаётий органларнинг жиддий касалликлари),
ўткир ҳуруж тўхтаганидан кейин 2-3 ҳафта ўтгач режали усулда операция қилиш тавсия
этилади.


16
Агар ўткир холециститни даволаш пайтида беморнинг аҳволи 48–72 соат ичида
яхшиланмаса, қорин бўшлиғидаги оғриқлар ва қорин деворининг ҳимоя зўриқиши давом
этса ёки кучайса, пулс тезлашса, ҳарорат кўтарилиб борса, лейкоцитоз кучайса, бундай
холарда перитонит ва бошқа жиддий асоратлар олдини олиш мақсадида шошилинч
операция буюрилади.
Холецистектомия - ўткир холетсиститда бажариладиган асосий жарроҳлик
операцияси хисобланади. ЎТХ ва унинг асоратларини жарроҳлик даволашни яхшилаш
усулларини излаш видеолапароскопик технологиялардан фойдаланиш кўрсаткичларининг
кенг тарқалишига олиб келди. ЎТХ да ЛХЭ ни қўлланилиши операциядан кейинги даврда
кам касалланиш ва асоратларнинг паст даражаси билан тавсифланади. Шунинг учун,
бирон бир операцияни кўрсатишни бошлаш мумкин бўлганда, лапароскопиядан бошлаш
лозим, агар операция муваффақиятли бўлса, у лапароскопик тарзда якунланади, акс ҳолда
биз конверсияга ўтишимиз керак. Бироқ, ЎТХ ни баъзи шакллари ЛХЭ учун қарши
кўрсатма хисобланади. Буларга ўт қопи олди инфильтрати ёки хўппози, ўт пуфагининг
бўйин қисмида кескин чандиқли ўзгаришлар бўлиши ва бошқалар. Бундай ҳолларда
операцияда очиқ холецистектомия танлов усули хисобланади.Ўт пуфагини олиб
ташлашда атрофдаги тўқималарда сезиларли яллиғланишли ўзгаришлар жиддий
қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун ўт қопини туб қисмидан
олиб ташлаш тавсия этилади. Холецистэктомия вақтида кўрсатма бўлса, ўт йўллари
интроперацион контраст юбориш йўли билан текширилади (холангиография). Агар сафро
йўлларининг терминал қисмида холедохолитиаз ёки стеноз аниқланса, сурункали тошли
холециститли беморларда (холедохотомия, Т шаклидаги дренаж ва бошқалар) режали
равишда шунга ўхшаш манипуляциялар бажарилади. Қорин бўшлиғида қон ва ўт
тўпалнишин назорат қилиш учун дренаж қолдирилади.
Ўткир холециститда ўтказилган холецистэктомиядан сўнг ўлим даражаси 6-8 фоизни
ташкил қилади, қариялар эса бу холат 15-20 фоизни ташкил қилади.
Сўнги йилларда ўткир холециститни даволашда операция хавфи юқори бўлган
беморларда, ўт пуфаги тешилиб, ташқи дренажланишни амалга ошириш муваффақиятли
қўлланилмоқда. Лапароскоп ёки ультратовуш назорати остида ўт пуфаги тешилиб, унинг
инфекцияланган таркиби (сафро, йиринг) жигар тўқимаси орқали эвакуация қилинади,
шундан сўнг ўт пуфагига эгилувчан пластмасса катетер ўрнатилади ва антибиотикларни
маҳаллий юбориб турилади. Бу бизга яллиғланиш жараёнининг ривожланишини
камайтириш, ўт пуфаги деворидаги ҳалокатли ўзгаришларни тўхтатишга, тезда ижобий
клиник натижага эришишга, жарроҳлик операциясининг юқори хавфида мажбурий,
хавфли жарроҳлик аралашувлардан қочишга ва операциядан олдинги тайёргарликсиз
жарроҳлик аралашувни амалга оширишдан қочиш имконини беради.
Вазият ўткир холецистит фонида механик сариқликни ривожланиши билан анча
мураккаблашади.
Касаллик
холангит,
гепатоцитларнинг
шикастланиши,
интоксикациянинг янада кучайиши, жигар-буйрак этишмовчилигининг ривожланиши
билан мураккаблашиши мумкин. Механик сариқлик кўпинча тананинг компенсатор
қобилияти жуда чекланган кекса ва қари одамларда ривожланади ва ўткир холециститда
жарроҳлик аралашув катта хавф туғдиради. Бундай ҳолатда шошилинч эндоскопик
папиллотомия истиқболли бўлади. Ушбу манипуляция сафро ва ошқозон ости безининг
гипертензиясини йўқ қилишга, сариқлик ва интоксикацияни камайтиришга имкон беради.
Кейинчалик ўт пуфагидаги операция режалаштирилган тарзда амалга оширилади.


17
Ўткир тошли холециститнинг асоратлари: ўт пуфаги инфильтрат, пери-пуфак
хўппози, ўт пуфаги эмпиемаси ва ўт пуфаги тешилиши, интоксикация синдромининг
клиник кучайиши, сариқлик ва қорин парда феномени билан ажралиб туради ва
шошилинч жарроҳлик аралашуви талаб этади. Бу холатда амалиёт хажми очиқ усулда
холецистэктомия, жигар ости сохаси ёки қорин бўшлиғини дренажлашдан иборат бўлади.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling