Тошкент тиббиёт академияси ҳАЛҚ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси физиотерапия фани бўйича ўҚув услубий мажмуа


Download 1.37 Mb.
bet207/304
Sana17.01.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1098067
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   304
Bog'liq
ўқув услубий мажмуа ФТ

Рецепт ёзинг

  1. Бергоне услуби бўйича новокаин билан электрофорез муолажасига рецепт ёзиб беринг.

  2. Чакка-пастки жағ бўғими соҳасига ултратовуш терапиясига рецепт ёзиб беринг.

  3. Чакка-пастки жағ бўғими соҳасига УВЧ терапия муолажасига рецепт ёзинг.

  4. Чакка-пастки жағ бўғими соҳасига парафин-озокерит аппликациясига рецепт ёзинг.

  5. Оғиз шиллиқ қаватига ултрабинафша нурланиш муолажаси учун рецепт ёзиб беринг.

  6. Электр уйқу терапияга рецепт ёзинг.

  7. Ҳаста тиш соҳасига ДДТ терапия учун рецепт ёзинг.

  8. Юз нерви невритида дарсонвализация учун рецепт ёзиб беринг.

  9. Чакка-пастки жағ бўғими артрозида УВЧ терапияга рецепт ёзинг.

  10. Юз юмшоқ тўқималарини лат ейишида магнитотерапияга рецепт ёзиб беринг.

  11. Люмбалгияда дорили електрофорезга рецепт ёзиб беринг

  12. Катарал гайморитда УВЧ терапияга рецепт ёзиб беринг.

  13. Умуртқа поғонаси думғаза бел қисми остеохондрозида парафин-азокерит апликацияга рецепт ёзинг.

  14. Ёқа зонасига натри бромидли електрофорез рецептини ёзиб беринг

  15. Шарко душига рецепт ёзиб беринг

  16. Кокрак қафаси соҳасига ДМВ терапияга рецепт ёзиб беринг.

  17. Бўғим соҳасига ултрафонофорез рецептини ёзиб беринг.

  18. Бел соҳасига оғриқ қолдириш мақсадида ДДТ рецепт ёзиб беринг

  19. Электроуйқу терапияга рецепт ёзиб беринг

  20. Дарсонвализацияга рецепт ёзинг.



ТЕСТ САВОЛЛАРИ

  1. Галванизацияда токни қайси тури қўлланилади?

  1. қуйичастотали импулсли ток

  2. юқори кучланишли ток

  3. кам кучли ва паст кучланишли доимий ток

  4. қуи частотали алмашинувши ток

2. Магнитотерапияга кўрсатма:

  1. флегмона

  2. абсцес

  3. қон кетишга моиллик

  4. карбункул

  5. барча жавоблар но тўғри

3. Массаж турларига кирмайди:

  1. цомпрессион

  2. мануал

  3. аппарат орқали

  4. сув ости

  5. даволовчи

4. Қисқа тўлқинли ултра бинафша нурланишни микроорганизмга жароҳатловчи таъсир механизми тавсифланади:

  1. нафас сиклида биохимик жараёнларни бузилиши билан

  2. хужайра қобиғини бузилиши билан

  3. нуклеин кислота ва хужайра ядроси оқсилларини фотолизи билан

  4. кавитация еффекти билан

5. Доимий ток ёрдамида организмга дори воситаларини қандай ҳолатда юбориш мумкин?

  1. ионлашган

  2. молекуляр

  3. дипол

  4. атомар

6. Галванизацияда анод остида бўладиган жараён

  1. хужайра мембранаси ўтказувчанлигини ошиши

  2. модда алмашинув жараёнларининг кучайиши

  3. асаб толаларини қўзғалувчанлигини кушайиши

  4. асаб толаларини қўзғалувчанлигини пасайиши

7. Қайси аерозоллар кўпроқ ўтувчан хусусиятга ега?

  1. юқоридисперсли

  2. паст дисперсли

  3. ўрта дисперсли

  4. майдай дисперсли

8. Парафин терапияга қарши кўрсатма

  1. абсцес

  2. чандиқ-битишмали жараёнлар

  3. чакка-жағ бўғими артрози

  4. уч шохли нерви травмаси

  5. мимиц мушакларни спастиц миозити

9. Инфра қизил гиперимия учун тавсифли белгилар

  1. терида қизил доғлар

  2. аниқ чегараланган

  3. терини бир маромда қизарганлиги

  4. нурланишдан 6 соат ўтганидан кейин тери рангини қайта тикланиши

10. Электр уйқу терапияда електродларни жойлашиши

  1. пешона- сўрғичсимон ўсиқ

  2. кўз- сўрғичсимон

  3. битемпорал

  4. пешона-енса

  5. кўзга ва бўйин умуртқаларини юқори қисмига

11. СМТ ва ДДТ га қарши кўрсатма

  1. синишлардаги

  2. лат ейишлардаги

  3. чиқишлар

  4. буйрак тош касаллиги

12. СВЧни физиологик таъсири (нотўғрисини чиқариб ташланг)

  1. яллиғланишга қарши

  2. оғриқ қолдирувчи

  3. бактеристатик

  4. седативе

13. Ултратовуш буюришга қарши кўрсатма

  1. юз-жағ созасини чандиқ-битишмали жараёнлари

  2. тишдаги тош

  3. юз-жағ соҳасидаги сурункали яллиғланиш жараёнлари

  4. жағ суяги синишидаги остеосинтези

  5. юз нерви неврити

14. Галванизацияга кўрсатма

  1. Жаг суягини синиши қон кетиш ҳавли билан

  2. юз нерви неврити билан

  3. тери сезгирлигини бузилиши

  4. фурункулёз

  5. стоматит

15. Диадинамик ток муолажалари пайтида беморларни ўрганиб қолишини пасайтириш мақсадида қўлланилади

  1. муолажа давомийлигини ошириш

  2. ток кучини ошириш

  3. муолажани 30 минутдан кейин такрорлаш

  4. муолажада 2-4 та диадинамик ток турларини қўллаш

  5. муолажада 2-4 та диадинамик ток турларини қўллаш ват ок кучини секинлик билан ошириш

16. УВЧни физиологик таъсири (но тўғрисини чиқариб ташланг)

  1. қон томирларни кенгайтирувчи

  2. ретикулоендотелиал тизимни стимулловчи

  3. бактериостатик

  4. антикоагуляцияловчи

  5. дегидратасияловчи

17. Ултратовушни таъсир етувчи фактори

  1. юқори частотали ток

  2. магнит майдон

  3. електрик майдон

  4. механик тўлқинлар

18. Жағ суяги синишида консалидация жараёнини кучайтириш мақсадида қўлланилади

  1. лазеротерапия

  2. УВЧ терапия

  3. ултратовуш

  4. Галванизация

  5. дарсонвализация

19. Маҳаллий дарсонвализациянинг бактериоцид таъсири нима билан тавсифланади?

  1. микро организмларда модда алмашинув жараёнларини бузилиши билан

  2. ион нурланиш таъсири билан

  3. таъсир жойида фагацитозни кучайиши билан

  4. микроорганизмлар хужайра қобиғини деструкцияси билан

  5. електролизда хосил бўлган махсулотлар ҳисобига хужайра лизиси

20. Стоматитда буюриладиган физик фацтор:

  1. галванизация

  2. ултратовуш терапия

  3. ДДТ терапия

  4. Ултрабинафша нурланиш

  5. инфра қизил нурланиш

21. Ёруғликнинг физик табиати

  1. юқори частотали електромагнит тўлқинлари оқимни

  2. ўтувчи радиация оқими

  3. ўта юқори частотали електромагнит тўлқинлар оқимлари

  4. оптиц диапазонли електромагнит тўлқинлари

22. Парафин-озокерит терапияга қарши кўрсатма

  1. ярали стоматит

  2. чакка-жағ бўғими артрози

  3. юз юмшоқ тўқималари жароҳати

  4. парадантоз

  5. йирингли периостит

23. Душнинг таъсир механизми

  1. механик

  2. сўрилтирувчи

  3. яллиғланишга қарши

  4. оғриқ қолдирувчи

24. Электрофорез усули йўл қўяди

  1. нерв тўқимани ўрганишга

  2. мускул тўқимани ўрганишга

  3. организмни чегараланган соҳасида дори воситасини таъсирини концентрациялаш

  4. тиш пулпасининг електроқўзғалувчанлигини ўрганиш

25. Болада тиш кариесини олдини олиш мақсадида ҳомиладорга буюрилади

  1. маҳаллий инфрақизил нурланиш

  2. умумий франклинизация

  3. умумий Ултрабинафша нурланиш

  4. маҳаллий Ултрабинафша нурланиш

  5. лазерли нурланиш

26. Юз-жағ соҳаси касалликларида галванизациянинг қайси услуби қўлланилади?

  1. Бергоне ярим ниқоби

  2. кўз енса услуби

  3. Вермелю бўйича умумий галванизация

  4. Шербак бўйича ёқа

27. Қайси ток турлари дарсонвализацияда қўлланилади?

  1. паст кучли ва кучланишли доимий ток

  2. паст кучли ва кучланишли алмашинувчи ток

  3. кам кучли ва юқори кучланишли юқори частотали ток

28. Магнитотерапия қўлланилмайди

  1. чакка-пастки жағ бўғими касалликларида

  2. сўлак безлари яллиғланишида

  3. юз-жағ ўсмаларида

  4. жағ синишларида

  5. парадантоз

29. Тиш жароҳатида ўтказиш зарур

  1. електро оғриқ қолдириш

  2. електростимуляция

  3. електроодонтодиагностика

  4. електрофорез

30. Сурункали периодонтит хуружини профилактикаси учун илдиз каналини пломбалаган куни буюриш мумкин

  1. УВЧ електро майдон

  2. флюктуоризация

  3. дарсонвализация

  4. маҳаллий Ултрабинафша нурланиш

31. Инфрақизил нурланишни физик таъсири нимага асосланган?

  1. фотохимик эффект

  2. иссқлик эффект

  3. осцилятор эффект

  4. ионизация

32. Гипотермия учун ишлатилади

  1. хлоретил

  2. новокаин

  3. дикаин

  4. тримекаин

  5. лидокаин

33. Сув билан даволовчи муолажаларда қайси ҳарорати индеферент ҳисобланади?

  1. 20º C дан кам

  2. 20-33º C

  3. 34-36º C

  4. 37-39º C

34. Гипертрофик гингивитни шишли формасида яллиғланишни олиш учун електрофорез буюриш мумкин

  1. 10% калсий хлорид еритмаси аноддан

  2. 10% калсий глюконат еритмаси аноддан

  3. 5% калсий глюконат еритмаси

  4. 10% калсий хлорид еритмаси анод ва катоддан алмаштириб

35. Сурункали парадонтитда дарсонвализатасия буюрилади, агар … мавжуд бўлса

  1. ўткир яллиғланиш

  2. лоцал абсцес мавжудлиги

  3. тишдаги чўкиндилар

  4. веноз димланиш ва шиш

36. Электруйқуни таъсир механизми

  1. пўстлоқ ва пўстлоқ остини тормозланиши

  2. пўстлоқни тормозлаш ва пўстлоқни стимуляция қилиш

  3. пўстлоқни тормозлаш

  4. пўстлоқ остини тормозлаш

37. Аероионларни физиологик таъсири( нотўғрисини чиқаринг)

  1. десенсибилизация

  2. гипотензив

  3. иссиқлик

  4. седатив

38. Ўғиз бўшлиғИ балнеотерапияси …..да қўлланилмайди



  1. афтоз стоматит

  2. гингивит

  3. парадантоз

  4. сўлак безлари оқмаларида

39. Юз-жағ соҳасидаги яллиғланиш жараёнларнинг бошланғич даврларида белгиланган физиотерапевтик муолажалар таъминлайди:

  1. йиринглаш даврини ривожлантиради

  2. жараёнларни қайтиши

  3. тўқималар регенерацияси

  4. йирингли ўчоқни бўшаши

40. Сўлактош касаллигида катта бўлмаган тошни чиқишида стимуляция учун буюриш мумкин

  1. гидротерапия

  2. микро тўлқин терапия

  3. синусоидал модуллашган токлар

  4. УЧ електр майдони

41. Чакка-пастки жағ бўғими артрозини физиотерапевтик даволаш ……… билан мутаносиб

  1. хирургик даволаш

  2. медикаментоз ва ортопедик

  3. медикаментоз

  4. ортопедик

42. Юз нерви невритида ўтказилади

  1. електродиагностика

  2. електроодонтодиагностика

  3. електросон

  4. електро оғриқ қолдириш

43. Тиш каналини пломбалагандан сўнг оғриқ пайдо бўлганда буюрилади

  1. гуруҳ витаминлари ва новокаин билан електрофорез

  2. УВЧ електр майдони

  3. маҳаллий УБ нурланиш

  4. аерозолтерапия

44. Кариесни доғ даврида даволаш учун буюрилади

  1. флютуоризация

  2. дарсонвализация

  3. УВЧ терапия

  4. Микроэлементлар электрофорези

45. Чакка-пастки жағ бўғимидаги кескин оғриқларни йўқотиш учун буюрилади

  1. маҳаллий УФ нурланишлар

  2. ултратовуш билан

  3. массаж

  4. анестетиклар билан электрофорез

46. Галванизация бу даволаш мақасадида …… қўллаш

  1. 50 мА гача бўлган доимий узлуксиз ва кучланиши 30-80 В ток

  2. Гс частотали синусоидал алмашинувчи ток

  3. кам кучли (0,02мА) ва юқори кучланишли (20 кВ) юқори частотали ток

  4. катта кучли (2А) ва катта бўлмаган кучланишли (150-2000 В) юқори частотали електрик ток

47. Соғлом тиш пулпаси …. ток кучига реаксия беради

  1. 20-30 мА

  2. 2-6 мА

  3. 60мА

  4. 1000 мА

48. Тиш қаттиқ тўқималаринг юқори едирувчанлигида модда алмашинув жараёнларини яхшилаш мақасадида буюрилади:

  1. электроуйқу

  2. умумий УБ нурланиш

  3. мазаллий УБ нурланиш

  4. ёқа соҳаси галванизацияси

49. Даволовчи массаж …… кетма-кетликда бажарилади

  1. ишқалаш, силаш, мослаштириш, муштлаш, вибрация

  2. вибрация, муштлаш, мослаштириш, силаш, ишқалш

  3. силаш, ишқалаш, мослаҳтириш, муштлаш, вибрация

  4. муштлаш, вибрация, ишқалаш, силаш, мослаштириш

50. ДДТ терапияни қўллашга қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланади

  1. уч шохли нерв невралгияси

  2. сурункали периодонтит хуружи

  3. сўлак безлари касалликлари

  4. ёмон сифатли хосила, қон кетишга моиллик

51.Галванизация методида қўлланиладиган омил:

  1. Кичик кучдаги ва юқори кучланишдаги ўзгарувчан ток

  2. Кичик кучдаги,паст частотали доимий импульсли ток

  3. Катта бўлмаган кучдаги ва паст кучланишдаги доимий ток

  4. Юқори частота ва кучланишдаги ток

  5. Ултраюқори частотали ток

52. Галваник токнинг ҳаракатидан келиб чиққан биофизик эффектлар ўз ичига олади:

  1. Газ зарядли эффектни

  2. Ион концентрациясини ўзгаришини

  3. Эркин радикаллар ҳосил бўлишини

  4. Қутбланган токларни пайдо бўлишини

  5. Механик тебранишларни

53. Гальванизация ва дорили электрофорез қуйидаги касалликларга қарши кўрсатма ҳисобланади

  1. Галваник токни индивидуал кўтара олмаслик

  2. Пиодермия

  3. Тери сезувчанлиги бузилиши

  4. Ўткир йирингли ўрта отит

  5. Ўткир босқичли дерматит

54. Дорили электрофорез методининг устунлиги:

  1. Дори моддаларини терили депосини яратиш

  2. Патологик ўчоқ соҳасига бевосита таъсир кўрсатиш

  3. Аллергик реакциянинг амалда йўқлиги

  4. Дори моддаларининг оғриқсиз юборилиши

  5. Дори моддаларининг бўшлиқ ичига юборилиши

55. Дорили электрофорез методининг камчиликлари:

  1. Дорили электрофорез учун хамма дори ларни ишлатилиб бўлмаслиги

  2. Кўпчилик дориларнинг қутблилигининг номаълумлиги

  3. Юборилган дорини аниқ миқдорини белгилаш қийинлиги

  4. Ифодаланган аллергик реакция

  5. Дори моддасини оғриқли киритиш

56. Электр уйқуда таъсир этувчи омил бу-

  1. Кичик кучли ток ва паст кучланишли доимий ток

  2. Синусоидал ток

  3. Яримсинусоидал шаклдаги импульсли ток

  4. Тўғри бурчак шаклидаги импульл токи

  5. Экспоненциал ток

57. Электр уйқуда оғриксизлантириш таъсир механизмида асосий роль ўйнайди...

  1. Бош мия лимбик системасида эндорфин ишлаб чиқарилиши

  2. Биологик актив моддаларни пайдо бўлиши

  3. Қонда глобулин оқсил фракциясининг ошиши

  4. Симпатико-адренал система функциясининг ошиши

  5. Эркин радикалларнинг ҳосил бўлиши

58. Электр уйқу методида қуйидаги диапозон частоталари ишлатилади

  1. 1-160Гц

  2. 170-500 Гц

  3. 600-900 Гц

  4. 1000-1500 Гц

  5. 1600-2000Гц

59. Диадинамотерапияда таъсир этувчи омил бу-

  1. Доимий ток

  2. Юқори частотали ва паст кучланишли импулсли ток

  3. Синусоидал шаклдаги импулсли ток

  4. Ярим синусоидал шаклдаги импулсли ток, орқа экспонент бўйича тортилиш билан

  5. Тўғри бурчак шаклидаги импулсли ток

60. Амплипулстерапия методида таъсир қилувчи омил бу-

  1. Доимий ток

  2. Кичик кучдаги, юқори частотали ва кучланишдаги импулс токи

  3. Синусоидал шаклдаги импулсли ток, модулирланган паст частотали тебранишлар

  4. Тўғри бурчак шаклидаги импулсли ток

  5. Юқори частотали ўзгарувчан ток

61. Электр уйқу билан даволашнинг қуйидаги асосий самараси бор:

  1. Седатив

  2. Трофик

  3. Оғриқсизлантириш

  4. Яллиғланишга қарши

  5. Десенсибилловчи

62. Электр уйқу билан таъсир этилганда қуйидаги механизмлар иштирок этади

  1. Пўстлоқ

  2. Пўстлоқ-пўстлоқ ости

  3. Мияда бевосита таъсирга эга ток ҳосил бўлади

  4. Гуморал

  5. Рефлектор

63. Электр уйқу қўллаш қуйидаги касалликлага кўрсатма бўлади

  1. Неврозлар

  2. Ошқозон яра касаллиги

  3. Нейродермитт

  4. Гипертония касаллиги 3 босқичи

  5. Сурункали гайморит

64. Электр уйқу қўллаш қуйидаги касалликлага қарши кўрсатма бўлади

  1. Куйиш касаллиги

  2. Ўткир яллиғланган кўз касаллиги

  3. Энурез

  4. Юзнинг ўткир босқичдаги дерматити ва экзема

  5. Фантом оғриқлар

65. Диадинамик токнинг оғриқсизлантириш механизмида асосий рольни қуйидаги омил ўйнайди:

  1. Переферик нерв охирларининг блокадаси

  2. Қон айланишининг яхшиланиши

  3. Марказий нерв системасида шаклланган доминант вибрация

  4. Тўқима экссудациясининг ошиши

  5. Биологик актив моддаларнинг ҳосил бўлиши

66. Қуйидаги касалликларда диадинамотерапия қарши кўрсатма ҳисобланади

  1. Буғим ичи ўткир шикастланиши

  2. Юрак ишемик касаллиги ритм бузилиши ифодаланган синусли брадикардия кўринишида

  3. Ўткир яллиғланиш жараёни

  4. Облитерацияловчи эндартериит

  5. Сурункали яллиғланиш касаллиги

67. Қуйидаги касалликларда диадинамотерапия кўрсатма ҳисобланади

  1. ЧПЖБ артроз

  2. Периферик артерияларнинг облетерацияловчи атеросклерози

  3. Умуртқалараро остеохондроз илдизча синдроми билан

  4. Ўткир пневмония

  5. Бириктирув аппаратининг йиртилиши

68. Нерв-мускул аппаратини қувватлантириш учун диадинамик токларнинг қуйидаги тури қулланилади

  1. Бир ярим даврли узлуксиз

  2. Икки ярим даврли қўлқинли

  3. Бир ярим даврли ритмик

  4. Узун даврли ток

  5. Қисқа даврли ток

69. Синусоидал модулирланган ток билан даволаш қуйидаги касалликларда кўрсатма бўлади

  1. Ошқозон ва12 бармоқли ичак яра касаллиги

  2. Ўткир тромбофлебит

  3. Ўткир бел-думғаза радикулити

  4. Юрак ритмининг брадикардия кўринишида бузилиши

  5. Боғлам узилиши ўткир даври

70. Электродиагностик текширувда аниқланади:

  1. капилляр қон айланиши бузилишлари;

  2. электрқўзғалувчанлик бузилишлари;

  3. веноз қон айланиши бузилишлари;

  4. шикастланиш жойини аниқлаш;

  5. артериал қон айланиши бузилишлари.




Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling